Режа: Жамият социал структурасига доир дастлабки талқинлар



Download 258,5 Kb.
bet8/9
Sana21.02.2022
Hajmi258,5 Kb.
#25217
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
fuarolik zhamiyatining izhtimoij tuzi

III
Д
А
Р
А
Ж
А


Сиёсий партиялар


Э
ННТ, ҳаракатлар
ҳтиёжлар




Ижтимоий-сиёсий иштирок,
ф
Лобби гуруҳлари
уқаролар фаоллиги



Ижодий уюшмалар, диний масканлар

Маданият муссасалари



II


Д
А
Р
А
Ж
А


Оила, ОАВ


Эҳтиёжлар

Сиҳат-саломатлик, ижодиёт.
мулоқот, ахборот, жинслараро эҳтиёжлар




I
Д
А
Р
А
Ж
А


Хусусий корхоналар


Т
Акционерлик жамиятлари, истеъмолчилар уюшмалари
аянч эҳтиёжлар






О
Касбий бирлашмалар
зиқ-овқат, кийим, уй-жой, яшаш муҳити




3.3.-расм. Фуқаролик жамиятининг структуралари
Фуқаролик жамияти ва унинг структуралари тавсифининг яна бири – уларнинг функционаллик табиатини касб этишидир. Бу фуқаролик жамиятининг амал қилиши нафақат хусусий манфаатларни амалга ошириш учун муайян кенгликларни ташкил этиш, балки жамиятни ўзини ўзи ташкиллаштириши ва ўзини ўзи мувофиқлаштиришининг юқори даражасига эришишдир. Ва ниҳоят,замонавий фуқаролик жамияти қадриятларига ижтимоий ва шахсий манфаатларни ўзаро уйғунликда бириктира олиш ҳам тааллуқлидир. Агар бу каби уйғун бирикувга эришилмаса, у ҳолда давлат ва фуқаролик жамияти ўртасида узилишлар содир бўлиши мумкин.26
4.Ривожланган мамлакатларда жамият социал структураларининг ривожланишида янги тамойиллар. ХХI арафасига келиб ривожланган мамлакатлар жамиятининг социал структураси сифатида социоиқтисодий, сиёсий, хулқий ва бошқа белгилари билан ўзаро фарқланадиган гуруҳлар ва қатламлар янада кўпайди.Бу даврга келиб синфлар, страталар, социал қатламлар структураси ва ўзаро алоқалари хусусиятларида жиддий ўзгаришлар рўй берди: ички синфий фарқланиш жараёнлари фаоллашди, социал бирликларнинг ҳаракатчанлиги (мобиллиги) кучайди, янги қатламлараро гуруҳлар шаклланди.
Шунингдек, ғарбий мамлакатларда бозор муносабатларини социал бирликлар детерминанти сифатида талқин этадиган концепциялар кенг тарқалди. Айниқса, инглиз жамиятшунос олими А.Гидденс илгари сурган концепцияда бу каби назарий жиҳатлар кенг ёйилди. Бу концепцияга биноан, синфлар моддий ресурсларга эгалик қилиш ва уларни назорат этишдаги тенгсизликлар сабабли пайдо бўлади, синфий мансубликнинг асосий кўрсаткичи индивид ва гуруҳларнинг имкониятларини аниқлаш уларнинг эгаллаган мулки, касбий салоҳияти, билими ва техникавий савияси, шунингдек жисмоний ишчи кучи каби кўрсаткичлар асосида ифодаланди. Унга мувофиқ тарзда ғарб жамиятлари учта синфга бўлиш русумга кирди: юқори, ўрта, пастки.



М а р г и н а л л а р
Расм 3.4. Индустриал жамиятнинг социал структураси


Ана шу таснифлаш асосида олий синфнитаҳлил этишга мисол тариқасида АҚШ жамиятини келтириш мумкин: ўтган ўн йилликллардаюқори қатламнинг тезлик билан бойиб борганлиги кузатилди. 200 мингдан 400 мингача одамни ташкил этган (АҚШ аҳолисининг 0,1-0,2 %) 10 млн. доллардан кам бўлмаган мулкка эга бўлиб, йилига бир неча млн. доллар даромад олади. Тахминан 200 мингта юқори синф вакиллари 5 дан 10 млн. долларгача, яна 300 мингтаси эса 2 млн.дан 5 млн. долларгача йиллик даромадга эга бўлади.
АҚШда тахминан 1,5 млн.га яқин ННТ фаолият юритади. ННТ жамиятнинг ҳамма соҳаларини ўзига қамраб олган бўлиб, улар ташқи сиёсат, сайловлар, атроф-муҳитни ҳимоя қилиш, соғлиқни сақлаш, аёллар ҳуқуқи, иқтисодий ривожланиш, ёшлар ва қарияларни ижтимоий ҳимоя қилиш каби йўналишларда аҳолининг манфаатлари ва эҳтиёжларини ифода этади ва ҳимоя қилади. Шунингдек, ННТ сиёсат билан боғлиқ бўлмаган, масалан, диний ташкилотлар, касаба уюшмалари, ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган аҳоли қатламлари – қашшоқлар, руҳий касаллар, ёшлар кабиларга ёрдам бериш фаолияти билан шуғулланади. АҚШдаги ННТ фаолияти хусусий шахслар, хусусий сектордаги тижорат компаниялари, хайрия жамғармалари, аъзолик бадаллари ёки федерал ва маҳаллий ҳокимият органлари (грантлар) кабилар томонидан молиялаштирилади.27
Фуқаролик жамиятига нисбатан американча ёндашув бу соҳадаги энг машҳур ва кенг танилган – Мэриленд штатидаги Балтимор шаҳрига жойлашган Жон Хопкинс университетининг «The Comparative Nonprofit Sector Project» лойиҳасида яққол кўга ташланади. Бу лойиҳадан келиб чиқиб ННТнинг фаолият турлари 12 та йўналиш бўйича белгиланди: 1) маданият ва дам олиш; 2)таълим ва тадқиқот; 3)соғлиқни сақлаш; 4)социал хизматлар; 5) атроф-муҳитни ҳимоя қилиш; 6) локал ҳамжамиятларни ривожлантириш; 7) инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш; 8) филантроплар28 учун воситачилик қилиш; 9) халқаро; 10) диний; 11) касбий, уюшмалар бизнес ива касаба уюшмалари; 12) бошқа йўналишлар.
Мазкур лойиҳа мезонлари доирасида 35 та мамлакатда (16 та ривожланган, 14 та ривожланаётган, 5 ўтиш даври иқтисодиётини ўз бошидан кечираётган) ННТнинг структураси, ҳажми, улар фаолиятидаги муаммолар ва натижаларга доир тадқиқотлар олиб борилиб, уларнинг якунлари натижаси ўлароқ қуйидагилар аниқланди: Бу мамлакатларда ЯИМдаги учинчи сектор ҳиссаси 1,3 трл. ёки ЯИМлар йиғиндисини 5,5 % ини ташкил этган. ННТда деярли 40 млн. одам (шундан 20 млн. киши иш ҳақи олиб ишлаган) фаолият юритиб, бу кўрсаткич 35 та мамлакатдаги иқтисодий фаол аҳолининг 4,5 фоизини ташкил этган.29
Ҳозирги даврга келиб юқори синф мураккаб ички структурага эгалиги билан тавсифланади: у мулк ташкилий шаклларига боғлиқ ҳолда тоифалашган гуруҳлардан иборат эканлиги; қўшимча капитал ўлчами ва соҳаси; касбий фаолиятининг (олий даражали менежерлар, сиёсатчилар, бошқарувчилар) тури; турмуш тарзининг хусусиятлари; сиёсий мақсади ва йўналиши; этник, ҳудудий, демграфик ва бошқа белгилари.
Постиндустриал мамлакатлар юқори синфи социал таркибидаги ўзгаришлар қуйидагилар билан бирга содир бўлмоқда:
-йирик мулкдорларнинг жамиятда тутган ўрни янада мустаҳкамлашмоқла;
-бир томондан, ёлланма ходим, иккинчи томондан, ишлаб чиқариш воситалари эгаси сифатида фаолият юритаётган олий даражали ходимлар ва менежерлар ролинингжиддий равишда ўсиб бориши;
-юқори синф вакилларининг катта сиёсатда фаоллигини ўсиб бораётганлиги, уларнинг сиёсий мақсадлар учун молиявий харажатларини ошиб бориши.
Бу синфнинг миқдорини фақат тахминан чамалаб айтиш мумкин: бу кўрсаткич иқтисодий фаол аҳолининг тахминан 3-4 фоизини ташкил этади.
Машҳур тарихчи Арнольд Тойинбининг фикрича, замонавий цивилизация – бу ўрта синф цивилизацияси. Ривожланган мамлакатлар жамияти структурасида ўрта синфнинг ҳиссаси 60-70 фоизни ташкил этади. Турли илмий мактаблар ўрта синфни социал бирлик сифатида ажратиб кўрсатиш учун турли мезонлардан фойдаланади. Кўпинча мақомнинг ўзини ўзи баҳолаши ва даромад мезон сифатида қўлланилади. Ғарб жамиятларининг учдан икки қисми ўрта синфга яқин даромад олади, камбағаллар ва бойлар унчалик кўп эмас, деб ҳисоблашлар кенг тарқалди. Яна аксарият таҳлилчилар ҳозирги ўрта синф ишлаб чиқариш воситаларига майда мулкий эгалик қилувчилардан иборат деган фикрни билдиради.Бу каби майда ишбилармонлар – “эски ўрта синф” деб аталувчи АҚШ фермерлари ва Буюк Британия савдо-сотиқ корчалонлари 10-15 фоизни ташкил этади. Ривожланган мамлакатлардаги “янги ўрта синф” ёки “менежерлар ва мутахассислар синфи” деб аталувчи социал бирлик 20-25 фоизни ташкил этиб, уларнинг аксарият қисми олий маълумотли мутахассислар, ақлий меҳнат ходимлари, эркин касблар вакилларидан иборатдир. Агар асосий мезон меҳнатнинг тури сифатида қўлланилса, у ҳолда ўрта синфга “оқ ёқаликлар”, яъни олий маълумотга эга бўлмаган (“пастки ўрта синф”) ходимлар ҳам мансуб бўлади. Шунингдек, ўрта қатламларни бозор муносабатлари ва меҳнат туридан келиб чиқиб аниқлашдан ташқари маданий ва қадриятли йўналганлиги асосида аниқлаш усули ҳам кенг қўлланилади (3.4.-расм ғарбий Европадаги умумий ҳолатни ифрдалайди).
Ўрта қатламлар жамиятнинг фаровон яшаши учун зарур бўлган барча эҳтиёжларни қондиради: ишчи ўринлари, истеъмол моллари, тибиий ёрдам, илмий кашфиётлар ва бошқ. Жамиятшунос олимларнинг фикрича, ўрта қатламлар – синфлар-муҳолифлар ўзаро ихтилофларини юмшатувчи омил сифатида ҳам намоён бўлади. Социал-иқтисодий нуқтаи назардан қараганда, ўрта синфга турли касблар меҳнати ичидаги, шаҳар билан қишлоқ турмуш тарларидаги ўзаро зиддиятларни камайтириш тамойили хосдир. Оила муносабатларида ўрта синф жамиятнинг аёллар ва эркаклар учун тенг имкониятлар яратишида, анъанавий оилалар қадриятларини ёювчи омил сфатида намоён бўлади. Сиёсий жиҳатдан ўрта қатламлар анъаналар, меъёрлар, билимларни ташувчи, юксак фуқаролик ва мустақил шахсликни намойиш қилувчи марказга оид (центрик) ҳаракатларнинг ижтимоий таянчи ҳисобланади.30
Ривожланган мамлакатлар жамиятлари социал структурасида ўрта қатламнинг асосий ўринни эгаллаши, пастки қатламлар ўртасида онда-сонда ижтимоий-сиёсий тангликнинг ўсишига қарамасдан, жамиятни барқарор равишда яшаши учун кенг имкониятлар яратади. Бу каби тангликлар кўпчиликнинг (ўрта синфнинг) бетараф вазиятда туриши натижаси ўлароқ юмшатилади. Энг муҳими – бу ўрта синфнинг фуқаролик жамиятининг таянчи, демократия ва ўзгаришларнинг сиёсий асоси сифатида намоён бўлишидир. Шу билан бирга, ўрта синф юқорининг таъсири ва пастдан бўладиган босим остида - “икки қаватли парда” ўртасидаги зиддиятли вазиятда тургани учун ҳам турли зиддиятли ижтимоий кескинлар юмшатилади.
Ривожланган мамлакатлар жамиятлари социал структураларидаги сезиларли ўзгаришлардан бири – бу меҳнат қилаётган аҳолининг реал даромадларини ўсиб бориши ҳисобланади. Шу билан бирга, даромадларнинг тақсимланиши тенгсизлик асосида рўй беради. Энг ой 20 фоиз ва энг камбағал қатламлари даромадларининг ўзаро нисбати АҚШда 12:1, Францияда 9:1, Буюк Британияда 8:1, ГФР, Швеция, Нидерландия Қироллигида 5:1, Японияда 4:1каби тенгсизликларни ифодалайди.
Индустриал ривожланган мамлакатлар жамиятлари социал структурасини таҳлили шуни кўрсатадики, бу структура таркибига турли туман гуруҳлар ва қатламлар кириб, улар қатор кўрсаткичлар бўйича бир-бирларидан фарқланади. Ҳозирги даврдаги бу кўрсаткичларни ва синфларнинг ўзаро чегараларини аниқлаш учун социал стратификациянинг ҳар хил мезонларидан фойдаланишга тўғри келади. Улар қуйидагилардир: меҳнатнинг ижтимоий тақсимоти тизимидаги аҳволи, оладиган даромадининг ҳажми ва йўллари, касбий функциясининг хусусиятлари, ҳаёт кечириш услубининг хусусиятлари, маълумотлилик даражаси ва бошқалар.
Ривожланган мамлакатлар жамиятларининг социал тоифалашуви қуйидагилар билан тавсифланади: бир неча синфларни белгиларини ўзида ифодалайдиган кўп сонли гуруҳларни пайдо бўлиши;ички синфий табақаланишларни фаоллашуви; структура унсурлари ҳаракатчанлигини ўсиши; моддий ҳаёт даражасининг ошиб бориши. Бу жаранлар кўп жиҳатлардан ривожланган мамлакатларни барқарор ривожланиши ва фуқаролик жамияти ғояларини янада чуқурлашуви учун имкониятлар яратади. Ҳозирги даврдаги ривожланган мамлакатларнинг асосий стратегик вазифаси – турли социал гуруҳларнинг манфаатларини ҳисобга олиш ва мувофиқлаштириш йўли билан умум фуқаровий консенсусга эришиш, жамиятни интеграциялашга қаратилган фуқаролик бирдамлигини таъминлашдан иборатдир.31
Хулоса қилиб айтганда, фуқаролик жамияти анъанавий жамиятларнинг бир неча минг йиллаб ривожланиб ва такомиллашиб боришининг мантиқий натижаси ва ҳосиласи ўлароқ шаклланди. Бу жамиятнинг пайдо бўлиши ва ривожланишида ғарбий Европада инсон ҳуқуқлари ва эркинликларининг назарий қарашлардан амалий ҳаётга айланиши, шаклланган ҳуқуқий давлатларнинг янада ривожланиши фуқаролик жамиятини шаклланишини зарурат қилиб қўйганлиги муҳим аҳмият касб этди.
XXI аср бошларига келиб фуқаролик жамияти ғоялари ва бу каби жамият қуриш тажрибаси Осиё ва Лотин Америкаси минтақасидаги мамлакатлар учун ҳам янгилик бўлмай қолди. Фуқаролик жамияти ҳар бир мамлакатнинг ривожланиши учун зарурий шарт-шароит, “маънавий ижтимоий ресурс” сифатида ўзини намоён қила бошлади. Шунинг учун ҳам Ўзбекистон мамлакатида ҳам 1995 йилда фуқаролик жамияти қуриш асосий стратегик пировард мақсад сифатида эълон қилинди.Мустақилликнинг ўтган 24 йили ичида мамлакатда фуқаролик жамиятининг ҳуқуқий асослари, социал структуралари, институтлари ривожланган мамлакатлар тажрибаси ва миллий анъаналар асосида қарор топа бошлади. Ҳозирги даврга келиб мамлакат фуқаролик жамияти қуриш ислоҳотларини янада чуқурлаштириш палласига кирди. Фуқаролик жамияти қуриш сари интилиш давом этмоқда.

Download 258,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish