Самарқанд давлат архитектура қурилиш



Download 0,52 Mb.
bet3/6
Sana23.02.2022
Hajmi0,52 Mb.
#137691
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
1-мавзу

3. Мақсадларни аниқлаш.

Мақсадлар – бу иш сифатини ва уюштириш жараёнини намойиш этадиган ҳаракат йўналишидир.

Компаниялар ўзи учун ҳам молиявий, ҳам стратегик мақсадларни белгилаши лозим.
Мақсадларнинг қўйилиши раҳбарларнинг ташкилот миссияси ва ривожланиш йўналишини аниқ фаолият натижаларини белгилаш бўлиб, уларнинг бажарилиши ташкилот ривожини кўрсатади. Мақсадларнинг қўйилиши шундай вазифаларни бажариши лозимки, ташкилот ишчиларининг малакасини, интилишларини ва меҳнат харажатларини талаб қилсин. Ташкилотнинг ҳозирги ва келажакда эгаллаши мумкин бўлган мавқеи ўртасидаги фарқ, уни ташаббускор бўлишга, молиявий ва бозор имкониятларини яхшилаш учун интилишга мажбур қилади. Шу сабабли мақсадлар юқори ва етишиш мумкин бўлиш даражасида бўлмоғи лозим. Бажарилиши лозим бўлган вазифалар узоқ ва қисқа муддатли бўлса, бу идеал ҳолат ҳисобланади.

Компания молиявий ва стратегик мақсадларни алоҳида белгилаши лозим. Молиявий мақсадларнинг мавжуд эмаслиги, молиявий ресурсларни юқори таваккалчилик билан сарфланишига сабаб бўлади. Натижада ташкилотнинг ўсиши ва рақобатбардошлиги пасаяди.
Компания стратегик мақсадлари шунинг учун муҳимки, улар компания рақобат мавқеини мустаҳкамлайди ва бизнеснинг ривожланиш йўналишини кўрсатади.


4. Стратегияни яратиш.
Стратегияни яратиш асосий бошқарув муаммосини кўтаради яъни, компаниянинг ҳозирги ва келажак имкониятларини ҳисобга олиб, керакли натижаларга қандай эришиш мумкинлигини кўрсатади.
С
Ташкилот стратегияси унинг мақсадларини амалга ошириш йўлида раҳбарлар қўллайдиган тадбир–чоралардан, тадбиркорлик ёндашувларидан ташкил топади.
тратегия ва тадбиркорлик.
Стратегияни шакллантириш – бу тадбиркорлик ва стратегик фикрлаш машқларидан иборат. Бунда компания раҳбариятининг вазифаси шундан иборатки, стратегия харидорлик феълининг ўзгаришига, рақобатчиларнинг охирги ҳаракатларига, бозор имкониятларига ва хавф-хатарига ҳамда янги пайдо бўладиган тадбиркорлик имкониятларига аниқ мос келишини назарда тутиши лозим. Компания стратегияси сезгир ҳисобланади, қачонки раҳбарлар бозор анъаналарини аниқлашда тадбиркорликни намойиш этсалар, ўз истеъмолчиларининг эҳтиёжларини диққат билан ўргансалар, компания рақобатбардошлигини ошириб, унинг фаолиятини ўз вақтида ўзгартирсалар. Шу сабабли стратегияни тўғри шакллантириш ва тадбиркорлик бир–бирига чамбарчас боғлиқ. Бири иккинчисиз яшай олмайди.
Мақсадлар бу «натижалар» бўлса, стратегия бу мақсадга эришиш «воситасидир».
Одатда, компания стратегияси: 1) пухта ўйланган ва мақсадга мувофиқ ҳатти-ҳаракатлардан; 2) вазиятларни кутилмаган ривожланиши ва рақобатчилар босими кучайганда уларга қарши чора-тадбирлардан ташкил топади. Янги вазиятларга катта технологик ютуқлар, рақобатчиларнинг бозорга янги товарларни муваффақиятли киритиши, янги қонунларнинг пайдо бўлиши, давлат сиёсатининг ўзгариши ва истеъмолчиларни товарнинг янги хусусиятларга қизиқишининг ортиб бориши ва бошқа шу кабилар киради. Демак, стратегияни режалаштирилган ҳаракатлар ва муҳит ўзгаришларига жавоб реакцияси мажмуи деб қараш мақсадга мувофиқдир.

Компаниянинг амалдаги стратегияси бу режалаштирилган ва муҳит ўзгаришига қарши ҳатти-ҳаракатлар мажмуидан иборат.


С



Download 0,52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish