Америка структурализми



Download 54,5 Kb.
bet1/2
Sana01.07.2022
Hajmi54,5 Kb.
#727658
  1   2
Bog'liq
struktur tilshunoslik


Америка структурализми
Структур тилшуносликнинг учинчи йирик тармоғи дескриптив лингвистика номи билан юритилувчи Америка структурализмидир. Дескриптив лингвистика Ф.Боас, Э.Сепир, Блуефиелд номлари билан боғлиқдир. В.А.Звегинсевнинг таъкидлашича Америка структурализми F.de Соссюр таълимотидан келиб чиққан эмас.У Америка ҳиндуларининг тилини ўрганиш жараёнида эҳтиёж замирида вужудга келган. Боас тилни индуктив усулда ўрганишга дават этади. Америка ҳиндуларининг тили ҳинд-оврупа тиллари тадқиқ методларига умуман муҳтож эмас. Бунинг сабаблари қуйидагилар:
1. Ҳинд-овропа тилларидан фарқ қилувчи категорияларга эга.
2. Ҳиндулар тилининг тарихини ёритувчи манбаалар мавжуд эмас.
3. Дунёдаги қайси тиллар билан қариндошлиги номаълум.
Шу сабабли Боас Америка ҳиндулар тилининг ташқи формал томонига асосланган методларни ишлаб чиқишга эҳтиёж сезилади. Дескриптивеметод шундай метод сирасига киради.
Глисон “Тилнинг Дескриптив томони унинг ички структураси” деган фикрни илгари суради. Сепиртил ва маданият муносабати ҳақида фикр юритар экан,уларнинг тўғридан-тўғри муносабатда бўлмаслигини, халқ маданияти унинг тилидаги луғат таркибибилан боғлиқлигини баён қилади. Бу қарашлари натижасида этнолингвистикага асос солади.
Блумфилддескриптив лингвистика системасининг бевосита яратувчиси ҳисобланади. Америка лингвистика мактабининг вужудга келиши бевосита Сепир ва Блумфилд номлари билан боғлиқ. Лекин уларнинг қарашлари фарқланган. Америка лингвистикасида икки йўналиш вужудга келади. Уларнинг бири Сепир қарашларига иккинчиси эса Ф.деСоссюрқарашларининг давомчиси Блумфилд издошлари эди. Сепирнинг қарашларида тил ва маданият муносабати сезилиб турган.

Блумфилд 1933-йилда нашр этилган “Тил”асаридатилшуносликда психологизмга қарши чиққан ҳолда, тилни онгдан ажратади ва тилни сигналлар системаси сифатида ўрганади.


Нутқий алоқа жараёни Блумфилдфикричастимул (таъсир), реакция (акс таъсир) муносабатдан ташкил топади. Тил суҳбатлашувчиларнинг икки асаб системаси ўртасидаги кўприкдир.
Блумфилд системасининг асосий омиллари:
1. Соф лингвистиканинг обекти бир-бирига боғланмаган товуш ва маънолар эмас, балки маълум товушларнинг муайян маънолари билан боғланиши. Товуш тилшуносни маъно фарқлаш томонидангина қизиқтиради. Товушнинг муҳим белгиси маъно фарқлашидир. Блумфилд дифференсиал маъно тушунчасига асос солади.
2. Маълум товушларнинг муайян маъно билан боғланган шаклларни тил шакллари ҳисоблайди ва маъно билан боғланмаган фонемаларга қарама-қарши қўяди. Фонемаларни тил шакли ҳисобламайди.
3. Икки мураккаб шакл учун умумий қисм саналган тил шакли конституентёки шу мураккаб шаклнинг қисми саналди. Конституентларбевосита иштирокчилар ва охирги иштирокчи морфема саналади. Бечора Жон узоқ қошди. Шу гапда бевосита иштирокчилар олдин иккига кейин улар яна иккига ажратилади. Бевосита иштирокчилар кейинчаликформал синтактик тадқиқотларга асос бўлди.
4. Субститут тушунчасини олиб кирди.Субститут маълум синфга мансуб бўлган бир шаклнинг муайян бир шароитда бошқаси билан алмашиниб келиши. У шаклнинг синфини ҳосил қилади.
5. Таркибидаги бевосита иштирокчиларнинг ҳеч қайсисига боғлиқ шакл бўлмаган тил шакли синтактик конструкция саналади. Улар 2 турга ажратилади: экзоцентрик, эндоцентрик. Гап шаклида ифодаланган синтактик конструкция экзоцентрик. Бирикмани унинг қисми билан алмаштириш мумкин бўлган конструкция эса эндоцентрик. Масалан, “баҳо- предмет” ни билдирувчи бечора Салим, чиройли гул бирикмаларидаги Салим ва гулни алмаштириш мумкин бўлади ва иккала шаклда ҳам бир хил функция бажарилади. Блумфилд ҳар қандай жумла континум саналади, у хоҳлаган миқдордаги қисмларга бўлинади деган фикрни биллиарди.
Лингвистик тадқиқотларнинг асосий обекти жумлалар орқали ифодаланган нутқ парчасидир. Блумфилднинг тилни обектив таҳлил этишдаги муҳим тамойиллардан бири тавсифни формоллаштиришдир. Унинг фикрича тилнинг шаклийтомонигина илмий тасниф ва тавсиф обекти бўлиши мумкин.
Блумфилд “Тил” асарида бизнинг фанда маънони атамалар билан очиб бериш мумкин эмас. Морфемаларнинг тўлиқ тавсифни бериш мумкин, лекин унинг маъносини тавсифлаб бўлмайди. Унинг таълимотида жумла тилшуносликнинг асосий обекти саналади. Блумфилднинг лингвистик таҳлил методикасида морфемаграмматик шаклларнинг асосий ўлчов ва қўшилиш бирлиги сифатида эътироф этилади. Маълум қоидалар асосида ташкил топган морфемалар йиғиндиси гапдир. Морфемалар икки турга ажратилади: эркин ва боғлиқ морфемалар. Эркин морфемалар жумла бўлиб кела оладиган морфемалардир. Эркин бўлмаган шакллар боғлиқ морфемалар ҳисобланади. Формант- сўзнинг қисмини ташкил этган боғлиқ шакли. Конструкция – морфемаларнинг ўзаро қўшилишидан ташкил топган бутунлик. Конструкцияларнинг қандай морфемалардан ташкил топишига кўра морфологик ва синтагматик конструкциялардир. Уларни ўрганадиган бўлимлар морфология ва синтаксис бўлимларидир. Эркин Конструкция морфологикконструкцияси, боғлиқ конструкцияси эса синтаксис конструкцияси ҳисобланади. Маълум бир минимал шакл морфема унинг маъноси семема саналади. Морфема ҳар қандай маъноли қисмларга бўлинмайдиган сўз ёки формант. Сўз- маъноли қисмларга бўлинмайдиган шакл, бўлинадиган қисмлардан ташкил топган ва кейинги қисмини алоҳида қўллаш мумкин бўлмаган шакл ҳам сўз.
Блумфилд эркин морфемаларни лексемага тенглаштиради. Тилнинг барчаморфемалризаҳирасишу тилнинг лексикони ҳисобланади.Эркин морфемадан ташкил топган морфемалар сўз-морфемалар саналади. Сўз- морфемалрниБлумфилд бирламчи ва иккиламчи турларга ажратади. Унинг фикричанол белгига эга бўлган бир морфемали сўзлар иккиламчи сўз- морфема ҳисобланади. Сўзларни бирламчи ва иккиламчи турларга ажратар экан барча иккиламчи сўзлар бирламчи сўз асосида келиб чиққан дейди.
Блумфилдтил сигналларининг энг кичик маъноли бирликлари учун глоссема, глоссеманинг маъно томонини ифодалаш учун номема, лексик маъноли бирлик учун морфема, морфеманинг маъно томони учун семема, грамматик маъноли бирлик учун тагмема, тагмеманинг маъно томони учун эписемема атамаларини тавсия қилади. Блумфилдижодида субститут ва субституция атамалари ҳам марказий ўрин эгаллаган. “Тил” асарида алоҳида боб ҳам ажратилган.
Блумфилдсинтакти бирликларга ҳам морфологик бирликлар каби конструкция сифатида ёндашади. Уларнинг таркибий қисмларини бевосита иштирокчиларга ажратиш йўли билан таҳлил қилади. Шуни таъкидлаш керакки, синтактикқуриламаларни талаффуз қилиш жараёнида тил бирликларининг синтагматикмуносабатидан ташқари, бу бирликларнинг усцегмант бирликлари ҳам қўшилади. Яни матн таркибидаги гаплар бир-биридан оҳанг ва пауза билан ажралиб туради. Гап таркибидаги бўлаклар ҳам ана шундай ажралиш хусусиятига эга. Блумфилдсинтактик қурилмаларнинг ана шу тамонларини ўрганадиган алоҳида йўналиш бўлишини тавсия қилади ва бу йўналишни паратаксис деб номлайди. Демак, синтаксис бир чизиқдаўзаро боғланган сегментларни ўрганса,паратаксис устига қўйилган ва синтактик белгиларни ифодалашга ёрдам берадиган усцегмент бирликларни ўрганади.
Прага структурал мактаби
Структурализм - структурал лингвистика ХХ асрнинг 20 йилларининг охиррогида (1926) юзага келиб, ҳозирги замон тилшунослигининг озига хос этакчи оқимларидан, ёналишларидан бири болиб қолди. Ушбу тилшунослик тил структурасини (қурилишини) тил назариясининг асоси деб билди.
Структурал лингвистика тилни ишоралар (белгилар) системаси сифатида органади ва унинг шартли белгилик ҳусусияти билангина қизиқади. У тилдаги белгиларнинг муносабатлари, оппозиcиялари ёки функcияларига алоҳида этибор берганидан тил бирликларидан бири мавжуд болгани учунгина бошқаси мавжуддир деб ҳисоблайди. Структурал лингвистика озаро муносабатлардан мустақил равишдаги материянинг ёки реалликнинг болишини инкор қилади. Шунга кора лингвистик бирликлар муносабатлар орқали белгиланиши лозимлигини қайд этади. Ваҳоланки лингвистик бирликлар бирламчи болиб, улар орасидаги муносабат шу бирликлар мавжуд болгани учунгина мавжуддир.
Ҳозирги даврда структурализмнинг асосий мактаблари учта болиб, улар Прага структурализми, Америка структурализми ва Копенгаген структурализми номи билан аталади.
Прага стурктурализми. Прага структурализми 1926 йилда Чехословакиянинг пойтахти Прага шаҳрида ташкил топди. Айни структурализм умумий тилшуносликда фунционал лингвистика номи билан ҳам юритилади. Ушбу мактабнинг фунционал тилшунослик деб аталиши асосида тил бирликларининг ҳар бири муайян функcияга эгалиги, уларнинг тилда (нутқда) муайян вазифани бажариш гояси ётади.
Фунционал лингвистика мактаби вакиллари: В. Матезиус, Б. Тринка, И. Вахек, Б. Гавранек, Н.С. Трубеcкой, Р.О.Якобсон, С.И.Карcевский ва бошқалар.
Синхрония ва диахрония. Прага структуралистлари тилни тадқиқ қилишда, асосан, синхронияни – синхрон методни илгари сурадилар. Шу билан бирга улар тилнинг моҳиятини очишда диахронияни – диахрон методни ҳам ҳисобга оладилар. Яни улар диахронияни инкор қилмайдилар. Демак, тилни – тил ҳодисаларини, бирликларини таҳлил қилишда синхрония ва диахрония диалектик боглиқ ҳолда олинади.
Тил белгиси болган соз – мустақил бирлик. У вазифасига, номланишига кора номинатив фаолият маҳсули болиб, жамиятда номинатив функcия бажаради. Тилнинг морфологик системаси морфема билан белгиланади. Гапнинг актуал болиниши масаласи ва бошқалар.

Download 54,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish