Узбекистон республикаси олий ва урта махсус таълим вазирлиги тиқхмми



Download 366,43 Kb.
bet1/31
Sana21.02.2022
Hajmi366,43 Kb.
#22031
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   31
Bog'liq
МАЪРУЗА МАТНИ tavakkalchilikni boshqarish


УЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА УРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
ТИҚХММИ


______________________________________________
МЕНЕЖМЕНТ (СУВ ХЎЖАЛИГИДА)
_____________________________________________
( йуналиши) (мутахассислик)
______________________________________________
«ТАВАККАЛЧИЛИКНИ БОШКАРИШ»
_______________________________________________
ФАНИДАН
________________________________________________


МАЪРУЗА МАТНЛАРИ


ТОШКЕНТ - 2019

Кириш.

Маъруза №1 .Таваккалчиликни бошкариш. Фаннинг асосий тушунчалари, мазмуни ва максади. Таваккалчилик турлари классификацияси.

Маъруза №2 Таваккалчиликни бошкаришнинг назарий асослари.


Маъруза №3. Ишлаб чикариш ва тадбиркорликни ривожлантиришда таваккалчилик.


Маъруза №4 Карорлар кабул килиш ва таваккалчилик.


Маъруза №5 Таваккалчилик чегаралари, хукукий ва иктисодий асослари.


Маъруза №6 Молиявий таваккалчилик молиявий таваккалчилик чегаралари: Хеджирлаш.


Маъруза №7 Таваккалчиликни улчаш усуллари.


Маъруза №8 Таваккалчилик коэффициенти ва уни тахлил килиш.


Маъруза №9 Таваккалчиликни бошкариш ва сугурталаш.


Маъруза №10 Тармокларни бошкариш ва таваккалчилик даржасини аиклаш усуллари.


Маъруза №11 Таваккалчиликни бошкариш буйича хорижий мамлакатлар тажрибаси.


Маъруза №12 Таваккалчиликни бошкаришни такомиллаштириш. Самарадорлик.


Адабиётлар.


Намунавий дастур...

КИРИШ.



Бозор муносабатлари шароитида иктисодий таваккалчиликни хисобга олиш ва бахолаш, бошкарув назарияси ва амалиётининг мухим таркибий кисми сифатида мустакил назарий, амалий ахамият касб этади. Аксарият бошкарув карорларини таваккалчилик шароитида кабул килиниши бир катор-тулик ахборотларни мавжуд эмаслиги, узаро карама-карши гоялар, эхтимоллик элементлари ва бошка купгина омиллар билан боглик.
Маълумки, тадбиркорлик оламидаги ютуклар, куп холларда тадбиркорлик оламидаги ютуклари, куп холларда тадбиркорлик фаолиятининг танланган стртатегиясини канчалик тугри ва асосли эканлигига боглик. Бунда жиддий вазиятлар хисобига олиниши лозим. Тадбиркорлик фаолиятини эса таваккалчиликси тасаввур этиш, иктисодий саводсизлик булур эди.
Умумжахон амалиётида кабул килинган тадбиркорлик ва ишбилармонлик фаолияти тугрисидаги конунчилик-тадбиркорлик бу мулкий масъулият ва узининг таваккалчилиги билан амалга оширилувчи, даромад олишга йуналтирилган фукаролар ва улар гурухнинг мустакил, ташаббус фаолияти,-деб белгиланади.
Куп холларда тадбиркорлик; мустакиллик, ташаббускорлик, масъулиятлилик, фаол изланувчанлик, жушкинлик, чакконлик каби хислатлар билан тавсифланади. Бу хислатларнинг ягона жамламасииктисодий фаолиятига хос булиб, тулик асосли холда тадбиркорлик ёки бизне дейилади. Тадбиркор узлуксиз равишда уз хатти-харакатларини (мазмунан мехнат ютукларини таъминлаш учун такомиллаштириб боради, чунки ютуклар махсулотларини технологияларни, товар сифатини узгартиришга, табиийки нарх, истеъмолчилар доираси ва купгина бошка омилларга боглик).
Муаммоларни ечимини турли йулларини топиш, танланган ва узгартириш факат мукобил вариантлар мавжудлигидагина мумкин булади. Шунинг учун тадбиркорликнинг зарурий шарт изланиш ва хилма-хиллик холатида иктисодий фаолиятининг усулларини танлашда эркинликда куринади.
Бизнесни таваккалчиликсиз тасаввур этиш мумкин эмас.
Таваккликчиликни кучайиши-бу, мохиятан тадбиркорлик эркинлигининг акси булиб, бу учун узига хос тулов хамдир. Бозор муносабатлари шароитида яшаб колиш учун, техникавий янгиланиш ва дадиллик, жушкин харакатга таянилади, бу эса уз навбатида таваккалчиликни кучайтиради. Демак, бундан тадбиркор тавакалиликни кучайтиради. Демак, бундан тадбиркор таваккалчиликдан кочмаслиги, балки унинг даражасини бахолай билиши ва таваккалчиликни пасайтириш максадида уни бошкара билиши лозимлиги келиб чикади.
Тадбиркорликнинг бош хислати: «Таваккалчиликдан кочмаслик, балки, уни олдиндан кура билишда ва унинг энг паст даражагача пасайтира олишда» намоён булади, дейилади.
Таъкидлаганларидан мазкур укув кулланмасининг асосий максад ва вазифалари келиб чикиб, уларни куйидагича ифодалаш мумкин:
-Замонавий иктисодиётга хос булган омиллардан бири-таваккалчиликни хисобга олган холда иктисодий жараёнларни сифат ва микдорий хусусиятлари тугрисидаги билимиларини чукурлаштириш ва кенгайтириш;
-Тавакалчиликни инобатга олувчи иктисодий математик моделларни тузиш, тахлил килиш ва фойдаланиш усул ва услубларни узлаштириш;
-Карорларни кабул килиш жараёнида иктисодий таваккалчиликни хисобга олувчи ва моделлаштирувчи бир катор намунавий услубларни ургани; хилма-хил муаммоларни ечимини топишда, амалда куллаш максадида тегишли аппаратларни узлаштириш.
Мазкур маърузалар матнининг асосий кисмларини баён этишдан олдин, унинг мазмун ва мохиятига маълум даражада кушимча изох берамиз.
Таваккалчиликни бошкариш, бахолаш ва тахлил килиш буйича шу кунгача узимиздаги мавжуд ва хорижий материалларни хар томнлама кенг урганиш, бир тизимга келтириб, тахлил килиш айни пайтда куйидагиларни курсатмокда:
- «Риск» -тушунчасини хамма учун бир хил кабул килинган тарифи мавжуд эмас;
-Хар кандай амалий ва назарий тасодифлар холатлар учун кулланилувчи таваккалчиликни кенгайтирилган курсаткичларини аник хисоблаш услублари ишлаб чикилмаган;
-Аник вазиятга таваккалчиликнинг маълум даражасини «мос келиши» ни аниклаш буйича илмий асосланган кулланмалар мавжуд эмас;
-Таваккалчиликни холатини микдорий бахолашга асоланувчи коида ва меъёрларни шакллантириш имконини берувчи меъёрий-хукукий концепция ишлаб чикилмаган.
Шуни хам назардан кочирмаслик лозимки, таваккалчиликнинг кадри-кимматини белгилаш, аник вазиятларда кабул килиниши зарур булган карорларга боглик булади.
Маърузалар матнининг асосий булимларини баён этиш жараёнида имкон кадар иктиосдий таваккалчиликниг мавжуд муаммоларига карашлар ва ёндашувлар хамда уларнинг улчаш услублари баён этилади. Шу билан бир каторда иктисодий таваккалчиликнинг илмий назариясидаги баъзи бир тушунча ва тарифлар мазкур кулланмада келтирилган адабиётлардаги шархлардан кескин фарк килиб, унда муаллифларнинг урганилаётган муаммо юзасидан уз карашларини баён этади ва у «охирги боскичдаги хакикат» ни даъво килмайди.



Download 366,43 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   31




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish