Aim.uz
Оддий стерженли механизмларни лойиҳалаш.
Режа
1. Лойиҳалаш хиллари.
2. Ползуннинг ўртача тезлиги буйича кривошип-ползунли механизмни лойиҳалаш.
3. Ўртача тезликни ўзгариш коэффициенти буйича кривошип-кулисали механизмни лойиҳалаш.
4. Кривошипнинг мавжудлик шарти.
5. Босим бурчагини ҳисобга олиб коромисло-кулисали механизмни лойиҳалаш
Лойиҳалаш хиллари.
Схема босқичида механизмларни лойиҳалаш уч хилга бўлинади:
- структуравий;
- кинематик ёки геометрик;
- динамик;
Структуравий лойиҳалаш – бу механизмнинг структура схемасини ишлаш, яъни унинг схемасини звено ўлчамларисиз аниқлаш.
Кинематик (геометрик) лойиҳалаш берилган геометрик ва кинематик параметрлар бўйича берилган типдаги механизм звено ўлчамини аниқлаш тушунилади.
Динамик лойиҳалашда механизмнинг динамик параметрлари (куч ва инерцион) ҳисобга олинади.
Оддий стерженли механизмнинг структуравий схемалари 3-маърузада кенг ёритилган. Динамик лойиҳалаш баъзи бир махсус ҳолатларда қўлланилади. Асосан кинематик лойиҳалаш, кенг ишлаб чиқилган олиб борилади.
Кинематик лойиҳалаш қуйидаги хилларга бўлинади:
- кириш ва чиқиш звеноларнинг берилган ҳолатлари буйича;
- чиқиш звенонинг ўртача тезлиги бўйича;
- чиқиш звенонинг ўртача тезлигини ўзгариш коэфициенти бўйича;
- бошқа хиллар.
Механизмни исталган лойиҳалаш усулида баъзи бир конструктив шартларга риоя қилиш керак, хусусий ҳолда кривошипли механизмда кривошипнинг мавжудлик шартига риоя килиш керак, бу туғрида кейинроқ гапирилади.
Кинематик лойиҳалашнинг баъзи-бир хилларини кўриб чиқамиз.
П олзуннинг ўртача тезлиги бўйича марказий
кривошип-ползунли механизмни лойиҳалаш.
Бу ҳолатда, берилганлар қуйидагича:
- ползуннинг ўртача тезлиги V3ур(м/c);
- кривошипнинг айланиш частотаси n, (айл./мин.);
- шатун узунлигини кривошипга нисбати λ қ l2 / l1.
Кривошип ва шатун узунлигини топиш талаб этилади.
Марказий кривошип-ползунли механизмни ишлашида 1-2-3 (6.1-расм) звенолар иккита четки ҳолатдан ўтади, яъни кривошип ва шатун бир тўғри чизиққа тушиб қолади AB’С’ ҳолат ва AB’’C’’ 6.1-расмда кўрсатилган, ползун эса четки позицияни эгаллайди. Механизм схемасини кўриб чиқиб иккита хулосага келиш мумкин: биринчидан ползун чап четги ҳолатдан ўнг четки ҳолатга кривошипнинг 180° га айланган вақтда силжиши мумкин, яъни, ярим айланада AB’ ҳолатдан AB’’ ҳолатга; иккинчидан, ползуннинг юрган йули кривошип узунлигининг иккиланганига тенг. Шундай қилиб қуйидаги тенглик:
(6.1)
Бу ерда t – кривошипнинг ярим айланага буришдаги вақти.
(6.2)
Do'stlaringiz bilan baham: |