Режа: Жамият социал структурасига доир дастлабки талқинлар



Download 258,5 Kb.
bet1/9
Sana21.02.2022
Hajmi258,5 Kb.
#25217
  1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
fuarolik zhamiyatining izhtimoij tuzi


Aim.uz

Фуқаролик жамиятининг ижтимоий тузилмаси


Режа:


1. Жамият социал структурасига доир дастлабки талқинлар.
2. Фуқаролик жамияти - инсоний тараққиёт учун зарурият сифатида
3. Фуқаролик жамиятининг социал структуралари ва уларнинг ўзигахос жиҳатлари.
4. Ривожланган мамлакатларда жамият социал структураларининг ривожланишида янги тамойиллар.


Таянч сўзлар: структура (тузилма), ижтимоий (социал), социал структура, жамият, фуқаролик жамияти, социал қатламлар, социал гуруҳлар, фуқаролик жамияти, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, фуқаролик жамиятининг структураси, фуқаролик жамияти институтлари, номарказлаштириш, ҳуқуқий давлат, ўзини ўзи бошқариш, оммавий ахборот воситалари, нодавлат нотижорат ташкилотлар, учинчи сектор, ҳаракатлар, элита, ўрта қатлам (синф), қуйи қатлам, эркинлаштириш, ҳуқуқ.


1. Жамият социал структурасига доир талқинлар. Жамиятнинг социал структураси дастлаб қадимги юнон мутафаккирлари Платон (эр.ав.427-347 йй.) ва Аристотель (эр.ав. 384-322 йй.) томонидан тадқиқ этилган. Улар жамият ва давлатни айнанлаштирган бўлсаларда, жамият аъзоси сифатида фақат эркин туғилган ва фуқаролик ёшига етган кишиларни эътироф этган. Уларнинг жамиятга доир қарашлари асосини социал структура ва социал адолат концепциялари ташкил этган.
Платоннинг фикрича, социал структурани фақат эркин туғилган, ижтимоий аҳамият касб этадиган ролни бажараётган кишилар ташкил этади. Инсоннинг қалби учта асосга эга: «идрок» (интеллектуаллик), «жасурлик» (иродалилик) ва «истак» (сезги, туйғуга эга бўлиш). Одамлар ўз қалбидаги асослардан қай бирининг кўплиги ёки озлигига қараб жамиятда учта ижтимоий қатлам мавжуд бўлади: донишмандлар – «файласуфлар», ҳарбийлар – «қўриқчилар», ишлаб чиқарувчилар – «деҳқонлар» ва «ҳунармандлар». Бошқарувчилар юксак маълумотли, истеъдодли, хусусий мулкка эга бўлмаган, зоҳидлик турмуш тарзини кечираётган, 50 ёшга етган файласуфлар ичидан тайинланиши лозим. Бошқарувчи бўладиган одамларни фалсафа ва санъат воситасида тарбиялаш зарур. Бошқарувчилар қонунларни ўрнатади, ижтимоий ишларни адолатли тарзда бошқаради. «Қўриқчилар» давлатни ҳимоя қилади ва жамиятда тартибни изга солади. «Деҳқонлар» ва «ҳунармандлар» ўз меҳнатлари билан фуқароларни барча ҳаёт учун зарур бўлган нарсалар билан таъминлайди. Кўриниб турибдики, Платон томонидан илгари сурилган жамиятнинг социал структураси олий даржада донишманд-файласуф турган қаттиқ иерархияни назарда тутган эди.
Йирик юнон мутафаккири Аристотель ўзининг «Сиёсат» китобида жамиятнинг табиий келиб чиқиши, унинг социал стратификацияси ва социал адолат кабиларга доир қарашлари тадқиқ этилди. Аристотелнинг фикрича, инсон туғилишдан бошлаб инстинктив равишда бошқалар билан биргаликда ҳаёт кечиришга интилпдиган мавжудотдир. Одамнинг бошқа мавжудотлардан фарқи, унинг ижтимоий ва шахсий муносабатлардаги эзгулик, адолат, «умумий фойдани тушуниб етганлиги»дир. Аристотел жамиятда бир-бирини изчиллик билан бир-бирига алмашиб борувчи инсоний ижтимоий ҳаёт шаклларини бир-биридан ажратиб кўрсатиб берди: оила – яшаш манзили (қишлоқ ва бошқ.) – полис (шаҳар-давлат). Арисиотел учун давлат – одамнинг табиий равишда бошқа одамлар билан ҳаёт кечиришга интилиши натижасида вужудга келадиган бираликда инсоний ҳаёт кечиришнинг олий табиий шаклидир. Оила – инсоний бирликнинг бирламчи шакли сифатида талкин этилди. Бир неча оилалар яшаш манзилини ташкил этади. Ўзаро бир-бирларига яқин яшаш манзиллари шаҳар-давлатга бирлашади.
Аристотел илгари сурган социал структура моделида асосий стртификациявий принцип сифатида мулк цензи танланди. Унга мувофиқ, фуқаролар учта социал қатламга бўлинади: камбағал, ўрта қатлам ва бой. Мутафаккирнинг фикрича, давлатда қанчалик ўрта қатлам кўпроқ бўлса, у шунчалик қудратли бўлади, гуллаб-яшайди.
Антик юнон фалсафасини янада ривожланишига катта ҳисса қўшган, Шарқ уйғониш даврининг мутафаккири Абу Наср Форобий инсоний жамиятни пухта ўрганган олимлар жумласига киради. Форобий «Фозил шаҳар одамлари қарашлари» асарида жамият («инсон жамоаси»)нинг келиб чиқиш сабабларини илмий жиҳатдан асослаб беради: «Ҳар бир инсон ўз табиати билан шундай тузилганки, у яшаш ва олий даражадаги етукликка эришмоқ учун кўп нарсаларга муҳтож бўлади, унинг бир ўзи бундай нарсаларни қўлга кирита олмайди, уларга эга бўлиш кишилик жамоасига эҳтиёж туғилади... Шу сабабли яшаш учун зарур бўлган, кишиларни бир-бирига етказиб берувчи ва ўзаро ёрдамлашувчи кўп кишиларнинг бирлашуви орқалигина одам ўз табиати бўйича интилган етукликка эришуви мумкин. Бундай жамоа аъзоларининг фаолияти бир бутун ҳолда уларнинг ҳар бирига яшаш ва етуклика эришмоқ учун зарур бўлган нарсаларни етказиб беради. Шунинг учун инсон кўпайди ва ернинг аҳоли яшайдиган қисмига ўрнашдилар, натижада инсон жамоаси вужудга келди»1. Мутафаккир наздидаги инсон жамоаси – бу кишилик жамияти ҳисобланади.
Форобий жамиятнинг ижтимоий тузилмаси (социал структураси) сифатида жамиятдаги турли ижтимоий табақаларни чуқур таҳлил этади. Абу Наср Форобийнинг фикрича, мукаммал жамиятда ҳар бир табақа, яхлит ижтимоий организмнинг ажралмас қисми сифатида, ўзининг муайян функцияларига эга бўлиб, гўёки шу вазифаларни бажариш учун ихтисослашганлар.
Форобий орзу қилган идеал давлатда ижтимоий табақалар ўртасидаги фарқланишлар сақланади. Платоннинг идеал давлат тузуми ҳақидаги таълимотида кўрсатилгани каби, ҳар бир табақанинг вазифалари ва мажбуриятлари аниқ белгиланган бўлади, табақалар ўзларининг мақомлари бўйича ўзларига тегишли бўлган фаолият билан шуғулланади. Бир табақага мансуб бўлган одам бошқатабақа вакиллари учун тегишли бўлганишларни бажариш ҳуқуқига эга эмаслар (масалан, бошқарувчилар табақасига мансуб кишилар деҳқончилик ёки савдо ишлари билан шуғулланмайди). Фозил шаҳар-давлатда ҳар бир табақанингжамиятдаўрни ва мақоми мазкур табақа бажариши лозим бўлган вазифаларнинг қандай бўлиши билан белгиланади. Табақа мартабасининг баланд ёки паст бўлиши унинг ҳукмдорга яқин ёки узоқ бўлишига боғлиқдир. Ҳукмдорга яқин ёки ундан узоқ бўлишнинг белгиси ҳар бир табақа вакилларининг ақлий (интеллектуал) ва маънавий камолот даражаларининг юксаклигига боғлиқдир. Ақлий ва маънавий камолот даражалари юксак бўлган табақа вакиллари, яъни ҳукмдорга яқин одамлар юқори лавозимларни эгаллаб, ҳурматга сазовор бўлган ишларни бажаради, уларнинг қўл остида ишловчилар эса пастроқ лавозимлардаги ишларни бажаради.
Кўриниб турибдики, Форобийнинг идеал давлат тузумига асосланган жамиятда (фозил шаҳар-давлатларда) кишиларнинг ижтимоий табақаларга бўлиниши ва уларнинг имтиёзлари сақланади. Мутафаккир бирон-бир табақага мансуб одамларнинг вазифалари ва мажбуриятлари ўртасида тафовутларнинг сақланиши, ҳар бир одамнинг ўз касбини яхши билиши ва ўз вазифаларини бажариши жамиятнинг собитлиги ҳамда адолатнинг юзага чиқиши учун зарур бўлган омилдир, деб қарайди: ҳар бир одамнинг ўз касбига тегишли вазифаларини тўғри бажариши - жамиятда адолатнинг сақланиши ва уни барқарорлигини таъминлаш асосидир.
Мутафаккир ўзининг «Талхиси навомиси Афлотун» («Платон қонунлари моҳияти») асарида илоҳий қонунларни доимо адолатли эканлигини илгари суради.2 Фозиллар жамиятининг адолатли бўлиши ва табақалар ўртасида тавофутларнинг сақланишида адолат ҳуқуқий категория вазифасини бажаради. Ана шу жиҳатлардан ёндашганда, Форобийнингадолатғоясига нисбатан ишлатган таърифи Платон талқинларига яқиндир. Лекин Форобий қарашларидаги адолат ғояси кишилар ўртасида ахлоқий, ижтимоий ва иқтисодий муносабатларни, моддий бойликларни тақсимлаш ва ўзаро алмашув муносабатларини ҳам ўзига қамраб олади. Мана шу ерда Форобийнинг қарашлари Платон талқинларидан фарқланади. Форобий ўзидан олдинги барча ўтмишдошларидан фарқ қилиб, адолат ҳақидаги қуйидаги таърифини келтиради:«Адолат - авваламбор бутун шаҳар аҳли томонидан яратилган неъматларни (тўғри) тақсимлаш ҳамда кишилар ўртасида бу неъматларни тақсимлаш қоидаларини сақлаш демакдир. Бундай неъматлар қаторига (кишиларнинг) фаровонлиги, бойлик (мол-мулк), турли унвонлар ва жамиятда тутган ўрни ҳамда одамларнинг моддий-иқтисодий ва маънавий ҳаётига оид бошқа кўпгина неъматлар (нарсалар) киради. Жамоа аъзоларининг ҳар бири ўзининг хизматига яраша бу неъматлардан тегишли ҳиссасига эгадир. Агар неъматлар бир одамга нисбатан камроқ тақсим этилса, бу ҳолда у одамга нисбатан адолатсизлик бўлади. Аксинча, ўша одамга неъматлар кўпроқ тақсим этилса, унда бошқа фуқароларга нисбатан адолатсизлик содир қилинган бўлади.3
Хулоса қилиб айтганда, адолат кишилар ва турли табақалар ўртасида ўзаро иқтисодий-ижтимоий муносабатларда тўғри тақсимлашнинг белгиси вазифасини бажарувчи категориядир.«Адолатсизликнинг содир бўлиши, - деб ёзади Форобий, - шунда ифодаланадики, неъматларнинг тегишли ҳиссаси берилмай қолади».4 Мутафаккирнннг фикрича, социал структураларнинг яшаш мезони – бу социал табақалар ўртасида, шунингдек давлат билан табақалар ўртасидаги муносабатларда адолат принципига қилишдир.
Форобий кишиларнинг диний мазҳабига эмас, балки уларнинг турли белгилари - табиий хусусиятларига, қобилиятларига, ақлий иқтидорларига ҳамда илмларни ўрганиш ва ҳаётий тажриба тўплаш жараёнида орттирган билим ва кўникмаларига қараб ижтимоий гуруҳларга бўлади. Унинг талқинича,шаҳар - бу муайян бир давлат уюшмаси, жамият (жамоа) эса - шу давлатга тобе бўлган одамларнинг табақалардан иборат бирлашмасидир. Албатта, бу каби қарашлар Платон ва Аристотелтомонидан илгари сурилган жамиятнинг социал структураларига доир таълимотини ва бу структураларни табақалашиш қонуниятларини янада ривожлантирди.
Муайян жамиятнинг тарихий ривожланишини таҳлил этиш натижасида олинган тизимлар назарияси ва социологик таснифлардан келиб чиқиб жамиятнинг асосий универсал таснифини қуйидагича ифодалаш мумкин: а) бир бутунлик, яхлитлик; б) ўзгаришларга бой ва ривожланишга мойиллик (динамизм); в)тизимлилик. Мазкур универсал таснифдан келиб чиқиб жамиятни қуйидагича таърифлаш мумкин: Жамият (society) – бу яхлит тузилма бўлиб, унинг доирасида одамларнинг биргаликда яшаши амалга ошади; жамият ўзининг унсурларидан иборат бўлиш хусусиятига эга бўлган, шунингдек ўзини мавжудлик макон ва замон чегараларига эга бўлган ўзига хос организм ёки тизимдир. Шу тариқа, жамият муайян ва аниқ ҳудудда жойлашган бўлади ва ўз мавжудлигининг аниқмуваққат доирасига эгадир. Баъзи жамиятшунос олимларнинг фикрича, «жамият» ва «мамлакат» тушунчалари ўртасида ўхшашлик мавжуд. Жамият одамлардан иборат тузилма сифатида тавсифланиб, у: социал алоқаларнинг бирлашуви рўй берадиган ҳудуд; муайян бир ҳудуд доирасида юзага келган социал алоқалар, муносабатлар, бирликларнинг турли туманлигига эга; автономлик (мустақил яшаш) қобилиятига эга; интеграциялашувга мойил (барча индивидларни ўзаро қўшилувчанлиги, ижтимоий тартибот натижасидаги бирлашув).
Жамият” деганда барча инсоний муносабатлар (алоқалар) йиғиндиси тушунилади. Яна бир манбада “жамият” тушунчаси маълум бир ҳудудни эгаллаган, оз ёки кўп даражада ўзининг бошқалардан фарқланувчи маданияти ва институтларига эга бўлган одамларнинг ўзини ўзи абадийлашган йиғиндиси, дейилади.5
Жамият институтлар ва бирликларнинг ўзаро муносабатларини қўллаб-қувватлайдиган, янги социал тузилмаларни интеграциялайдиган, ўз мантиғидан келиб чиқиб аҳолининг асосий қисмини ўзига бўйсундирадиган, мазкур ҳудудда яшовчи одамлар ўз хатти-ҳаракатларидаги турли туман социал ўзаро таъсирлар ва алоқаларни ягона негизга уюштиришга ундовчи ва ўзини ўзи мувофиқлаштириш механизмларига эгадир. Жамият – одамлар, бирликлар ва тузилмалар ўзаро таъсирлари ва алоқаларининг тарихан ривожаланувчан, уларнинг биргаликда яшаш жараёнида ўзгариб борадиган ва таркиб топадиган яхлит тизимдир.6
Жамиятни ўзига хос белгилари сифатида қуйидагиларни келтириш мумкин: 1)социаллик; 2)жамият аъзолари (инсонлар) ўртасида ўзаро таъсир ва боғланишларнинг мавжудлиги; 3)маълум бир ҳудудга эга бўлиш (социал макон); 4)социал замоннинг (вақтнинг) мавжудлиги; 5)ўзини ўзи бошқариши ва мувофиқлштириши, ўзини ўзи намоён қилиши, социал жараёнларни ўз-ўзидан англаши; 6)социал институтларнинг мавжудлиги; 7)одамларнинг онги, иродаси ва фаолиятини ҳар қандай ўзгаришларга таъсир этиб туриши; 8)социал структуранинг мавжудлиги.7
Жамиятнинг структуравий компонентлари8 - улар кўплаб индивидлар (шахслар); одамлар томонидан бажариладиган социал роллар; ўз ичига ҳудудий, этник ва бошқа бирликларни олган социал структура; одамларнинг бир-бирларига ўзаро таъсири.
Жамият яхлит тизим сифатида турли туман унсурлардан (фаолият турлари, ижтимоий муносабатлар, ижтимоий гуруҳлар, бирликлар, институтлар ва уюшмалар) иборат. Уларнинг барчаси бир-бирларига мустаҳкам боғланган бўлиб, уларнинг жамланмаси бир бутунликни (яхлит жамиятни) ташкил этади. «Структура» (тузилма) тушунчаси (лотинча “structura” – тузилиш, тузилма, жойлашиш тартиби, тартиб) умумий маънода бир бутуннинг у ёки бу даражадаги барқарор унсурлари ёки улар ўртасидаги ўзаро алоқаларни англатади.
Биз хорижий адабиётлардан фойдаланишда қийинчилик туғилмаслиги учун «тузилма» тушунчасини халқаро миқёсда қабул қилинган шакли – «структура» атамасиишлатамиз. Структура жамиятнинг таркибий қисмларини турли тартибсзликлар аралашмасидан иборат ҳолда яшашига йўл қўймайдиган, уларни мувофиқлашувига шарт-шароитлар яратиб берадиган ўзига механизм вазифасини ҳам бажаради.

Download 258,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish