Америка структурализми



Download 31,27 Kb.
Sana01.07.2022
Hajmi31,27 Kb.
#722914
Bog'liq
Hujjat (22)


Америка структурализми

Структур тилшуносликнинг учинчи йирик тармоғИ дескриптив лингвистика номи билан юритилувчи Америка структурализмидир. Дескриптив лингвистика Ф.Боас,Э.Сепир, Блуефиелд номлари билан боғлиқдир. В.А.Звегинсевнинг таъкидлашича Америка структурализми F.de Соссюр таълимотидан келиб чиққан эмас.У Америка ҳиндуларининг тилини ўрганиш жараёнида эҳтиёж замирида вужудга келган. Боас тилни индуктив усулда ўрганишга дават этади. Америка ҳиндуларининг тили ҳинд-оврупа тиллари тадқиқ методларига умуман муҳтож эмас. Бунинг сабаблари қуйидагилар:

1. Ҳинд-овропа тилларидан фарқ қилувчи категорияларга эга.

2. Ҳиндулар тилининг тарихини ёритувчи манбаалар мавжуд эмас.

3. Дунёдаги қайси тиллар билан қариндошлиги номаълум.

Шу сабабли Боас Америка ҳиндулар тилининг ташқи формал томонига асосланган методларни ишлаб чиқишга эҳтиёж сезилади.Дескриптивеметод шундай метод сирасига киради. Дескриптив(ингл. Тавсифлаш).

Глисон “Тилнинг Дескриптив томони унинг ички структураси” деган фикрни илгари суради.

Сепиртил ва маданият муносабати ҳақида фикр юритар экан,уларнинг тўғридан-тўғри муносабатда бўлмаслигини, халқ маданияти унинг тилидаги луғат таркибибилан боғлиқлигини баён қилади. Бу қарашлари натижасида этнолингвистикага асос солади.

Блумфилддескриптив лингвистика системасининг бевосита яратувчиси ҳисобланади. Америка лингвистика мактабининг вужудга келиши бевосита Сепир ва Блумфилд номлари билан боғлиқ. Лекин уларнинг қарашлари фарқланган. Америка лингвистикасида икки йўналиш вужудга келади. Уларнинг бири Сепир қарашларига иккинчиси эса Ф.деСоссюрқарашларининг давомчиси Блумфилд издошлари эди. Сепирнинг қарашларида тил ва маданият муносабати сезилиб турган.

Блумфилд 1933-йилда нашр этилган “Тил”асаридатилшуносликда психологизмга қарши чиққан ҳолда, тилни онгдан ажратади ва тилни сигналлар системаси сифатида ўрганади.

Нутқий алоқа жараёни Блумфилдфикричастимул (таъсир), реакция (акс таъсир) муносабатдан ташкил топади. Тил суҳбатлашувчиларнинг икки асаб системаси ўртасидаги кўприкдир.

Блумфилд системасининг асосий омиллари:

1. Соф лингвистиканинг обекти бир-бирига боғланмаган товуш ва маънолар эмас, балки маълум товушларнинг муайян маънолари билан боғланиши. Товуш тилшуносни маъно фарқлаш томонидангина қизиқтиради. Товушнинг муҳим белгиси маъно фарқлашидир. Блумфилд дифференсиал маъно тушунчасига асос солади.

2. Маълум товушларнинг муайян маъно билан боғланган шаклларни тил шакллари ҳисоблайди ва маъно билан боғланмаган фонемаларга қарама-қарши қўяди. Фонемаларни тил шакли ҳисобламайди.

3. Икки мураккаб шакл учун умумий қисм саналган тил шакли конституентёки шу мураккаб шаклнинг қисми саналди. Конституентларбевосита иштирокчилар ва охирги иштирокчи морфема саналади. Бечора Жон узоқ қошди. Шу гапда бевосита иштирокчилар олдин иккига кейин улар яна иккига ажратилади. Бевосита иштирокчилар кейинчаликформал синтактик тадқиқотларга асос бўлди.

4. Субститут тушунчасини олиб кирди.Субститут маълум синфга мансуб бўлган бир шаклнинг муайян бир шароитда бошқаси билан алмашиниб келиши. У шаклнинг синфини ҳосил қилади.

5. Таркибидаги бевосита иштирокчиларнинг ҳеч қайсисига боғлиқ шакл бўлмаган тил шакли синтактик конструкция саналади. Улар 2 турга ажратилади: экзоцентрик, эндоцентрик. Гап шаклида ифодаланган синтактик конструкция экзоцентрик. Бирикмани унинг қисми билан алмаштириш мумкин бўлган конструкция эса эндоцентрик. Масалан, “баҳо- предмет” ни билдирувчи бечора Салим, чиройли гул бирикмаларидаги Салим ва гулни алмаштириш мумкин бўлади ва иккала шаклда ҳам бир хил функция бажарилади. Блумфилд ҳар қандай жумла континум саналади, у хоҳлаган миқдордаги қисмларга бўлинади деган фикрни биллиарди.
Лингвистик тадқиқотларнинг асосий обекти жумлалар орқали ифодаланган нутқ парчасидир. Блумфилднинг тилни обектив таҳлил этишдаги муҳим тамойиллардан бири тавсифни формоллаштиришдир. Унинг фикрича тилнинг шаклийтомонигина илмий тасниф ва тавсиф обекти бўлиши мумкин.

Блумфилд “Тил” асарида бизнинг фанда маънони атамалар билан очиб бериш мумкин эмас. Морфемаларнинг тўлиқ тавсифни бериш мумкин, лекин унинг маъносини тавсифлаб бўлмайди. Унинг таълимотида жумла тилшуносликнинг асосий обекти саналади. Блумфилднинглингвистик таҳлил методикасида морфемаграмматик шаклларнинг асосий ўлчов ва қўшилиш бирлиги сифатида эътироф этилади. Маълум қоидалар асосида ташкил топган морфемалар йиғиндиси гапдир. Морфемалар икки турга ажратилади: эркин ва боғлиқ морфемалар. Эркин морфемалар жумла бўлиб кела оладиган морфемалардир. Эркин бўлмаган шакллар боғлиқ морфемалар ҳисобланади. Формант- сўзнинг қисмини ташкил этган боғлиқ шакли. Конструкция – морфемаларнинг ўзаро қўшилишидан ташкил топган бутунлик. Конструкцияларнинг қандай морфемалардан ташкил топишига кўра морфологик ва синтагматик конструкциялардир. Уларни ўрганадиган бўлимлар морфология ва синтаксис бўлимларидир. Эркин Конструкция морфологикконструкцияси, боғлиқ конструкцияси эса синтаксис конструкцияси ҳисобланади. Маълум бир минимал шакл морфема унинг маъноси семема саналади. Морфема ҳар қандай маъноли қисмларга бўлинмайдиган сўз ёки формант. Сўз- маъноли қисмларга бўлинмайдиган шакл, бўлинадиган қисмлардан ташкил топган ва кейинги қисмини алоҳида қўллаш мумкин бўлмаган шакл ҳам сўз.

Блумфилд эркин морфемаларни лексемага тенглаштиради. Тилнинг барчаморфемалризаҳирасишу тилнинг лексикони ҳисобланади.Эркин морфемадан ташкил топган морфемалар сўз-морфемалар саналади. Сўз- морфемалрниБлумфилд бирламчи ва иккиламчи турларга ажратади. Унинг фикричанол белгига эга бўлган бир морфемали сўзлар иккиламчи сўз- морфема ҳисобланади. Сўзларни бирламчи ва иккиламчи турларга ажратар экан барча иккиламчи сўзлар бирламчи сўз асосида келиб чиққан дейди.

Блумфилдтил сигналларининг энг кичик маъноли бирликлари учун глоссема, глоссеманинг маъно томонини ифодалаш учун номема, лексик маъноли бирлик учун морфема, морфеманинг маъно томони учун семема, грамматик маъноли бирлик учун тагмема, тагмеманинг маъно томони учун эписемема атамаларини тавсия қилади. Блумфилдижодида субститут ва субституция атамалари ҳам марказий ўрин эгаллаган. “Тил” асарида алоҳида боб ҳам ажратилган.

Блумфилдсинтакти бирликларга ҳам морфологик бирликлар каби конструкция сифатида ёндашади. Уларнинг таркибий қисмларини бевосита иштирокчиларга ажратиш йўли билан таҳлил қилади. Шуни таъкидлаш керакки, синтактикқуриламаларни талаффуз қилиш жараёнида тил бирликларининг синтагматикмуносабатидан ташқари, бу бирликларнинг усцегмантбирликлари ҳам қўшилади.Яни матн таркибидаги гаплар бир-биридан оҳанг ва пауза билан ажралиб туради. Гап таркибидаги бўлаклар ҳам ана шундай ажралиш хусусиятига эга. Блумфилдсинтактик қурилмаларнинг ана шу тамонларини ўрганадиган алоҳида йўналиш бўлишини тавсия қилади ва бу йўналишни паратаксис деб номлайди. Демак, синтаксис бир чизиқдаўзаро боғланган сегментларни ўрганса,паратаксис устига қўйилган ва синтактик белгиларни ифодалашга ёрдам берадиган усцегмент бирликларни ўрганади.

Блумфилдтилн тадқиқ этишнинг изчил системасини ишлаб чиққан.

Каримбоева Манзура

F.de Соссюр-структур тилшунослик асосчиси

Д уёд а ажойиб воқеалар к о ъп. “У мумий лингвистика курси” китоби ҳам ана шундай ажойиботиардан биридир. У нинг ажойиблиги шундаки, китоб F.de Соссюр ном и билан нашр қилинган бўлса ҳам , лекин бундай китобни ёзиш ва нашр қилишни у ҳаётга ҳам келтирган эмас. Бу китобни F.de Соссюр ном и билан чиқарган ва унга дунё м иқёсида мислсиз ш у ҳ ра т олиб берган кишилар

шогирдлари Ш. Балли ва А. Сешелардир.


Бу икки зот о ъз устозининг ном ини дунё тилшунослиги тарихида юқори чўққи-га олиб чиқишга мушарраф бўлишиари билан бирга, устозларга садоқат намунасмик ўрсатдилар ва шу садоқатлари билан жаҳон илмий жамоатчилигми лол қолдирдилар. Аслида F.de Соссюр 1907—1911- йилларда Женева университетида

“Умумий лингвистика курси” бўйича учта курсга маърузалар ўқийди.

Ф .д э Соссюрнинг маърузалари шу қадар мазмунан бой ва мундарижаси янги эдики, тингловчилар унга лол қолардилар. F.de Соссюр в афо тид ан б ир йил о ътг ан д а н с о ънг, шогирдлари Ш.Балли ва А .Сес ҳ э ла р 1907—1 9 1 1 - йиллар давомида Ф .д э С о с с й у р маърузаларини тинглаган талабаларнинг конспектлари асосида у н ин г маъру заларим китоб ҳ о лид а н а ш р қ илишни ҳаёлларига келтирдилар. Н а тижа д а т о ъққ из к иш ин ин г к о н с п э к тин и т о п д ила р ва ана шу к о н сп эк тлар асосида Ф .де Соссюр м а ъру з а ла рин и тиклашга ҳ а ра к ат

қ илдилар. А на ш у н д ай ҳ арак ат туфайли 1916- йилда F.de Соссюр номи билан бу асар дунёга келди.

Бу йўналишда тил ягона о ърганиш обекти ҳисобланмайди. У ўз олдига матнларрри изоҳиашни асосий мақсад қилиб қўяди. Бу асосий вазифани ҳал этиш адабиёт тарихи, халқнинг маиший ҳаёти ва социал м асалалар билан ҳам шу тилларришга олиб келади. Филология й о ъналиши ҳамма жо й д а о ъз ин ин г текшириш методини — манбани танқидий о ърганиш м этодини қ о ъллайди. Фақат

турли даврларга оид м атнларни о ъзаро қиёсий ўрганганда, эски ёзма

м анбаларда мавжуд б о ълган тушунилиши қийин со ъзлар изоҳида ёки

маМум муаллифнинг индивидуал услублни ёритиш лозим б о ългандагина

лингвистика м асалаларига м урожаат қилинган. Соссюрнинг т а ъкидлашича, бундай й о ъналиш тарихий лингвистика учун й о ълни тозалаб берган бўлса ҳам , лекин унинг бир муҳим камчилиги мавжуд эди. У ҳам болса, ёзма нутққа қулларча сажда қилган ҳолда, жо н ли тилни унутиб қ о ъйди. Бурринг устига улар

асосан юнон ва лотин обидаларига қизиқиш билдирдилар. Франс Б оппнинг 1816-йилда «Санскрит тилида тусланиш системаси ҳақида» асарининг дунёга келиши билан тилшуношкнинг учинчи даври бошианди. Ф.Б опп бу асарида санскрит тилини юнон, лотин ва бошқа О врўпа тиллари билан богТаб турувчи м уносабатларни очиб берди.

Ф.Боппнинг хизмати санскрит тилининг О врўпа ва Осиёдаги бир қато р тиллар билан қариндошлигини очиш билан белгиланмайди. Унинг лингвистика тарихи олдидаги хизмати шундаки, қариндош тилларнинг о ъзаро м у н о саб а тин и о ърганувчи ало ҳ ид а фанни шакллантириш мумкинлигини англади. Соссюрнинг э ътиро ф этишича, Ф.Б оппнинг катта хизмати бир тилни унга ўхшаш бошқа бир тил асосида таҳлил этиш, бир тилга хос б о ълган шаклни бошқа бир тил шакли воситасида изоҳлашдир. Ф .Б о п п н ин г б у н д а й к атта й у ту қ қ а эришувига санскритнинг очилиши муҳим рол о ъйнади. Лотин ва юнон м анбаларидан ташқари, учинчи манба — санскрит тили м атериалларини ҳам қиёслаб о ърганиш

имкониятига эга б о ълди. Қ иёсий-тарихий тилшуносликнинг шаклланишида Ф.Бопп билан бир вақтда г эрм анистиканинг асосчиси Яков Г рим м н ин г ҳам

хизмати каттадир. Макс Мюллер, Август Шлейхcрлар тилшуносликнинг бу йўналишини янги м атериаллар билан бойитдилар. Шуни т аъкидлаш керакки, бу матактаб ҳосилдор қ ўриқни очган б о ълсалар-да, Иекин уларга ҳам ҳақиқий илмий лингвистикани яратиш бахти насиб этм ади. 0ърганилаётган обектнинг табиатини очиш масаласи уларнинг назаридан четда қолди.

Уларнинг хатоси шундан иборатки, о ъз тадқиқотларида чегараланган тиллар ,

F.de Соссюрнинг дунё тилшунослигида бунчалар катта шон-шуҳратга олиб келишига сабабчи б о ълган ом иллар ним а эди?

Соссюр ёш г ра м м а тик а c ҳ ила рн ин г индивидуал тил ҳақидаги

г ъоясини давом эттирган ҳолда, тилда индивидуаллик ва социаллик

о ъртасидаги м уносабатга асосий эътиб о рн и қаратди.

Шунингдек, В .Г ум болдтнинг тил «cргон» эмас, балки «энергия»

эканлиги ҳақидаги ғоясидан фойдаланган ҳ олда тилшуносликнинг


о ъргарриш обекти нутқий фаолият бўлиши лозим , деган хулосага

келади. Н у тқ ий фа олият (Лангуегc) солсиаллик билан индивидуалликни о ъзид а

бирлаштирган м ураккаб жараён cканлигини э ътир о ф этади. У о ъзаро

диалcктик алоқада б о ълган тил (Лалангуе) ва нутқ (пароле) нинг

муносабатидан ташкил топган б у тунлик эканлигини изчил равишда

илмий асослаб берди. F.de Соссюр учун ҳ ар бир хусусий далил бутун таркибида қатъий о ърн ин и олишини ифодалаб берадиган универсал, фундам энтал там ойил-

ларни белгилаш м уҳим эди. А на шу там ойиллар ним а эди?

А .А .Х олодовичнинг к о ърсатишича, Соссюрнинг асосий таянч

нуқтаси сем иология деб ном лан у в ч и ало ҳ ид а ижтим оий фаннинг

б о ълис ҳ и, у н ин г о ърг ан иш о б й э к ти жа м ий а т то м о н ид а н фо й д а-

ланилаётган белгиларнинг ум ум ий назарияси б о ълиши лозимлигини

к о ърсатишдир. Соссюр лингвистикани «алоҳида турдаги белгилар ҳақидаги

фан» деб ҳисоблайди ва уни сcм иологиянинг м уҳим тарм оғи сифатида

ХИХ аср охирига қадар белги назарияси билан асосан файласуфлар шуғулландилар. Ф а қ а т Х ИХ аср о хиридан бошлаб бу м асала руҳшуносларнинг ҳам диққатини жалб қилди. Белги ҳақидаги фалсафий назария о ъзинириг узоқ тарихига эга.

Қадим ги эллинлар нарсанм г моҳияти ва уларнинг ном ланиши

юзасидан илмий баҳсларидаёқ яширин ҳолда белги тушунчасига

асосланган эдилар.

Психологик нуқтайи назардан тафаккуримиз ифодаловчисидан ажратиб

олин г ан д а, б о ълакларга б о ълинм айдиган а м о рф м ассадан иборат.

Ф айласуф ва лингвистлар э ътиро ф этадиларки, белгилар ёрдам исиз бир

ту ш у н ч ан и иккинчи ту ш у н ч ад ан аниқ фарқлаш м ум км эмас.

0 ъз ҳолича олинган тафаккур г о ъё тум анликка о ъхшайди.

Б ундан фарқли равишда товуш том они аниқ қисмларга б о ълинади.

Бу фикр осонгина қуйиладиган тайёр шакл эм ас, балки о ъзи алоҳида

қ исм ларга б о ълин ад иг ан п ластик м ассадир. С ҳ у н ин г у c ҳ у н тилни

қисмларга кетм а-кет сегм энтланадиган қ ато р сифатида тасвирлашимиз

м ум кин. Фикрга нисбатан тилнинг о ъзига хос роли м оддий товуш том онини

ҳосил қилиш эм ас, балки фикр ва товуш то м о н и о ъртасида воситачи

ролини о ъйнашдир.

Тил қисм ларга б о ълин у в ч ан лик хусусиятига эга. Ҳ ар б ир тил

элем энти боМинган сегм энт ҳисобланади ва унда туш у н ч а м аълу м

товушлар билан боғланади, товушлар эса ту ш унчанинг белгисига

айланади.

Исоқулов Абдулла

Прага структурал мактаби

Структурализм - структурал лингвистика ХХ асрнинг 20 йилларининг охиррогида (1926) юзага келиб, ҳозирги замон тилшунослигининг озига хос этакчи оқимларидан, ёна-лишларидан бири болиб қолди. Ушбу тилшунослик тил структурасини (қурилишини) тил назариясининг асоси деб билди.

Структурал лингвистика тилни ишоралар (белгилар) системаси сифатида органади ва унинг шартли белгилик ҳусусияти билангина қизиқади. У тилдаги белгиларнинг муносабатлари, оппозиcиялари ёки функcияларига алоҳида этибор берганидан тил бирликларидан бири мавжуд болгани учунгина бошқаси мавжуддир деб ҳисоблайди. Структурал лингвистика озаро муносабатлардан мустақил равишдаги материянинг ёки реалликнинг болишини инкор қилади. Шунга кора лингвистик бирликлар муносабатлар орқали белгиланиши лозимлигини қайд этади. Ваҳоланки лингвистик бирликлар бирламчи болиб, улар орасидаги муносабат шу бирликлар мавжуд болгани учунгина мавжуддир.

Ҳозирги даврда структурализмнинг асосий мактаблари учта болиб, улар Прага структурализми, Америка структурализми ва Копенгаген структурализми номи билан аталади.


Прага стурктурализми. Прага структурализми 1926 йилда Чехословакиянинг пойтахти Прага шаҳрида ташкил топди. Айни структурализм умумий тилшуносликда фунционал лингвистика номи билан ҳам юритилади.


Ушбу мактабнинг фунционал тилшунослик деб аталиши асосида тил бирликларининг ҳар бири муайян функcияга эгалиги, уларнинг тилда (нутқда) муайян вазифани бажариш гояси ётади.


Фунционал лингвистика мактаби вакиллари: В. Матезиус,

Б. Тринка, И. Вахек, Б. Гавранек, Н.С. Трубеcкой, Р.О.Якобсон, С.И.Карcевский ва бошқалар.

Прага мактаби талимотининг асосий гоялари қуйидагилар:

Тилшунослик – оз обектига эга болган мустақил фан.

Тил – система.


Тил – фунционал система. Яни тил муайян мақсадга ёналтирилган ифода воситалари системасидир.


Фонология – назарий фонология. Фонеманинг соз ва


морфемаларни фарқлаш қобилиятига эгалиги. Фонема тилнинг энг кичик фонологик бирлиги. Нутқ товушлари фонеманинг моддий символлари, белгилари, фонеманинг нутқдаги реаллашиши. Демак, фонема билан товуш фарқланади.

5. Синхрония ва диахрония. Прага структуралистлари тилни тадқиқ қилишда, асосан, синхронияни – синхрон методни илгари сурадилар. Шу билан бирга улар тилнинг моҳиятини очишда диахронияни – диахрон методни ҳам ҳисобга оладилар. Яни улар диахронияни инкор қилмайдилар. Демак, тилни – тил ҳодисаларини, бирликларини таҳлил қилишда синхрония ва диахрония диалектик боглиқ ҳолда олинади.

6. Тил белгиси болган соз – мустақил бирлик. У вазифасига, номланишига кора номинатив фаолият маҳсули болиб, жамиятда номинатив функcия бажаради.


7. Тилнинг морфологик системаси морфема билан белгиланади.


8. Гапнинг актуал болиниши масаласи ва бошқалар.


Америка структурализми. Америка структурализми ХХ асрнинг 20-30 йилларида ушбу мамлакат маҳаллий аҳолисининг (индееcларнинг) тилини органиш натижасида майдонга келди.


Ушбу структурализм тил ҳодисаларини, бирликларини таҳлил қилиш методига – дескриптив (яни тасвирий) методига кора дескриптив тилшунослик деб ҳам юритилади. Айни мактабнинг асосчиси америкалик машҳур этнограф, антрополог ва тилшунос олим Франс Боасдир (1858 - 1942).


Ф.Боас Америка маҳаллий аҳолиси тилининг тасвирий грамматикасига багишланган асарларида барча тилларни тасвирлашнинг ягона принcипини инкор қилишга ва конкрет тилнинг оз мантиқи асосида, тилнинг «ичидан», индукcия (хусусий ҳодисалардан умумий қоидалар яратиш) ёли билан тасвирлашга чақиради.


Ф. Боас бошлаб берган тадқиқот ишларини бир – биридан фарқли ёналишларда эдуард Сепир ва Леонард Блумфилдлар давом эттиришди.


Э. Сепир (1884 - 1939) оз тадқиқотларида тил ва маданият, тил ва тафаккур муносабати, боглиқлиги масалалари билан кенг миқёсда шугулланади. Шунга кора у этнолингвистикага асос солди.


Е.Сепир ва унинг издошлари талимотидаги муҳим гоя шундаки, ҳар бир тилнинг озига хос модели – моддий ва идеал модели (системаси) болиб, тил модели ижтимоий - маданий модел (система) билан боглангандир. Тилнинг грамматик ва лексик хусусиятлари шу маданият учун хос болган ҳатти - ҳаракатга мосдир. Масалан: навахо тилида дунё доим ҳаракатда деб тушунилгани учун предмет номи фел билан бирга, ҳаракатга қошиб англатилади.


Чикаго университети герман филологиясининг профессори Леонард Блумфилд (1887 - 1949) эса Франс Боаснинг гояларини озига хос бошқа ёналишда давом эттирди. Аниги у дескриптив тилшуносликка асос солди.


Дескриптив лингвистика айрим тил бирликларининг бир - бирига нисбатан жойлашиш тартибини ёки уларнинг тарқалиш (дистрибуcия) муносабатини тасвирловчи фандир. Мана шундай усул билан тилни таҳлил қилиш дескриптив метод дейилади.


Дескриптив метод матнни энг ихчам ва тугал ифода қилишни талаб қиладиган тасвирлаш методидир. Дескриптив методнинг асосини дистрибуcия тушунчаси ташкил қилади.


Дистрибуcия - бу малум тил бирлиги қолланиши мумкин болган ва қолланиши мумкин болмаган доиралар (контекстлар) йигиндисидир. Яни гап қисмларининг бир - бирига нисбатан жойлашиши асосида тил бирлигининг орни, тартиби, бирикиши каби хусусиятларидир. Тил бирликларининг дистрибуcияси фонема учун маълум фонеманинг олдидан ва кетидан келадиган фонемалардир, морфема учун эса морфемадан олдин ва кейин келадиган морфемалардир.

Норма – тил нормаси (меёри) муайян ижтимоий реаллашишига кора аниқланувчи, аммо батафсил баён қилинишига боглиқ болмаган моддий формадир.

Узус – тил узуси муайян ижтимоий жамоада қабул қилинган ва кузатилаётган воқеликдаги фактлар билан аниқланувчи малакаларнинг жамидир.


Л.Элмслев конкрет, индивидуал нутқ актининг тил узуси билан яқиндан зич алоқада эканлигини, унинг тил узуси билан тилнинг моддий жиҳатини ташкил қилишини алоҳида қайд этади.


Глоссематикларнинг гоявий раҳбари Л.ЕлмслевФ.де Соссюр талимотидаги ифодаланувчи ва ифодаловчи антиномияни - ушбу терминларни мазмун плани ва ифода плани терминлари билан алмаштиради.


Ифода плани термини остида тилнинг ташқи, товуш томони тушунилади.


Мазмун плани термини остида эса тилда оз ифодасини топувчи, ифодаланувчи фикрлар, гоялар тушунилади.


Структурализм мактаблари ҳақидаги фикрларни умумлаш-тирар эканмиз, фунционал тилшунослик номи билан юрити-лувчи Прага структурализми, дескриптив тилшунослик номи билан юритилувчи Америка структурализми ва глоссематика номи билан юритилувчи Копенгаген структурализми бир – биридан ташкил топган жой номига, тилни структурал ҳодиса сифатида олиб, уни тузилишига кора таҳлил қилишда қолланиладиган методларига кора, лисоний ҳодисаларга қайси позиcия нуқтаи назаридан ёндашишига кора озаро фарқланади.


Орта ва олий филологик талим тизимида амалиётда болган дарслик ва қолланмаларда /5;7;8;/ асосий таҳлил усуллари оз аксини топган озбек субстансиал тилшунослигини бизда копинча стртуктурал тилшунослик, жумладан, фунционал лингвистика (Прага структурализми) билан тенглаштирадилар /4;/ Бундай тенглаштириш тилшунослик тарихида янгилик эмас; Озбекистонда хизмат корсатган фан арбоби ва маданият ходими, зукко тилшунос ва моҳир таржимон профессор Сергей Иванов томонидан туркий тиллар қурилишининг берилган янгича талқинлари совет тилшунос ва туркийшунослари орасида отган асрнинг 70-йилларида фунционал тилшунослик билан тенглаштирилар эди. Озбек субстансиал тилшунослигининг сарчашмаси эса С.Н.Ивановнинг мана шу талқинлари, жумладан, лисоний бирликлар моҳиятини тизимий муносабатлар чизмаларидан очиш ва улар ҳақида илмий тушунча шакллантириш жараёнида онглилик ва изчиллик билан диалектик мантиқнинг илмий тушунчаларга қоядиган талабларига қатий риоя қилиш омиллари болди. Бугун жаҳонга юз тутаётган, ози мустақил равишда ишлаб чиққан лингвистк тушунчалар ва уларнинқ структурал-у прагматик тадқиқ усулларини Европа фанига бераётган /6;/ озбек субстансиал тилшунослигида айни шу тамойиллар такомиллаштирилди, мантиқий ниҳоясига етказилиб, нафақат тилнинг барча сатҳлари тавсифга татбиқ этилди-ю талим тизимида, янги давр талабларига мос равишда, оммалштирилди, балки лисоний онг, оламнинг лисоний манзарасини бериш восита-ю усуллари даражасигача хослиги очиб берилди /3;/. Буларнинг барчаси бу ёналишни назарий ва амалий аҳамиятга эга болган мустақил илмий татдқиқ усули мавқега котарди.


Тилшунослик тарихи билан чуқур таниш болган мутахассис юқорида санаб отилган ва С.Н.Иванов томонидан илгари сурилган тамойиллардаёқ фунционал ва субстансиал тилшуносликлар орасида катта фарқ мавжудлигини илгаб олиши қийин эмас. Зероки, бу тамойиллардан бири (лисоний бирликлар моҳиятини тизимий муносабат чизмаларидан очиш) лисоний қурилиш талқинига системавий ёндашишнинг барча ёналишлари учун (жумладан, фунционал лингвистика ҳам) умумий болса, унинг иккинчи таркибий қисми (лисоний бирликлар моҳияти ҳақида илмий тушунча шакллантириш жараёнида онглилик ва изчиллик билан диалектик мантиқнинг илмий тушунчаларга қоядиган талабларига қатий риоя қилиш) субстансиал тилшуносликкагина хос методологик тамойилдир.


Субстансиал тилшуносликнинг структурал тилшуносликнинг Копенгаген (глоссематика), Лондон, Америка (дескриптив лингвистика) мактаблари билан эмас, балки, асосан, Прага стуктурализми билан тенглаштирилиши сабаби шундаки, структурал тилшуносликнинг энг асосий тушунчаларидан бири болган лисон~нутқ фарқланишида лисоннинг ҳам, унинг моддий воқеланиш шакли болган нутқнинг ҳам тушунилиши ва, хусусан, синхроник формал (“ананавий”) тавсифи натижаларига таяниб, тадқиқотларини янги босқичда давом эттириш тамойили ҳам субстансиал тилшуносликда структурал ёналишларнинг бошқа оқимларидан кора фунционал тилшуносликка яқиндир. Лекин, профессор Абдуҳамид Нурмонов шу масалага багишланган ҳар иккала асарида жуда оринли такидлаганидек /1,210-211; 2,156-162/, субстансиал тилшуносликни структурализмнинг бирор оқими билан тола тенглаштириш мумкин эмас – у структурал ёналишлар ичида озифа хос оқим (мактаб)дир. Унинг озига хослиги, айтиб отганимиздек, диалектик методлогияга онглилик ва изчиллик билан ёндашишида ва бу тамойилдан келиб чиқадиган жуда коп жузий хусусиятлардадир. Бу “ жузий хусусиятлар” моҳиятан чексиздир, зероки, масалан, фақат битта тамойил - “оралиқ учинчи” қонунияти билан белгиланадиган бундай “жузий”ликларнинг сон-у коринишлари шунчалик копки, улар лисоний тизимда имконият сифатида мавжуд болган ва нутқда воқеланган ҳ а р б и р а л о ҳ и д а л и к талқини, тавсифи, идрок-у таҳлилига малум бир янгилик , “озгача баҳолаш” боёгини беради - уни зарурий д а р а ж а л а н и ш қаторида коради. Бу эса, проф. А.Нурмонов қайд этганидек /2,160-162/, нафақат Арасру-Соссюр тилшунослигида ҳукмрон ва етакчи болган дихотомик (бинар, икки азоли) зидланиш тамойилига политомик (даражаланувчи коп /энг камида уч/ азоли) муносабатларни қарама-қарши қояди, балки олдинги тилшуносликда бир-биридан узилган охшашлик (синонимия) ва қарама-қаршилик (антонимия) алоқаларини бир хил муносабат турига - (градуонимик муносабатларга) бирлаштиради.

Градуонимик муносабатларнинг лисоний бирликлараро зарурий умумий алоқа тури сифатида ажратиш ва унинг мавқеини кескин котариш билан субстансиал тилшуносликда синонимик ва антонимик муносабатларни градуонимик алоқалар ва диалектиканинг миқдорий озгаришларнинг сифат озгаришларига отиши, қарама=қаршиликларнинг бирлиги-ю инкорнинг инкор қонунлари орқали изоҳлаш ва тушунтиришга эришилади. Даражаланивчи сиранинг икки қутби озаро антонимик – толиқ зидланиш, қарама-қарши - муносабатларда турса, сира ортасида орин олган бирлик/ҳодисадан онгда ва чапда жойлашган бирликлар озаро охшалик – миқдорий хусусият билан босқичли фарқланиш, яни ҳозирги формал ва структурал талқинларда синонимия деб баҳоланадиган алоқаларда болади. Буни чизмада:


А-н →….А-3 → А-2 → А-1 → Б → C+1 → C+2 → C+3….. C+н сифатида бериш ва лексик тизим учун, масалан, “ёш” белгисининг оса бориши тамойили асосида … нинни → чақалоқ → годак → бола → осмир → оспирин → йигит/қиз …. қария лексемалар сираси билан корсатиш мумкин. Субстансиал тилшуносликнинг олдинги тилшуносликлардан бош фарқи ҳам мана шунда = истаган турдаги лисоний/нутқий бирлик мана шундай градуонимик сирада таҳлил-у тавсиф этилади. Бундай сираларда жойлаштириш учун эса ҳар бир бирлик/ҳодисада умумийлик, моҳият. имконият, сабаб… (УМИС) ва яккалик, ҳодиса, воқелик, оқибат… (ЯҲВО) моҳиятига эга томонларни фарқлаш талаб этилади. Шарқ ва Гарб илгор фалсафий фикридан малумки, ЯҲВО хусусиятларининг тавсифи фаҳмий усил билан берилади, УМИС томон эса идрокий таҳлил усули билан очилади. Зоҳиран бир-бирига зид, бир иккинчисини инкор этадиган бу икки билиш усули (қиёс. Қосир этди фаҳмдин идрокни /Алишер Навоий. Лисонуттайр.1-боб/.) воситасида манба ҳақида ҳосил қилинган билимлар моҳиятан бири-иккинчиси толдиради, изоҳлайди – аниқроғи, муносабатлар чизмалари асосида идрокий таҳлил усул билан очилган қонуниятлар (тадқиқ манбаи ҳақида ҳосил қилинган билимлар) бу манбанинг ранг-баранг воқеланишларини т у ш у н т и р а д и, оқибатнинг сабабаларини, воқеланишнинг имкониятларини, ҳодисанинг моҳиятларини, хусусийликнинг умумийликларини очиб беради, корсатади. Мана шунинг учун субстансиал тилшуносликни бирликлараро муносатларланинг зоҳирий кориниши асосида градуонимик тилшунослик, бу фаннинг том мақсади нуқтайи назаридан эса имкониятлар тилшгунослиги деб аташ мумкин. Бу ёндашшда лисоний тизим-у тизимчалари ва ҳар бир тизимнинг таркибидан орин олувчи бирликларнинг тизимий имкониятларини очиш ва бу имкониятларнинг воқеланиш хусусиятларини органиш асосий мақсад мавқеида болади. Мана шунинг учун мустақил Озбекистонимиз талим олдига ижодий тафаккур соҳиби болган тадбиркор шахсни етиштириш вазифасини қойгач, талим олувчига лисоний (жумладан, она тили) имкониятларни етказиш орқали унда нутқий қолланилишда, тил имкониятларидан фойдаланишда, ижодийлик коникмаларини шаклланитишга хизмат қилувчи субстансиал тилшуносликнинг амалий ва оммавий татбиқига кенг ёл очилди.


Юқоридаги баёндан кориниб турибди, озбек субстансиал тилшунослигини Прага стурктурализми (фунционал лингвистика) билан тенглаштириш мумиин эмас. Субстасиал тилшунослик тил қурилишига сйстем-структур ёндашишнинг озига хос алоҳида оқими, мактабидир ва унга, унинг талқин-у хулоса-ю тавсияларига шу илмий таҳлил усули тадқиқ тамойиллари – мақсади, вазифалари, методлари, таянч тушунчалари, мезонлари нуқтайи назаридан туриб баҳо бериш лозим. Мана шунинг учун субстансиал тилшуносликнинг бугун фанимизнинг айрим отахонлари учун жуда дилкаш болган танқидлари орасида ҳозирча ҳақиқий о л и м о н а ва онгли, уқилган танқид сифатида фақат проф. Абдуҳамид Нурмоновнинг “Структур тилшунослик:Илдизлари ва ёналишлари” оқув қолламасида /2,161-152;/ берилган танқидий мулоҳазасини тан олса болади = унда олим субстансиал тилшуносликнинг таянч тушунчалари ва таҳлил тамойилларидан бирини - “оралиқ учинчи”ликка мутлақлик мавқе беришни фетишизм деб билади. Албатта, бу озига хос алоҳида баҳс мавзусидир.


Субстасиал талқинларининг бошқа танқидлари эса (жумладан, академик Азимжон Ҳожиев, проф. Ёрмат Тожиев, проф Ш.Раҳматуллаевлар томонидан берилган танқидий таҳлиллари) турли нуқтайи назарда турган тадқиқотчининг оз қарашлари асосида бундай ёндашиш хулосаларининг оддийгина инкоридир. Бундай танқидларга оддийгина: субстансиал тилшуносликнинг оз хусусий “қарич”и бор ва у ҳодисаларни шу “қарич”и билан олчайди; унинг “қарич”и билан бошқа ёналишларнинг - жумладан, Прага функсиоанлизмининг ҳам, Москва формализмининг, мунаққидларимизнинг ҳам - “қарич”лари тогри келмайди деб жавоб қайтариш оринли. Ҳақиқий илмий танқид учун ёки “қарич”ларни тенглаштириш, ёки озганинг “қаричи” яроқсиз эканлигини асослаш керак. Мунаққидларимиз эса методологик нуқтайи назардан асосий болган “қарич”ларнининг моҳиятини аниқлашни четга суриб, турли “қарич”лар билан олчанган ҳодисаларни солиштирадилар-у инкор этадилар. Буни эса ҳақиқий илмий танқид ёки баҳс деб болмайди; бундай баҳснинг моҳиятан асоссиз эканлигини Мир Алишер “Лисонут тайр”да филнинг турли жиҳатдан берилган тавсифларига орифнинг муносабати мисолида очиқ-ойдин корсатиб отган эди. Буни яна такрорлаб туришга ҳеч ҳожат йўқ.



Шомурадова Юлдуз
Download 31,27 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish