Мустакил иш – 1 Фан: Ер тузиш иқтисоди Мавзу



Download 429 Kb.
bet1/4
Sana23.02.2022
Hajmi429 Kb.
#126102
  1   2   3   4
Bog'liq
Yer tuzish iqtisodi - 1


Ўрта махсус таълим вазирлиги
ТОШКЕНТ ИРРИГАЦИЯ ВА ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИНИ МЕХАНИЗАЦИЯЛАШ МУҲАНДИСЛАРИ ИНТСИТУТИ
ЕР РЕСУРСЛАРИНИ БОШҚАРИШ ФАКУЛЬТЕТИ
«Ер тузиш» кафедраси
Мустакил иш – 1

Фан: Ер тузиш иқтисоди
Мавзу: “Ер тузиш иқтисоди” фанининг умумий моҳияти ва мазмуни
Бажарди : Е.Р.Б факултети 4 – курс 11 – гурух талабаси Низамов.Ж
Текширди : Бобожанов. А

Тошкент 2021

Режа


  1. Кириш

  2. Ер тузишнинг иқтисодий моҳияти

  3. Ер тузиш иқтисоди фанининг предмети, усуллари ва вазифалари

  4. Ер тузиш иқтисоди фани махсус ер тузиш фанлари тизимида

  5. Хулоса

  6. Фойдаланиладиган адабиётлар



Кириш
ўрганадиган «Ер тузиш иқтисоди» илмий фани ўтган асрнинг 20 йилларида пайдо бўлди. Ўзининг предмети ва усуллари бўйича у қўшни инженерлик-техник, ер ўлчаш, ҳуқуқий ер тузиш ишларини ўрганувчи «Ер тузиш техникаси» ва «Ер тузиш жараёни» фанларидан кескин фарқ қилади.
Ер тузишда ўтган асрнинг30 йилларда биринчи қаторга қишлоқ хўжалига ишлаб чиқаришини йирик жамоалар асосида қуриш ва юритишнинг ташкилий-хўжалик ва иқтисодий муаммолари чиқди. Натижада, асосан иқтисодий мазмунга эга ва ер тузиш иқтисодини ўз ичига олган янги фан - «Ер тузишни лойиҳалаш» пайдо бўлди.
Ер тузишнинг ривожланиши ва мазмуни кенгайиши 60-70 йилларда мос фанларнинг табақаланишига олиб келди. Ер тузишни лойиҳалаш фани қаторига «Ер тузишда геодезик ишлар», «Ер тузиш ишларини режалаш ва ташкил этиш», «Ер тузишда иқтисодий-математик усуллар ва моделлаштириш», «Ер тузишнинг илмий асослари» фанлари қўшилди. Аммо буларнинг барчаси ҳам ер тузишнинг иқтисодий мазмунини тўла даражада очиб бермади, сабаби, улар ўзлари ўрганадиган предметларига ва усулларига эга эдилар. Шунинг учун 1990 й. намунавий ўқув режасига, кейинчалик эса «Ер тузиш ва ер кадастри» йўналиши бўйича бакалаврлар тайёрлаш ва «Ер тузиш» мутахассислиги бўйича магистрлар тайёрлашнинг Давлат таълим стандартларига қуйидаги масалаларни қамраб олувчи «Ер тузиш иқтисоди» фани киритилди:

        • ер тузиш иқтисоди илмий фан сифатида;

        • ижтимоий ишлаб чиқариш тизимида ер тузиш;

        • ер тузишнинг иқтисодий самарадорлиги кўрсаткичлари ва улардан ерлардан фойдаланишни режалаш ва оқилона ташкил этишда фойдаланиш;

        • хўжаликда ички ер тузиш иқтисоди;

        • хўжаликлараро ер тузиш иқтисоди.

Мазкур фанни ўрганишга киришишда аввало, унинг предмети мазмунини, ер тузишни ўрганадиган бошқа фанлар орасидаги ўрнини аниқлаш керак. Кейин ер тузишнинг ижтимоий табиати, ижтимоий ишлаб чиқариш тизимидаги ўрни, ер тузишга объектив иқтисодий қонунларнинг таъсири, ер тузиш ривожланишининг тарихий ва ижтимоий-иқтисодий қонуниятлари очиб берилади; шу асосда ер тузишнинг ер муносабатлирини тартибга солиш механизмидаги, ватанимиз ер ресурсларини бошқариш тизимидаги, ерлардан оқилона фойдаланишни ва уларни муҳофаза қилишни ташкил этишдаги аҳамияти аниқланади. Ер тузишнинг иқтисодий самарадорлигини баҳолашнинг моҳияти, турлари ва тамойиллари кўриб чиқилади, бундай баҳолашнинг мезони ва кўрсаткичлари белгиланади. Ер тузиш чизмалари ва лойиҳаларидаги ер тузиш ечимларини баҳолаш усуллари, уларни ташкил этиш ва молиялаш тартиби баён этилади.

Хўжаликда ички ер тузишда, одатда, ҳар хил ижтимоий-иқтисодий ва экологик-иқтисодий самарадорликка эга ҳудудни ташкил этишнинг кўплаб ечимлари пайдо бўлади, шунинг учун уларни кўрсаткичлар тизими ёрдамида тўђри баҳолаш, қабул қилишга яроқсизларини чиқариб ташлаш ва энг яхшисини танлаш аҳамиятга эга.


Китобда хўжаликлараро ер тузиш иқтисодининг ер эгаликлари ва ердан фойдаланишларнинг оптимал ўлчамларини белгилаш, ташкил этилаётган ёки қайта ташкил этилаётган қишлоқ хўжалик корхонаси ишлаб чиқаришининг иқтисодий самарадорлигини (рақобатбардошлигини) баҳолаш, давлат ва жамият эҳтиёжлари учун ерларни бериш ва олишнинг иқтисодий оқибатларини ҳисоблаш усули, ер эгаликлари ва ердан фойдаланишлар камчиликларини тугатишнинг иқтисодий самарадорлигини баҳолаш ва бошқ. масалалар ҳам кўриб чиқилган.
Ҳисоблаш усуллари, асосан, реал амалиётидан олинган аниқ мисолларда баён этилган. Қиймат кўрсаткичларининг таққосланишини таъминлаш мақсадида уларнинг барчаси 1990 й. баҳоларида келтирилган. Зарур тузатишларни 16 илова маълумотларидан фойдаланиб амалга ошириш мумкин.
Дарслик қишлоқ хўжалик олий ўқув юртларининг «Ер тузиш ва ер кадастри» бакалаврлар йўналиши ва «Ер тузиш ва ер кадастри» мутахассислиги бўйича магистратурада ҳамда бошқа олий ўқув юртларининг «Ер кадастри», «Шаҳар кадастри» мутахассисликлари бўйича таълим олаётган талабалари учун мўлжалланган. Китоб Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш инженерлари институтининг ер тузиш ва ер муносабатлари кафедраси мудири, И.Ф.Д., проф. С.Авезбаев ва ер тузиш бўйича Москва Давлат университетининг ер тузиш кафедраси мудири академик, И.Ф.Д., проф. С.Н.Волковлар томонидан тайёрланган.


Download 429 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish