Самарқанд давлат архитектура қурилиш



Download 0,52 Mb.
bet1/6
Sana23.02.2022
Hajmi0,52 Mb.
#137691
  1   2   3   4   5   6
Bog'liq
1-мавзу


1-Мавзу: Стратегик бошқарув тўғрисида умумий маълумотлар.
Амалий стратегия – бу ташкилот мавқеини мустаҳкамлашга, мижозларнинг эҳтиёжларини қондиришга ва муайян натижаларга эришишга қаратилган бошқарув режасидир. Стратегиянинг мақсади - рақобатбардош ҳаракатлар орқали ташкилотнинг муваффақиятини таъминлашдан иборат. Раҳбарларнинг стратегик режани яратишдан мақсади эса кўп омилли мураккаб муҳитда бизнесни бошқариш бўйича малакали қарор қабул қилиш ҳисобланади.
Бошқарув режаси: ишлаб чиқаришни, сотишни ва сотиб олишни, молияни, маркетингни, меҳнат ресурсларини, илмий изланишларни ва ишланмаларни қамраб олади. Улардан ҳар бири стратегияда ўз ролини ижро этади.
Ушбу ўқув қўлланма компания стратегиясини тадбиқ этишнинг бошқарув муаммоларига бағишланган. Стратегия ташкилотнинг муваффақиятини таъминлаш учун раҳбарият фойдаланадиган тадбир-чоралар мажмуасидан иборат. Раҳбарият компания бизнесини қандай бошқаришни билиш учун ҳамда кўп омилли муҳитда альтернатив йўналишлардан бирини тўғри танлаш учун стратегияни яратадилар. Раҳбарият фойдаланишга қарор қилган стратегия мавжуд бизнес йўналишларидан бири ва бизнесни юритишни муайян усули танланганлигини кўрсатади.
Стратегияни яратиш ва уни тадбиқ этиш бу асосий бошқарув функцияларидир. Раҳбарлар бажарадиган фаолиятлардан: компаниянинг узоқ муддатли ривожланиш йўналиши, самарали стратегик ҳаракатларни яратиш, белгиланган натижаларга эришиш учун амалга ошириладиган стратегиялар компания фаолиятига жиддий таъсир кўрсатади. Агар раҳбар компанияни «аъло» даражада бошқарилишини истаса, у «аъло» стратегияни «аъло» даражада тадбиқ этиши лозим.
«Аъло» даражали бошқарув, раҳбарларнинг «аъло» даражадаги стратегияларни яратиши ва ҳаётга тадбиқ этиши билан боғлиқлиги тажрибаларда исботланган. Баъзи раҳбарлар ажойиб стратегияларни яратадилар, лекин, ҳаётга тадбиқ этишда муваффақиятсизликка учрайдилар, бошқа раҳбарлар эса ўртача стратегияларни муваффақиятли амалга о
Агар ташкилот ўз фаолиятини аъло даражада баҳоланишини истаса, у аъло яратилган стратегияни аъло тадбиқ этиши лозим.
ширадилар. Иккала ҳолат ҳам муваффақиятсизликка олиб келади. Компания фаолияти юқори даражада самарали бўлиши учун раҳбар стратегияни сифатли яратиши ва уни сифатли амалга ошириш қобилиятига эга бўлиши лозим. Самарали стратегияни самарали амалга ошириш бу нафақат бизнеснинг муваффақияти қоидаси, балки бошқарув сифатини синовдан ўтказиш демакдир.
Лекин «аъло» стратегияни муваффақиятли амалга ошириш ҳам компанияни заиф ва қониқарсиз фаолият даврларидан кафолатламайди. Баъзан раҳбарнинг ҳаракатлари натижа бериши учун муайян вақт талаб қилинади. Ҳаттоки аъло бошқариладиган компаниялар ҳам ноқулай вазиятларга тушиб қолиши мумкин. Аммо «бизга вақт етишмади» каби баҳоналар ёки ноқулай вазиятлар ҳам бир неча йиллар давомида рўй бераётган қониқарсиз фаолиятни оқлай олмайди. Раҳбарнинг вазифаси ноқулай вазиятга ижобий таъсир этувчи тезкор стратегияларни қўллаб, вазиятни назоратга олишдир. Муваффақиятли стратегиянинг маъноси шундан иборатки, ноқулай вазиятларга, шафқатсиз рақобатга ва ички муаммоларга қарамасдан компания кучли бозор мавқеини сақлаб қолиши лозим.



Download 0,52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish