Тошкент тиббиет академияси
Онкология ва нур ташхиси кафедраси
ФАН: Нур ташхиси
Маъруза №3
МАВЗУ: Юрак касалликлари нур ташхиси
4 курс даволаш, тиббий педагогика ва 3 курс тиббий
профилактика факультетлари талабалари учун
ТУЗУВЧИ: катта ўқитувчи Ахмедов Б.Р.
Ташкент - 2007
МАЪРУЗА РЕЖАСИ
Ультрасонография
Рентгенография ва рентгеноскопия
Юрак рентген-анатомияси буйича нормал курсаткичлар.
Рентген-контраст текширувлар
Компьютер томография
МРТ
Радионуклид сцинтиграфия
Митрал пороклар
Аортал пороклар
Тугма пороклар
Юрак ишемик касаллиги
ЮРАК ВА КОН-ТОМИРЛАР КАСАЛЛИКЛАРИ НУР ТАШХИСИ УСУЛЛАР
Ультрасонография. Тугма ва ортирилган порокларда бирламчи ва асосий усуллардан хисобланади. Трансторакал ва трансэзофагеал услублари бор. Сонография реал вактда тасвир беради ва ЭКГ билан синхронизация килиниши мумкин. В-режимда юрак камералари, миокард, перикард, коринчалар аро тускич, клапанлар фаолияти, гемодинамик параметрлар, кон томирлар проксимал кисми урганиладилар. Допплерда нормал ва патологик кон окимлар (шунт, регургитация) тавсирланади ва босимлар градиенти улчаш мумкин. М-режим улчамлар учун, клапанлар ва миокард харакатини урганиш учун В-режимга кушимча услуб сифатида кулланилади. Порокларни бевосита белгилари куринади (шунт, регургитация, стеноз майдони, булмачалар ва коринчалар аро тускичлар дефектлари ва х.к.), лекин белгилар кичик булса куринмаслиги мумкин. Арзон усул, карши курсатмалар, нурланиш йук. Эмфизема касаллиги, кукрак кафаси деворида кальцинат, юракда металик ет жисмлар билан беморларда сонография утказилиши кийинлашади ва бу холат «ёмон трансторакал ойна» деб аталади. Бундан ташкари сонография субъектив усул хисобланади.
Сонографияда ва нур ташхисида юракнинг гемодинамик параметрларидан хайдаш фракцияси (ХФ) асосий хисобланади. Бунинг учун систола ва диастолада чап коринча улчамлари улчанади ва куйдаги формула буйича хисобланади.
Диастолик хажм – систолик хажм
ХФ = ----------------------------------------------; нормада 60% булиши керак
Диастолик хажм
Бу дегани, юрак систола вактида нормада 60% конни хайдаб чикаради. Камрок чикарса – юрак етишмовчилиги. Зарб хажмидан фарки – процентда улчанади ва конкрет беморни чап коринчаси хажмига нисбатан олинади ва шунинг учун говда, еш ва жинсга боглик эмас. Зарб хажми мл да улчанади ва хар хил беморларда говда ва ешга караб фарк килади, конкрет бемор учун курсаткич нормалми нормал эмасми айтиш кийин. Хайдаш фракциясини ультрасонография, ангиография, радионуклид сцинтиграфия, МРТда улчаш мумкин.
Трансэзофагеал сонография афзаллиги:
кизилунгач оркали датчик юракга якинрок жойлашади ва юкори частотали датчик кулланилганда фазофий фарклашни ошириш мумкин (кичикрок узгаришлар куринади).
юракни орка структурали яхширок куринади
«ёмон трансторакал ойнада» юракни тасвирлашга имкон беради
Do'stlaringiz bilan baham: |