Шахс ривожланишининг индивидуаллик хусусиятлари Режа



Download 68,58 Kb.
bet1/3
Sana16.03.2022
Hajmi68,58 Kb.
#496995
  1   2   3
Bog'liq
Шахс ривожланишининг индивидуаллик хусусиятлари


Шахс ривожланишининг индивидуаллик хусусиятлари
Режа:
1. Характер – шахс индивидуал хусусияти сифатида
2. Темпераментал хусусиятлар
3. Қобилият ва унинг ривожланиши.
1. Характер – шахс индивидуал хусусияти сифатида.Ҳар бир одам ҳар қандай бошқа одамдан ўзининг. индивидуал-психолагик хусусияти билан ажралиб турали Бу ерда гап характер ҳақида боради. «Характер» сўзи айнан таржима қилинганда грекчалан «тамға» деган маънони англатади. Лекин ҳар қандай индивидуал хусусиятлар ҳам характер бўла олмайди. Масалан, кўриш ва эшитишнинг ўткирлиги, тез эсда олиб қолиш бу характер эмас.
Характер деганда мазкур шахс учун типик ҳисобланган, фаолият усулларида намоён бўладиган, типик шароитларда кўринадиган ва бу шароитларса шахснинг муносабати билан белгиланадиган индивидуа-психологик хусусиятлар йиғиндиси тушунилади. Характср хусусиятларининг намоён бўлиши ҳар бир типик вазият ҳиссий кечннмаларининг индивидуал ўзига хос хусусияти шахс муносабатларига боғлиқ. Иккинчи томондан, ҳар бир типик вазиятдаги ҳаракат сифатлари ва индивидуал ўзига хос усуллари шахс муносабатларига боғлиқ. Характернинг интеллектуал, ҳиссий ва иродавий ҳислатларини ажратиш мумкин. Характер деганда, шахсда муҳит ва тарбия таъсири остида таркиб топган ва унинг иродавий фаоллигида, теварак атрофдаги оламга (бошқа кишиларга, меҳнатга, буюмларга) ўз-ўзига бўлган муносабатларда намоён бўладиган индивидуал хусусиятларини тушунамиз.
Характернинг жуда кўп ҳислатлари одамнинг иш-ҳаракатларини белгиловчи чуқур ва фаол майллар ҳисобланади. Мана шу мойилликларда характер хислатларининг ундовчилик кучи намоён бўлади. Одам характер ҳислатларининг ана шундай ундовчилик кучи туфайли кўпинча объектив шароитга зид иш қилади ва мутлағо мақсадга номувофиқ ҳаракат усулларини қўллайди. Айрим одамлар билиб туриб қийин вазифани танлайдилар, айримлар аксинча. Характер хислатлари маълум тарзда ҳаракат қилишга баъзан эса шароитга қарама-қарши ҳаракат қилишга ундар эканлар, улар хаётий қийин дақиқаларда яхшироқ намочим бўладилар. Характер қаршилик кўрсатувчи шароитлар билан курашда синалади. Характерни тарбиялаш баркамол авлодни тарбиялашнинг марказий на муҳим вазифаларидан биридир. Қатъиятлилик танқидий қараш, фаҳм-фаросат, қўзғатувчанлик, хушфеъллик сингари ҳислатлари-интеллектуал(ақлий), қувноқлик, мехрибонлик-ҳиссий-иродавий хусусиятларга киради.
Характернинг психологик ва физиологик сабаблари ҳақида фақат тахминий фикрлар, хулосалар мавжуд. Киши темпераменти унинг характерн таркибига киради, шу сабабли ҳам характернинг физиологик асоси асаб тизимининг типидан иборат. Характер хислатлари шахснинт қийин ҳосил қилинадиган ва мустаҳкамланиб қоладиган хусусиятлари бўлганлари туфайли, характернинг физиологик асоси ҳам индивидуал хаёт жараёнида асаб тизимининг ўзгарган хусусиятларидан иборат. Ҳайвон асаб фаолиятининг туғма конституцион тури генотип. Лекин ҳайвон туғилганидан кейин ташқи шароитларнинг ғоят хилма-хил таассуротларига дуч келади ва бунга муайян фаолият орқали у муқаррар жавоб бериши лозим бўладики, кўпинча бу фаолиятлар мустаҳкамланиб, бутун хаёти бўйича сақланиб қолади. »у сабабли ҳайвоннинг батамом таркиб топган асаб фаолияти типга оид белгилардан ташқари муҳит таъсири остида ҳосил бўлган ўзгаришларнинг қотишмаси фенотип характердир. Динамик стереотип шахсдаги мустахкам одат бўлиб олган хусусиятларининг, жумладан, характер хислатларининг ҳам нерв-физиологик асосидир. Характернинг нерв-физиологик асосини тушуниш учун И.П. Павловнинг иккинчи сигнал тизими ҳақидаги таълимоти катта аҳамиятга эгадир. Иккинчи сигнал тизими нутқ на тафаккурнинг физиологик асоси бўлиш билан бирга, киши хулқини идора қилади. Характернинг физиологик асоси характернинг мазмунини ташкил қиладиган сифатлари, чунончи, ижтимоий маслак "мардлик, ўз бурчига садоқатли бўлишларини ўз ичига олмайди ва ололмайди ҳам, албатта характер психологиясининг мазмуни ўзининг келиб чиқиши жиҳатидан ижтимоий ҳодисадир: психология характернинг мазмунини ташкил қилган томонларини ёритишлиги туфайли, у ижтимоий фанлар қаторига киради.
Психология тарихида характернинг типологиясини яратишга бир неча бор уриниб кўрилган. Немис психологи ва психиатри Э.Кречмер томонидан ХХ аср бошларида тавсия этилган типология энг машҳур ва дастлабки уринишлардан бири эди. Кейинчалик унинг ҳамкасблари У.Шелдон, Э.Фромм, К.Леонгард ва А.Е.Личколар томонидан ҳам шундай типологиялар тавсия этилди. Инсон характерининг барча типологиялари қуйидаги асосий ғояларга мувофиқ тарзда ташкил этилган:
1. Инсон характери унинг онтогенетик тараққиёти мобайнида жуда эрта намоён бўла бошлайди ва бутун ҳаёти давомида барқарор бўлиб боради.
2. Характер таркибига кирган хусусиятлар тасодифий уюшма эмас. Улар характер типологиясини тузиш имконини берувчи бир-биридан фарқ қилувчи типлардан иборат.
3. Мазкур типологияга кўра, кўпчилик кишиларни маълум гуруҳларга бирлаштириш мумкин.
Э. Кречмер одам танасининг тузилиши ва конституциясига кўра, энг кўп учрайдиган учта типни ажратиб кўрсатган(астеник, атлетик, пикник).Уларнинг ҳар бирини шахснинг маълум характер типлари билан боғланган бўлса ҳам аслида ҳеч қандай илмий асослар бўлмаган.
1. Астеник тип Кречмер фикрича, унча катта бўлмаган гавда тузилиши ўртача ёки ундан баландроқ бўйли, ориқ кишилардир. Астеникларнинг тана ва ва юз териси нозик, елкаси тор, ясси, мушаклари яхши ривожланмаган.
2. Атлетик тип-скелет ва мушаклар яхши ривожланган, ўртачадан юқори, баланд буйли, кенг елкали, кучли кўкрак қафасли, бошини тик тутиб юрадиган кишилардир.
3. Пикник тип-бош, кўкрак қафаси ва қорин бўшлиғи яхши ривожланган, семиришга мойил, таянч-ҳаракат аъзолари яхши ривожланмаган кишилардир.
3. Кречмер мазкур типлар билан айрим руҳий касалликлар ўртасида мувофиқлик бор, деган фикрни илгари суради. Масалан, атлетик ва астеник типлар шизофренияга мойилроқ деб ҳисоблайди.
3. Кречмер типологияси ҳаётий кўзатишлар асосида хулосалар чиқариш орқали тузилган бўлса ҳам камчиликларга эга. Баъзи илмий тадқиқотлар маълум тана тузилишига эга кишилар руҳий касалликларга мойил эканлигини аниқлади ва характер акцентуацияси ҳақидаги фикрларни илгари суриш имконини берди.
Немис психиатри К.Леонгард фикрича, 20-50 % кишиларда баъзи характер хусусиятлари шу даражада кучлики, баъзан бир хил типдаги зиддият ва ҳиссий портлашларга олиб келиши мумкин.
Характер акцентуацияси бирор хусусиятнинг бошқалари зарарига кучли ривожланиши ва атрофдагилар билан муносабатларининг ёмонлашувига олиб келишидир. Характер акцентуацияси турли даражада енгил ва ҳатто психология даражасигача бўлиши мумкин. Ўсмирлар орасида характер акцентуацияси кўп (50-80%) учрайди. Уни турли психодиагностик тестлар, масалан, шимшек тести орқали аниқлаш мумкин.
К. Леонгард томонидан характер акцентуацияси қуйидагина таснифланади:
1. Гипертим тип. Ҳаддан ташқари алоқага киришувчан, кўп гапиради, имо-ишора, мимикага бой, суҳбат мавзусини буриб юборишга мойил, кўпинча хизматга доир ва оммавий мажбуриятларни унутиб қўйганлиги сабабли зиддиятлар келиб чиқади.
2. Дистим тип. Камгап, мулоқотга киришишга қийналади, пессимист, зиддиятлардан ўзини олиб қочади, уйда ёлғиз қолишни ёқтиради.
3. Циклоид тип. Кайфияти тез ўзгаришга мойил, кайфияти яхши пайтда-гипертим, ёмон пайтда дистим типга ўхшаб қолади.
4. Қўзгалувчан тип. Мулоқотда пассив, вербал ва новербал реакциялари суст, қайсар, баъзан урушқоқ, кўпинча турли можароларнинт ташаббускори.
5. Кучайтирувчи тип. Камгап, ақл ўргатишни ёқтиради, юқори натижаларга эришишни ҳоҳлайди, тез хафа бўлади, шубҳаланувчан, қасоскор. Кичик-кичик муаммоларни катталаштиришга, бўрттиришга мойил.
6. Педант тип. Зиддиятларга кам қўшилади, кўпинча пассив ҳолатда бўлади, атрофдагиларга кўплаб расмий талаблар қўяди, тартибли, жиддий, ишончли ходим.
7. Хавотирли тип. Камгап, одамови, ўзига ишонмайди, зиддиятлардан ўзини олиб қочади, тинчликсевар, ўз-ўзини танқид қилади. Топшириқларни вақтида бажаради.
8. Эмотив тип. Тор доирадаги кишилар билан мулоқотга киришишни ёқтиради, хафа бўлса ташқаридан сездирмасликка ҳаракат қилади, меҳрибон, ғамхўр, масъулиятни ҳис қилади. Бошқаларнинг ютуқларидан қувонади.
9. Намойишкорона (демонстратив) тип. Мулоқотга тез киришади, етакчиликка интилади, ҳокимият ва мақтовни ёқтиради, бошқаларни ўзига жалб қила олади, ноёб тафаккурга, хулқ-атворга эга.
10. Экзалтированлашган тип. Ўта мулоқотга киришувчан, кўп гапиради, қизиқувчан, дўстлари ва яқинларига эътиборли, бошқаларга бардам беради, дид фаросатли, самимий.
11. Экстровертированлашган тип. Мулоқотга киришувчан, дўстлари кўп, зиддиятлардан ўзини олиб қочади, бошқаларни диққат билан эшитиши мумкин. Топшириқларни вақтида бажаради.
12. Интровертированлашган тип. Мулоқотга киришишга қийналади, «ичимдагини топ», фалсафий фикр юритишни ёқтиради, қатъиятли, эътиқоди мустаҳкам, қайсар, тафаккури қотиб қолган.
Тўғри ташкил этилган таълим-тарбия жараёнида характер акцентуациясини тарбиялаш ва тузатиш мумкин.
Одам характерининг таркиби турли хусусиятлари тасодифий йиғиндисидан иборат эмас. Характернинг айрим хусусиятлари бир-бирига боглиқ, бири-бирига тобе яхлит организмни ҳосил қилади. Мана шудай яхлит организм характер таркиби деб аталади. Масалан, одамнинг такаббур ва шухратпарастлигини билсак, унинг ичиқора, қора кўнгилли деб, камтарлигини билсак, кўнгилчан деб айтамиз.
Ҳозирги замон психологиясида шахснинг турли муносабатлари билан белгиланадиган характер хусусиятларининг тўртта тизими фарқланади.
1. Жамоа ва айрим оламларга бўлган муносабатларини ифолаловчи хусусиятлар (яхшилик, меҳрибонлик, талабчанлик, такаббурлик ва шу кабилар).
2. Меҳнатга бўлган муносабатни ифодаловчи хусусиятлар: (меҳнатсеварлик, ялқовлик, виждонлилик, меҳнатга масъулият ёки масъулиятсизлик билан муносабатла бўлиш кабилар).
3. Нарсаларга бўлган муносабатни ифодаловчи хусусиятлар (озодалик ёки ифлослик, нарсалар билан аяб ёки аямасдан муносабатда бўлиш кабилар).
4. Одамнинг ўз-ўзига бўлган муносабатини ифодаловчи хусусиятлар(иззат-нафслилик, шухратпарастлик, мағрурлик, ўзини қарата  олиш, камгарлик кабилар).
Бундан ташқари, камроқ аҳамиятга эга бўлган бошқа жуда кўп хусусиятлар ҳам мавжуд: ўзига ишониш, ўзбилармонлик, ўзига бино қуйиш, мақтанчоқлик кабилар. Характернинг ҳамма хусусиятлари бир-бири билан боғлиқ, кишининг характер  нисбатан бир бутундир.
Характернинг таркиби фақат айрим хусусиятларнинг ўзаро боғлиқлиги билан эмас, балки бир бутун характерга хос бўлган хусусиятлар билан белгиланади. Характернинг хусусиятлари жумласига биринчидан, уларнинг чуқурлик даражаси киради. Шахснинг марказий асосий муносабатлари билан белгиланадиган хусусиятларини биз характерни бирмунча чуқурроқ хусусиятлари  деб атаймиз. Масалан, баркамол шахсда оламларга, жамоа ва меҳнатга нисбатан виждонан муносабатда бўлиш билан белгиланадиган хусусиятлар чуқурроқ хусусиятлар ҳисобланади. Иккинчидан, характер кучи ёки фаоллиги . Характер фаоллиги характер хусусиятларининг кишини бирор нарсага ундаш кучи билан ташқи шароитларга қаршилик кўрсатиш даражаси билан белгиланади.
Учинчидан, характернинг таркибий хусусиятларига унинг барқарорлик ва ўзгарувчанлик даражаси киради. Характер барқарорлиги ва ўзгарувчанлиги ҳам мослашиш фаолиятининг зарур шартлариандир. Агар ташқи шароитнинг ўзгариши билан ҳар гал характер бошқача бўлиб, ўзгариб қоладиган бўлса, Айни  пайтда одамнинг хатти-ҳаракатлари ташқи шароит таъсирига нисбатан пассив жавоб реакциясига айланиб қолган хатти-ҳаракат батамом пассив мослашишга айланган бўлар эди. Одамнинг характер хусусиятлари жуда хилма хил ҳаёт шароитларида ҳам қаршилик қилувчи шароит бўлишига қарамай унинг хатти-ҳаракатларини бошқаради.
Характер маълум даражада пластикдир (эгилувчанлир). Характернинг пластиклити икки хил маънога эга, биринчилан, характернинг пластиклиги (эгилувчанлиги) характернинг барқарорлиги сингари муҳим фаол таьсир қилишилир. Иккинчидан, характер маълум даражада пластик бўлганлигн учунгина исталган одамнинг характерини тарбиялай ва қайта тарбиялай оламиз.
Кишига мустаҳкамланиб, унинг шахсий хусусиятига айланиб қолган ирода сифатлари характернинг ирода билан боғлиқ бўлган ҳислатларидир, бу сифатлар алоҳида кўриниб эмас, балки шахснинг фазилатига айланиб қолади, қатъият, сабр-тоқат, чидамлилик, дадиллик, ўзини тута билиш, мустақиллик, интизомлилик, масъулиятни ҳис қилиш, ўз-ўзини танқид аҳлоқий ҳислатларлир.
Организмнинг наслий хусусиятлари характер хусусиятларининг пайдо бўлишидаги шартлардан биридир. Характер хусусиятлари ирсиятнинг биологик қонуниятлари билан эмас, балки ижтимоий қонуниятлар билан белгиланади.(эгизаклар). Эгизаклар темперамент хусусиятлари жиҳатидан ўхшасалар ҳам характер ҳислатлари бир-бирилан фарқ қилади. Характернинг ҳар хусусияти шахс муносабатлари билан боғлиқдир. Лекин шахс муносабатлари ўз навбатида ижтимоий муносабатлар билан белгиланади. Кишининг характери туғма доимий ва ўзгармайдиган нарса эмас. ҳеч бир бола меҳнатсевар ёки дангаса, ростгўй ёки ёлғончи, қўрқоқ ёки жасур бўлиб туғилмайди. ҳар бир одамнинг характери темпераменти аслида, ижтимоий муҳит таъсири билан тарбия, амалий фаолият жараёнида ва кишининг ўз-ўзини тарбиялаши билан тараққий қилиб, ўзгариб боради.Характернинг тараққиёти кишининг иродаси, ақл-идроки ва ҳиссиётларининг тараққий қилиб бориши билан мустаҳкам бағлиқдир.
Кишининг бутун ҳаёти давомида унинг характерининг таркиб топишига ижтимоий муҳит, аввало шу киши билан бирга яшаб турган ва ишлаб келган жамоа катта таъсир кўрсатади. Кичик болаларда характернинг таркиб топишида тақлиднинг роли катта. Болалар ота-онасига, яқин кишиларга ва катталарга ўхшашликка ҳаракат қилади. Улар катталарнинг юриш-туришлари, дастурхон атрофида ўзини тутиши ва бошқаларга тақлид қиладилар, кичикларга ва жониворларга муносабатларини кўрсатадилар. Ота-оналар ва уқитувчилар, умуман катта ёшдагилар ҳаммаси ўзларига ҳам эътибор билан қарашлари, фарида ижобий характер хислатларини ҳар доим тарбиялаб боришлари лозим.
Болаларда ижобий, иродавий ва ахлоқий сифатларини тарбиялаб етказмоқ учун ота-оналар ва тарбиячиларнинг ўзлари бундай сифатларга эга бўлишлари лозим.
Характернинг ўсишида тарбия ва ўз-ўзини тарбиялашнинг роли катта. Ўсиб келаётган ёш авлоднинг характери, аавало оилада ва мактабда тарбияланади. Болаларнинг характерини тарбиялашда катта масъулиятли вазифа ота-оналар, ўқитувчилар ва болалар боғчаси тарбиячилари зиммасига тушади. Характерни тарбиялашда педагог боланинг темпераментни ижобий ва салбий томонларини яхши билиши лозим. Характерни тарбиялаш, жумладан, темпераментнинг ижобий томонларини ўстиришдан, унинг салбий томонларини йўқотишдан ва бу салбий томонларни характернинг ижобий ҳислатлари билан алмаштиришдан иборат. Характернинг салбий томонларини йўқотмоқ, ижобий томонларини тарбиялаб етказмоқ учун тарбияланувчининг ўз темпераментини ўзи идора қилишига ўргатмоқ лозим. ўз темпераментини идора қила билиш характернинг ижобий ҳислатидир.
Бола характерининг таркиб топишида жамоанинг тарбияловчи роли ниҳоятда катта. Инсон якка бир-биридан ажралган тариқа ҳаёт кечирмайди, муайян жамоада, яъни муайян оилада, мактабда, цехда ва хоказоларда ҳаёт кечиради. Жамоа шахс билан жамият ўртасидаги боғловчи буғиндир. Ҳар  бир ўқитувчи ва тарбиячи бола характерининг айрим ҳислатларини тарбиялашда фақат жамоа орқали таъсир қилиб, ижобий натижаларга эришмоғи мумкин.
Характернинг ташаббускорлик, қатъиятлилик, дадиллик, саботлилик сингари ижобий ҳислатлари болалар боғчасида уйин фаолиятида таркиб топа бошлайди. Тўғри уюштирилган мактаб жамоаси шароитида ўқувчиларда уюшқоқлик, интизом, саранжом-саришталик, ўз-ўзини тута билиш, ўзини идора қилиш, ўзига нисбатан талабчан бўлиш каби характер ҳислатлари тарбияланиб етишади. Киши жамоада бир-бири билан алоқа қилиш жараёнида бошқаларнинг ва ўзининг характер хусусиятларини билиб олади. Характерини бир хили ижобий, бошқа бир хили салбий эканлигини ажратиб олади. Бундай шароит кишини ўз характерини ўзи тарбиялаш, жумладан, ўз характерини кайтадан тарбиялашни йулга солади.

Download 68,58 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish