Режа: Жамият социал структурасига доир дастлабки талқинлар



Download 258,5 Kb.
bet7/9
Sana21.02.2022
Hajmi258,5 Kb.
#25217
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
fuarolik zhamiyatining izhtimoij tuzi

Биринчи даража. Фуқаролик жамиятидаги шахслараро муносабатларнинг мазкур даражаси – бу индивидларнинг турмуш кечиришни таъминловчи таянч (бирламчи), яъни озиқ-овқат, кийим-бош, уй-жой кабиларга нисбатан пайдо бўладиган эҳтиёжлардир.Бу эҳтиёжлар касбий, истеъмолчилар ва бошқа уюшмалар (масалан, хусусий корхоналар, акционерлик жамиятлари, врачлар, қурувчилар, ҳунармандлар бирлашмалари ва бошқ.) каби ижтимоий институтлар воситасида амалга оширилади;
Иккинчи даража. Бунда умрни узайтириш билан боғлиқ бўлган, сиҳат-саломатлик, болалар тарбияси, маънавий-маданий юксалиш, ахборот, мулоқотлар кабиларга доир эҳтиёжлардан келиб чиқадиган шахслараро муносабатлар. Бу муносабатлар маънавий, этник, диний, оила-никоҳ ва бошқа шакллардаги ўзаро алоқларни ўз ичига олган социомаданий мажмуани ташкил этади. Бу даражадаги эҳтиёжлар оила, таълим, илмий, ижодий, спорт уюшмалари, диний масканлар, маданият муассасалари, оммавий ахборот воситалари каби институтлар воситасида қондирилади.
Учинчи даража. Бунда ижтимоий-сиёсий иштирок эҳтиёжлари назарла тутилади. Мазкур даражада шахслараро муносабатлар ўзи афзал деб билган сиёсий қараш ва қадриятларга эга бўлиш асосидаги индивидуал танлов билан боғлиқдир. Мазкур даража индивида аниқ сиёсий ва ижтимоий нуқтаи назарлар шаклланишини талаб этади. Бу даражадаги эҳтиёжлар сиёсий партиялар, ҳаракатлар ва бошқа уюшмалар воситасида қондирилади.
Шунингдек, жамиятшунос олимлар фуқаролик жамиятининг учта асосий соҳалардаги структураларини бир-биридан ажратиб, уларни қуйидгаича ифодалайди: иқтисодий, ижтимоий-сиёсий ва маънавий.
Иқтисодий соҳада фуқаролик жамиятининг структуси қуйидагилардир: иқтисодий фаолликнинг индивидуал шакллари; жамоавий хўжаликлар, кооперативлар, хусусий корхоналар ва акционерлик жамиятлари (саноат, савдо, молиявий соҳаларда); тармоқлар бўйича бирлашмалар ва уюшмалар (тадбиркорлар, фермерлар, саноатчилар, банклар, нефтчилар кабилар бирлашмалари). Бу корхона ва ташкилотлар фуқароларнинг ўз ташаббуслари билан тузилади. Улар билан бир қаторда давлатнинг унитар корхоналари ҳам фаолият юритиши мумкин. Рақобатчилик алоқалари ва манфаатларни интергация қилиш масалалари эркин бозор иқтисодиёти қонунлари билан ҳал этилади.
Фуқаролик жамиятининг ижтимоий-сиёсий соҳаси ўз ичига қуйидагиларни олади: фуқаролар ижтимоий-сиёсий фаоллигининг турли шакллари (мажлислар, намойишлар ва бошқ.); ижтимоий, сиёсий ташкилотлар ва ҳаракатлар (касаба уюшмалари, кам таъминланган қатламларларга ёрдам уюштириш жамияти, ногиронлар жамияти, партиялар ва бошқ.); ўзини ўзи бошқариш органлари ва нодавлат оммавий ахборот воситалари. Уларнинг анъанавий структуравий унсурлари: оила, социал гуруҳлар ва бирликлар. Бу моҳада ижтимоий фикрни шакллантириш ва ифодалаш, умум қабул қилинган меъёрлар ва қадриятларни жорий этиш, социал ихтилофларни келиштириш, социал бирликларни ўзини ўзи ташкиллаштиришни рағбатлантириш, фуқаролар ҳамкорлиги асосида ўзаро ёрдамлар уюштириш.
Фуқаролик жамиятининг маънавий соҳаси бевосита одамларнинг маънавий-ахлоқий жиҳатлардан ривожланиши, уларнинг илмий ва бадиий ижодиёти, маданий ривожланиши билан боғлиқдир. Бу соҳадаги фуқаролик жамиятининг унсури - бу сўз ва виждон эркинлигидир. Уларни амалга ошириш алоҳида олинган шахсларнинг ўз эътиқодларини ҳимоя қилиш, ўз фикрини ошкора айта олиш, ўз шахсий ғоя ва концепцияларини ривожлантириш имкониятларига эга бўлиш, ижодий ташаббускорлик ваўзини ўзи ривожлантириш учун шарт-шапоитлар яратишни ифодалайди. Бу соҳа ўз ичига мустақил фаолият юритадиган ижодий, илмий, маданий, маънавий, маърифий ва бошқа уюшмалар, бирлашмалар ва ташкилотларни олади (масалан, ёзувчилар, рассомлар, композиторлар, уюшмалари, илмий ҳамжамиятлар, маданий ва маърифий ташкилотлар, диний масканлар ва бошқ. (3.3.-расм).
Фуқаролик жамияти структураси ўзида жамиятни социал-табақавий жиҳатдан бўлишни акс эттирса ҳам у аслида жамият (суверен ва мустақил) субъектларининг эркин ўзаро таъсири ҳамда боғланишлари натижаси ўлароқ шаклланади. Фуқаролик жамияти манфаатлар мувозанатига асосланганлигини учун ҳам уни структураларини тавсифлашда асосий аҳамият кишиларни турли бирликларга бирлаштириш ва уларнинг аъзолик табиатини очиб берадиган уюшфункционалтаҳлилга қаратилади. Бу хулосалардан яна бир муҳим ҳолат келиб чиқади. Фуқаролик жамиятининг структураси ўзида горизонталлик табиатиникасб этади. Унда давлатдан фарқ қилиб, вертикал алоқалар (бўйсуниш) эмас, балки горизонтал муносабатлар устунлик қилади. Фуқаролик жамиятида эркин ва юридик жиҳатдантенг ҳуқуқли ҳамкорларнинг ўзаро муносабатлари (рақобат, қарама-қаршилик, ҳамкорлик, бирдамлик) шаклланади. Фуқаролик жамиятининг структуралари ўзини ўзи ташкил этувчи, ўзини ўзи бошқарувчи сифатидадаги тенг ҳуқуқли субъектлар (ҳамкорлар, ўзаро нартнома тузувчилар) ва ихтиёрий ҳамда эркин истак билдиришлар натижасида пайдо бўлади.
Шу тариқа, фуқаролик жамияти фақат тизимли сифат касб этганидагина ўзининг социал ҳаракатчанлигига ва етуклигига эришади, деб хулоса қилиш мумкин. Бу тизимлилик иерархик эмас, балки мувофиқлаштириш тарзини касб этади.Бунда барча социал бирликлар (манфаатларни ифодалаш асосида ташкил топган гуруҳлар) бир-бирларига бўйсунмайди, балки ўзаро алоқалар асосида фаолият юритади. Фуқаролик жамиятининг бошланғич мезонлари – бу манфаатлар, ҳуқуқ ва шахс эркинлигидир. Эркинлик ва адолат фуқаролик жамияти шароитида одамлар фаолиятини йўлга қўйган ҳолдасоциал омиллик касб этади.
Фуқаролик жамияти давлат томонидан ҳимоя қилинадиган барқарор ҳуқуқий меъёрларсиз яшай олмайди. Фуқароларнинг асосий шахсий ҳуқуқ ва эркинликларига қуйидагилар киради: ўз шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя қилиш; ўзининг қайси миллатга мансублигини ўзи аниқлаш ҳуқуқи; шахсий ва оилавий сирларни сақлаш ҳуқуқи; ҳаёт кечириш ҳуқуқи; виждон эркинлиги ҳуқуқи; фуқароларнинг уй-жойи ва шахсий ҳаёти,дахлсизлиги, ёзишмаларнини сир сақланиши; суда ҳимояланиш ҳуқуқи, давлат органлари ва мансабдор шахслар хатти-ҳаракати устидан шикоят қилиш ҳуқуқи; қаерда бўлиш ва яшашни танлаш, эркин равишда бир жойдан иккинчи жойга кўчиш ҳуқуқи; қайси тилда сўзлашишни эркин равишда танлаш ҳуқуқи; ахборот олиш ҳуқуқи ва бошқ.






Download 258,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish