Шахс ривожланишининг индивидуаллик хусусиятлари Режа


Қобилият ва унинг ривожланиши



Download 68,58 Kb.
bet3/3
Sana16.03.2022
Hajmi68,58 Kb.
#496995
1   2   3
Bog'liq
Шахс ривожланишининг индивидуаллик хусусиятлари

Қобилият ва унинг ривожланиши. Қобилиятлар одамнинг шундай психология хусусиятлардирки, билим, кўникма, малака ошириш шу хусусиятларга боғлиқ бўлади, лекин бу хусусиятларининг ўзи бу билим ва кўникмаларга тааллуқли бўлмайди.
Малака, кўникма ва билимларга нисбатан одамнинг қобилиятлар қандайдир имконият тарзида бўлади. Қобилиятлар имкониятлардан иборат бўлиб, бирор бир ишдаги маҳорат даражаси ҳақиқатдир. Болада намоён бўладиган мусиқага қобилияти унинг мусиқачи бўлиши учун имкониятлар, унга махсус таълим берилиши қатъийлик, саломатлигининг яхши бўлиши, мусиқа асбоби ноталар ва бошқа кўпгина шароитлар бўлиши керак. Бўларсиз қобилиятлар тараққий этмай турибоқ суниб кетиши мумкин.
Қобилиятлар фақат фаолиятда намоён бўлади, шундан ҳам фақат ана шу қобилиятларсиз амалга оширилиши мумкин бўлмаган фаолиятлардагина намоён бўлади. Ўқувчида ҳали зарурий кўникма ва малакалар тизими ҳамда мустаҳкам билимлар таркиб топиш услублари йўқлигига асосланиб, жиддий текшириб кўрилса, шошилинч равишда унда қобилиятлар йўқ деб хулоса чиғариш педагогнинг жиддий психологик хатоси бўлади.
Масалан, Альберт Эйнштейн урта мактабда унча яхши уғимайдиган ўқувчи ҳисобланган ва унинг келажакда гениал бўлишидан хеч нарса далолат бермас эди.
Қобилиятлар билим ва малакаларнинг ўзида кўринмайди, балки уларни эгаллаш тизимида намоён бўладики, яъни бошқача қилиб айтганда, мазкур фаолият учун муҳим бўлган билим ва кўникмаларни ўзлаштириш жараёни турли шароитларда қанчалик тез чуқур, енгил на мустаҳкам амалга оширилишида намоён бўлади.
Қобилиятлар индивилуал психологик хусусиятлар бўлиши билан ақл сифатлари, хотира хусусиятларига, ҳиссий хусусиятлар ва шу кабиларни қарама-қарши қўйиб бўлмайди ҳамда қобилиятларни шахснинг бу хусусиятлари билан бир қаторга қўйиш ҳам мумкин эмас. Агар ана шу сифатларнинг бирортаси ёки уларнинг йиғиндиси фаолият талабларига жавоб берса ёки бу талаблар таъсири билан таркиб топса, ундай пайтлар бу шахснинг мазкур индивидуал хусусиятларини қобилиятлар деб ҳисоблашга асос бўлади.

























































1. Табиий қобилиятлар – одамлар ва ҳайвонлар учун хос бўлиб, идрок қилиш, хотирада сақлаш, оддий мулоқотга кириша олиш шулар жумласидандир. Биологик жиҳатдан асосланган бу қобилиятлар асосини шартли рефлекслар ҳосил бўлиш жараёни ташкил этади. Одамдаги ва юксак даражада ривожланган ҳайвонлардаги бу қобилиятлар бир-бирилан фарқ қилади.


2. Махсус инсоний қобилиятлар ижтимоий-тарихий табиатга эга бўлиб, ижтимоий муҳитдаги ҳаёт ва тараққиётни таъминлайди. Махсус инсоний қобилиятлар ўз навбатида умумий ва хусусий қобилиятларга бўлинади. Умумий қобилиятлар инсоннинг турли фаолиятлари муваффақиятини таъминловчи ақлий қобилиятлар, хотира ва нутқнинг ривожланганлиги, қўл ҳаракатларининг аниқлиги ва бошқа хусусиятлардан иборат. Хусусий қобилиятлар алоҳида олинган бир фаолиятнинг муваффақиятини таъминлайди. Бу қобилиятлар алоҳида мулоқотнинг бўлинишини тақозо этади. Масалан, математика, техника, бадиий ижодий спортга бўлган қобилиятлар шулар жумласидандир.
Назрий ва амалий қобилиятлар ҳам инсон қобилиятларидан бўлиб, назарий қобилиятлар-мавҳум, мантиқий қобилиятлар эса аниқ амалий ҳаракатларга мойилликда намоён бўлади.
Ўқув қобилиятлари билим, кўникма ва малакаларни ўзлаштириш шахс сифатларининг шаклланиши, нечоғлик таъсирлар самарадорлигининг ортишида ижобий роль уйнайди.
Ижодий қобилиятлар моддий ва маънваий маданият асарлари яратиш янги ғоя, кашфиёт ва янгиликлар ечишда намоён бўлади.
Мулоқотга қобилият шахснинг бошқа кишилар билан бўладиган ўзаро жараёнида муҳим аҳамиятга эга.
Қобилиятларнинг миқдорий ва сифат тавсифи.
Қобилиятлар сифат ва миқдор жиҳатидан кўп бўлиши мумкин. ўқувчининг қобилиятлари нимага намоён бўлишини ва бинобарин, ўқувчи шахсини қандай индивидуал-психологик хусусиятлари фаолият томонидан қўйилган талабларни қай даражада, бажариш қобилиятига эга эканлиги, яъни ўқувчининг бошқаларга нисбатан малака ва билимларнинг қанчалик тез, енгил ва мустаҳкам эгаллай олишини билиш педагог учун муҳимдир.
Қобилият хусусиятларининг сифат томонидан қаралиши-мақсадга хар турли йўллар билан боришга имкон берувчи "ўзгарувчан миқдор" тўплами сифатида фаолият муваффақиятини таминловчи инсон психологик хусусиятларини мураккаб йиғиндиси сифатида кўринади. Бир хусусиятларни ўрнини иккинчи бир хусусиятлар билан босишнинг кенг имкониятлари бор, буни одам ўзида чидам ва қатъийлик билан ишлаш орқали ривожлантириш мумкин. Педагог ва психолог Сколовянский кўр-кар Ольга Скороходовада фақат илмий ходимлик қобилияти эмас, балки адабий қобилият ҳам намоён бўлишига эришган. Бир қобилиятни бошқа бир қобилият билан бошқариш ёрдами билан тўлдириш хусусияти хар бир одам олдида касб танлаш ва уни такомиллаштиришнинг ниҳоятда кенг имкониятларини очиб беради.
Қобилиятларнинг сифат жиҳатдан тавсифи одам меҳнат фаолиятининг қайси сохада (педагогик, спорт, сандо ва бошқалар) енгиллик билан "ўзини топа олади" ва қандай қилиб катта ютуқ ва натижаларга эриша олади деган саволга жавоб бериш имкониятини беради. Қобилиятларни миқдор тавсифи на уларни ўлчаш муаммоси билан кўпроқ чет эл психологлари (Кеттел, Термен"Спирмен) ва бошқалар шуғулланганлар. Ўша пайтларда қобилиятларни улчаш усули сифатида ақлий истеъдод тестларидан фойдаланганлар. Боланинг ақлий истеъдод коэффиценти
боланинг хақиқий ёши
Бу ёш одамнинг ақлий қобилиятлари эмас, балки одамда қобилиятлар билан аралаштириб бўлмайдиган бирор бир хилдаги маълумотлар, кўникма ва малакалар борлигини намоён қилади.
Л.С. Выготский бу усулни танқид қилиб ўзининг келажак тараққий зонасини белгилаш «методи» деб аталадиган усулини таклиф қилди. Қобилиятлар одамнинг аниқ фаолиятидан ташқарида мавжуд бўлмайди. Қобилиятларнинг таркиб топиши эса таълим ва тарбия жараёнида боланинг ютуқлари тезлигида намоён қилишдир.
Қобилиятлар таркиби
Одам эгаллаб оладиган фаолият унинг психологик хусусиятларига юксак талаблар қўяди. Бу талабларни қандайдир битта сифат тараққиётининг жуда юксак даражасида бўлса ҳам қондира  олмайди. Қобилиятлар мураккаб тузилишга эга бўлган психик сифатлар йиғиндисидан иборатдир. Қобилиятлар таркиби аниқ фаолият талаби билан белгиланади ва ҳар турдаги фаолиятлар учун турлича бўлади. Масалан, математик қобилият, адабий қобилият, нечоғлиқ, мусиқавий, ихтирочилик ва шифокорлик қобилиятлари тузилиши махсус таркибга эга. Аниқ қобилиятлар таркибини ташкил қилувчи шахснинг хислатлари орасида айримлари етакчи ўринни эгалласа, айримлари ёрдамчилик ролини эгаллайди. Масалан, педагогик қобилиятлар таркибида етакчи сифат педагогик такт, кузатувчанлик, болаларни севиш, уларга нисбатан юксак талабчанлик билимларни беришга эҳтиёж, ёрдамчилик тарзида ташкилотчилик қобилияти ҳисобланади. Ҳар турли қобилиятларнинг аниқ психологик тавсифини ўрганар эканмиз, биз шу қобилиятларда бир эмас, балки бир неча турдаги фаолият турлари талабларига жавоб берадиган бир мунча умумий сифатларни ажратишимиз мумкин, бундан ташқари мазкур фаолиятни бир мунча торроқ доираси учун жавоб берувчи махсус сифатларни ажратишимиз мумкинБу нарса уларда ҳар томонлама қобилиятлар борлиги, ҳар турли касблар, машғулотларнинг кенг соҳаларига доир умумий қобилиятлар борлиги ҳақида гапириш имконини беради. Бу иккинчи сигналлар тизими ҳақидаги таълимот билан боғлиқдир. Биринчи сигналлар тизими образлар, ҳис-туйгулар билан боғлиқ бўлса, иккинчи сигналлар тизими бу образлар ҳақида сўзлар орқали сигнал беришдан иборат.
Инсон психик фаолиятида биринчи сигнал тизими устунлик қилса, одам бадиий типга «тааллуқли» бўлади, иккинчи сигналлар тизими кучли бўлганлар «фикрловчи» типга, ҳар иккала сигналлар аралашиб кетган бўлса, яъни қайси бирини устунлигини билиб бўлмаса одам «ўрта типга» тааллуқли бўлади. Шахснинг мазкур фаолиятга тайёрлиги сифатида намоён бўладиган ҳар бир аниқ қобилиятлар таркиби ўз ичига бир туркум сифатларни, яъни бу сифатлар орасида етакчилари ва ёрдамчилари, умумийлари ва махсуслари бўлиши билан ўзининг анчагина мураккаблиги билан ажралиб туради.
Қобилиятларнинг табиий асослари.
Қобилиятлар одамга шахснинг ҳамма индивидуал психологик хусусиятлари каби қандайдир табиат томонидан туғма равишда тайёр ҳолда берилмайди, балки фаолият жараёнида таркиб топади. Одам дунёга ҳеч қандай психик хусусиятларсиз, фақат уларни орттиришга қаратилган умумий имкониятлар билан келади. Ўз замонасида Платон «қобилиятлар туғма равишда берилган бўлади ва одам фойдаланадиган барча билимлар унинг «абсолют билимлар» идеал оламида бўлишлиги ҳақидаги тасаввурлардан иборатдир» деган эди. 17 асрда Декарт туғма ғоялар ҳақидаги таълимотни гавдалантирилган. Бу камбағалларни уқитиб бўлмайди, деб уларга паст назар билан қарашга, уларни камситишга реакцион фикрларга олиб келади.
Қобилиятнинг туғмалигини инкор қилиш абсолют табиатга эга эмас. Психология қобилиятнинг туғма эканлигини тан олмас экан, бу билан миянинг тузилиши билан боғлиқ бўлган дифференциал хусусиятларнинг туғмалигини инкор қилмайди. Қобилият тараққиётининг даслабки табиий шарти сифатида намоён бўладиган мия тузилишининг, сезги аъзолари ва функционал хусусиятлари лаёқат деб аталади. Лаёқат кўп қирралидир. Фаолият томонидан қуйилган талабларнинг табиатига боғлиқ равишда айнан бир хил лаёқатлар асосида ҳар хил қобилиятлар ривожланиши мумкин.
Ф.А.Галлнинг фикрича одамнинг ҳамма қобилиятлари "ақл" ва "қобилият" сифатлари мия ярим шарларида ўзининг махсус қаътий марказлари мавжуд экан, яъни бу сифатларнинг тараққиёт даражаси миянинг  тегишли қисмларининг миқдорига тўғридан-тўғри боғлиқдир. Шунинг учун одамнинг "калла суягига бир қараш ёки бошидаги дўмбоқчаларини шунчаки пайпаслаб кўриш орқали кўп одамнинг қобилиятларини аниқласа бўлади. Лаёқатнинг мия миқдори массаси ва оғирлига боғлиқ ҳақидаги фараз ҳам бекор қилинган. Катта ёшдаги одам миясининг ўртача оғирлиги 1400 г. га яқин бўлади. И.С.Тургенев миясининг оғирлиги 2002г, Д.Г.Байронники 1300 г, машҳур химик Ю.Либихники 1360 г, ёзувчи А.Франсники 1017 г бўлган. Энг катта мия ақлий жиҳатдан нуқсони бор одами тааллуқли эканлиги аниқланган.
Қобилият ва ирсият
1675 йилда Ф.Галтоннинг "Талантнинг ирсиятга боғлиқлиги унинт қонунлари ва оқибатлари" деган китоби нашр қилинган. Бунда муаллиф бир неча юзлаб машҳур кишиларнинг қариндошлик алоқаларини ўрганиб, талант ёки онадан ирсият йўли билан ўтади деган хулосага келган. Бироқ Гальтоннинг хулосалари илмий жиҳатдан асосланмаган эди. Бахлар оиласида мусиқага бўлган талант даставвал 1550 йилда маълум бўлган. Бу талант 1800 йилларда яшаган қандайдир Регина Сусаннадан сўнг тамом бўлган. Умуман Бахлар оиласида 57 дан кўп мусиқачи бўлган. Уларнинг 20 таси машҳур бўлган.
Бенд деган скрипкачилар оиласида 9 та машхур мусиқачи бўлган. Гайдон оиласида иккита машҳур мусиқачи бўлган. Кўпчилик ҳолларда машҳур одамларнинг насл-насабларини ўрганиш биологик ирсиятдан эмас, балки ҳаёт шароитининг наслдан наслга ўтишидан, яъни қобилиятлар тараққиётига ёрдам беришдан эканлиги маьлум бўлди.
Қобилиятларнинг ривожланиши
Қобилиятлар тараққиётидаги юксак босқичга истеъдод деб аталади. Истеъдод деб, одамга қандайдир мураккаб меҳнат фаолиятини муваффағиятли, мустақил ва ўзига хос тарзда бажариш имконини берадиган қобилиятлар уюшмасига айтилади. Қобилиятлар каби истеьдод ҳам фақат ижодий ютуққа эришиш имкониятидан иборатдир. Бироқ оқибат натижада ижодий ютуқлар одамларнинг ижтимоий яшаш шароитига боғлиқдир. Агар жамият тараққиёти бундай кишиларга муҳтож бўлса, бундай кишиларнинг пайдо бўлиш имконияти туқилади. Истеъдод қобилиятлар йиғиндисидан, уларнинг мажмуидан иборатдир. Алоҳида олинган якка қобилият гарчи у тараққиётнинг жуда юксак даражасига эришган ва ёрқин ифодаланган бўлса ҳам истеъдод билан тенглаштириб бўлмайди. Бу хақда ғоят ўткир феноменал хотирага эга бўлган кишилар ҳақида ўтказилган тадқиқотлар далолат беради.
Москвалик психологлар бир неча йиллар давомида кузатган. Ўзида хотирадан бошқа қобилиятларни ривожлантирмади ва шунинг учун у ўзининг ажойиб қобилиятларга мос келадиган ижодий муваффақиятга эриша олмади.
Шундай қилиб, истеъдод шахс психик сифатларининг шу қадар мураккаб бирикмасидирки, уни қандайдир бирорта ягона қобилият билан, бу қобилият хотиранинг юксак маҳсулдорлиги каби муҳим аҳамиятга эга.
Download 68,58 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish