2-МАВЗУ. МЕНЕЖМЕНТНИНГ ИЛМИЙ МАКТАБЛАРИ
1. Менежментнинг илмий мактаблари
2. Мамлакатимизда бошқарувни ривожланиши
3. Менежментнинг хорижий моделлари
Таянч иборалар: менежмент, тарихий шароитлар, илмий мактаблар, хорижий моделлар, Америка модели, Япония модели, Ўзбек модели
1. Менежментнинг илмий мактаблари
Бошқарув фикри ғоятда номунтазам ҳолда ривожланган. Бир неча ёндашувлар мавжуд бўлиб, улар баъзида бир бирларига мос келганлар, баъзида эса бир бирларидан анча фарқланганлар. Одамлар ва техника бошқарув объектлари бўлганлар, шунинг учун бошқарувдаги муваффақиятлар кўпроқ бошқа соҳалардаги муваффақиятларга боғлиқ бўлганлар. Жамият, техника ривожлангани сари бошқарув бўйича мутахассислар ташкилот фаолиятига таъсир кўрсатувчи омиллар ҳақида била бошлаганлар.
Бундан ташқари, дунё илмий-техника тараққиёт билан асосланган тез ўзгаришларнинг майдонига айланган ва кўп мамлакатларнинг ҳукуматлари бизнесга нисбатан ўз муносабатларини борган сари қатъийроқ белгилай бошлаганлар. Бу омиллар бошқарув соҳасидаги тадқиқотчилар ташкилот фаолиятига таъсир кўрсатувчи ташқи кучлар мавжудлигини ҳис қила бошлашларига таъсир кўрсатганлар. Бунинг муносабати билан янги ёндашувлар ишлаб чиқилган. Ҳаммадан аввал, бошқарувда ҳар бир мактабларни ажратиш нуқтаи назардан ёндашув. У, ўз навбатида бошқарувни ҳар бир нуқтаи назардан кўриб чиқувчи қуйидаги бешта мактабни олади: илмий бошқарув, маъмурий бошқарув, инсоний муносабатлар, ҳулқ ҳақидаги фан, ҳамда бошқарув фани, ёки миқдорий усул.
Илмий бошқарув мактаби (1885-1920). Бутун дунёда “Мактабни илмий ташкил қилиш” номи билан кенг машҳур бўлган бу мактабни вужудга келиши ва ривожланиши ХХ асрнинг бошларига тўғри келади. Бу мактабнинг бошида америкалик мухандис-тадқиқотчи Ф.Тейлор (1850-1915) турган, у ўзининг кундалик ишида унумдорлик ва самарадорликни ошириш мақсадида ишлаб чиқариш ва меҳнатни фаоллаштириш муаммоларини ҳал қилган. Унинг таълими менежмент замонавий концепциясининг асосий назарий мактаби бўлган. Бу мактабнинг кўзга кўринган вакиллари: Л.Гилберт, Ф.Гилберт, Г. Эмерсон, А.Гастев (Россия)лардир.
Ф.Тейлор ўз номини бутун дунёга машҳур қилган қуйидаги китобларни ёзган. “Келишув тизими” (1895), “Цех менежменти” (1903), ва “Илмий менежмент тамойиллари” (1911). Ф.Тейлор ўз асарларида капитал ва меҳнат манфаатларини бирга қўшиш, “капиталистик корхоналарда ҳамкорлик фалсафаси”ни амалга оширишга ҳаракат қилган. У томонидан ишлаб чиқилган меҳнатни жадаллашувини таъминловчи усул турли мамлакатлар бошқарувчиларида катта қизиқиш уйғотган.1
Вазифаларни топширишда илмий ёндашув
Ходимларни танлаш ва ўргатиш
Режалаштириш назоратни амалга ошириш
Бажарилган вазифаларни қабул қилиш, режалаштиришни давом эттириш
Do'stlaringiz bilan baham: |