Сангвиник. Кучли мувозанатли, эпчил таассуротларни тез-тез ўзгартирувчан, жўшқин, ташаббускор, қўзғалиш ва тормозланиш жараёни кучли.
Флегматик. Кучли, мувозанатли суст ҳиссиётлиги оз, кулдириш, жаҳлини чиқариш ёки кайфиятини бузиш қийин. Чидамлилик, матонатлилик сифатларига эга, лекин баьзан лоқайд, камфаросатли.Ташқи таассуротларга қийинчилик билан жавоб қайтаради. Ҳар қандай шароитда ўзини тута билади(тормозлай олади).
Шахс темпераменти тоифалари
Холерик тоифа;
Сангвиник тоифа;
Флегматик тоифа;
Меланхолик тоифа.
Меланхолик. Кучсиз, юксак сензитивлик хусусиятига эга.Сезгирлиги ортиқ, аразчан, тортинчоқ, кўнгли очиқ, қийинчиликлардан қўрқади. Ҳар нарсадан ҳадиксираб ўтиради. Яхши инсонийлик фазилатларига эга. Руҳий темпи суст, диққати тез чалғийди ва бир фикрли эмас.
Синф раҳбарлари ва амалиётчи психологлар ўз фаолиятларида ўқувчиларга тўғри йўл топишлари учун унинг темпераментини билишлари зарур.
Ўқувчида холерикларга хос сифатлар кузатилса, уларни қуйидаги хатти-ҳаракатларга ўргатиш лозим:
Бошқаларнинг муаммоларига беэътибор бўлмаслик;
Жаҳлдорлигини англаш ва инсонлар уни кечиришига эришиш;
Кечиримли ва чидамли бўлиш;
Ички гўзаллиги ва кучини хотиржамликда мукаммаллаштириш;
Синфдошлари ва ўртоқлари билан тузиладиган режалар бўйича тил топиша олиш.
Синф раҳбари ўқувчисида сангвиник тоифасига хос сифатлар кузатса, уларни қуйидаги хатти-ҳаракатларга ўргатиши лозим:
Ишончлироқ бўлиш ва одамнинг ишончига кириш;
Ўзида интизомни кучайтириш;
Ўзида хақиқий камтарликни ривожлантириш;
Аввал ўйлаб, кейин сўзлаш.
Ўқувчида флегматикларга хос сифатлар кузатилса, синф раҳбари ўқувчисига таъсир этиб, қуйидаги хатти-ҳаракатларга ўргатиши керак:
Пассивликни енгиб ўтиши ва фаолроқ бўлиши;
Ўзини инсонларга тақдим эта билиши;
Бошқалар билан очиқ бўлиши ва фикр алмашиши;
Ўзига масъулиятни ола билиши;
Қатъиятсизликни муаммо сифатида қабул қилиб, ўз устида ишлаши;
Жисмоний машғулотлар билан шуғулланиши.
Синф раҳбари ўз ўқувчисида меланхолик тоифасига хос сифатлар кузатса, уларни қуйидаги хатти-ҳаракатларга ўргатишини маслаҳат берамиз:
Танқидчилик руҳини енгиб ўтиши;
Ўйчанликни енгиши;
Ўз руҳини мукаммаллаштириши;
Куни ва ҳаётини мазмунли ташкил қила олиши.
Ўқувчиларда ҳар бир темпераментнинг яхши тарафлари мавжуд эканлиги, инсонлардаги яхши жиҳатларни доимо ҳар бир темпераментдаги кишиларда учратиш мумкинлиги, ёмон кишилар бўлмаганидек, темпераментнинг хам ёмони бўлмаслигини синф раҳбарлари ва амалиётчи психологлар ўз фаолиятларида доимо ёдда тутишларини маслаҳат берамиз.
Темпераментнинг психологик таснифи ва уларнинг ҳаётий вазиятларда намоён бўлишини инсонда мавжуд бўлган фаоллик, босиқлик, эмоционал тетиклик, ҳиссиётларнинг тезда намоён бўлиши ва ўзгарувчанлиги, қайфиятнинг турғунлиги, беҳаловатлилик, ишчанлик, янги ишга киришиб кетиш, малакаларнинг тез ҳосил бўлиши каби қатор сифатлар асосида шахсдаги ўша экстроверсия ва интроверсия хоссалари ётади, уларни ҳам ўзгартириш, шу орқали темпераментни бошқариш мумкин. Шулардан келиб чиққан холда ўқувчининг ўқиши, меҳнат қилиш услубини танлаши ва ўзини намоён этишида айни шуларга эътибор бериш керак. Масалан, баъзилар холерикларга ўхшаш қизиқкон, тезкор бўлишади. Унинг ўқиш жараёнидаги ишини кузатадиган бўлсак, фаоллик, вазифасини тез бажаришга лаёқат ижобий бўлса, унинг сифати, чала ташлаб кетиш хавфи, баъзи томонларига юзаки қараши кишини ўйлантиради. Шу нуқтаи назардан олиб қаралганда, ҳаётда соф темперамент ҳам бўлмайди ва у ёки бу темперамент типи жуда яхши ҳам эмас. Ҳар бир типнинг ўзига хос нозик, кучсиз томонлари ва шу билан бирга кучли, ижобий томонлари ҳам бўлади.
Темпераментга тааллуқли индивидуал динамик хусусиятлар, мотивлар ва психик холатларга тааллуқли динамик хусусиятларни фарқ қилишда қўшимча белгиларни билиш зарурдир. Бу қўшимча белгилар қуйидагилардир.
Темпераментнинг айни бир хил хусусиятлари, мотив ва психик холатлардан фарқли ўлароқ, худди бир одамнинг ўзида фаолиятнинг ҳар хил турлари ва турли мақсадларда, масалан, меҳнат, ўйин, спорт, турли дарслар ва шу кабиларда намоён бўлади.
Темперамент хусусиятлари одамнинг бутун ҳаёти давомида ёки маълум бир қисмида барқарор ва ўзгармасдир.
Мазкур одамнинг темпераментнинг турли хусусиятлари бир-бири билан тасодифий бирлашган бўлмай, балки бир-бири билан қонуний боғланган бўлиб, бу хусусиятлар темперамент типларини характерлайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |