Тўйинган бир атомли спиртлар Умумий формуласи СnH2n+1OH ёки R–OH Гидроксил гуруҳи ҳолатига қараб улар: бирламчи, иккиламчи учламчи спиртларга бўлинадилар. Изомерияси ва номланиши. Олиниш усуллари. Галоид алкилларни сув ёки ишқорнинг сувли эритмаси билан қўшиб қиздириш. Этилен углеводородларига сув бирикиши: Альдегид ва кетонларни катализатор иштирокида қайтариш Бу жараён мис, кобальт, никель, платина, палладий катализаторлигида 300-5000С ҳароратда олиб борилади. Саноатда этил спиртини пентазан сақловчи табиий бирикмалар – углеводларни ферментлар иштирокида бижғитиш орқали олинади. Бижғитиш 4 % ли сульфат кислота иштирокида ҳам боради. Шу усул билан ғўзапоя, ёғоч чиқиндилари, озиқ-овқат чиқиндилари ва бошқалардан кўп миқдорда этил спирти ишлаб чиқарилади. Метил спирти саноатда СО ва Н2 дан синтез қилинади: Спиртларнинг физик хоссалари. Спиртларнинг С10 гача бўлганлари суюқлик ва ундан юқорилари қаттиқ моддалар. Дастлабки вакиллари сув билан исталган нисбатта аралашади. Ўзига хос хидга эга. Спиртлар водород боғланиши ҳосил қилганлиги сабабли юқори ҳароратда қайнайдилар: