79
Маълумки, бугунги кунда мамлакатимизда 18 ёшдан 30 ёшгача бўлганлар
аҳолининг ярмидан кўпини, аниқроғи 64% ни
68
ташкил этади. Ўз-ўзидан аёнки,
аҳолимизнинг аксарият қисмини ташкил этадиган ёшларимизнинг ҳали-бери ечилмаган
муаммоларига эътиборимизни жалб этиш, уларни ҳаётимизда ҳақиқатдан ҳам ҳал
қилувчи кучга айлантириш масаласи жамоатчилигимизнинг диққат марказида турибди.
Зеро, Президентимиз Ш.М.Мирзиёев: “Бизни ҳамиша ўйлантириб келадиган
яна бир муҳим масала – бу ёшларимизнинг одоб-ахлоқи, юриш-туриши, бир сўз билан
айтганда, дунёқараши билан боғлиқ. Бугун замон шиддат билан ўзгаряпти. Бу
ўзгаришларни ҳаммадан ҳам кўпроқ ҳис этадиган ким – ёшлар. Майли, ёшлар ўз
даврининг талаблари билан уйғун бўлсин. Лекин айни пайтда ўзлигини ҳам унутмасин.
Биз киммиз, қандай улуғ зотларнинг авлодимиз, деган даъват уларнинг қалбида доимо
акс-садо бериб, ўзлигига содиқ қолишга ундаб турсин. Бунга ниманинг ҳисобидан
эришамиз? Тарбия, тарбия ва фақат тарбия ҳисобидан", деб таъкидлаб ўтадилар.
69
Маълумки, тарбия инсон шахси маънавиятини, эътиқодини, ўзини англаш, ён-
атрофга бўлган муносабатини шакллантиришга қаратилган жараёндир. Шундай экан,
ушбу жараён мутаносиблигини таъминлашда таълим- тарбия ишини уйғун тарзда олиб
бориш лозим бўлади. Таълим орқали ёшлар ҳайтида ўз ўринларини
топишда маълум
бир касб- ҳунарни ўрганиш билан бирга, ўзларини бўлажак ҳаётга тайёрлаб борадилар.
Халқнинг маънавияти ва маданияти, унинг ҳақиқий тарихи ва ўзига хослиги,
қайта тикланаётганлиги, жамиятимизни янгилаш ва тараққий эттириш йўлида
муваффақиятли равишда олға силжитишда ҳал қилувчи, таъбир жоиз бўлса, бошловчи
аҳамиятга эгадир. Жамият ёшлар онгида маънавий қадриятларни ривожлантирмай ва
мустаҳкамламай туриб ўз истиқболига эриша олмайди. Халқ ёки миллат ўз тақдирини
ўзи белгилаш ҳуқуқига эга бўлсагина, ўзининг мустақил тараққиёт йўлини эркин
белгилаб олиши, ёшларни ўз миллий қадриятлари негизида тарбиялаш мумкин.
Ёшлар дунёқарашида миллий-маънавий қадриятларга таяниш, унинг талқини ва
жамиятимизда иқтисодий- сиёсий ислоҳотларни амалга оширишда тутган ўрни бугунги
муҳим муаммолар жумласидандир. Миллат учун эркинлик адолат тантанасининг олий
ифодасидир. Эркинлик бировни ўзига қарам қилишга, бировнинг мол- мулкини талон-
тарож этишга, бировга хиёнат қилишга, бировни ўлдиришга ёки зарар етказишга йўл
қўймайди. Чунки эркинлик қонунга асосланади: қонун
доирасида олибю борилган
ишлар ва хатти- ҳаракатлар аҳлоқий ҳамда ҳуқуқий қадриятлар жиҳатидан ҳақли
ҳисобланади. Кундалик турмушда, ўзаро муносабатларда инсон эркинлиги қонун ҳамда
ахлоқий нормалар билан чекланган бўлади. Эркинликни тўғри тушуниб, уни
ҳаётимизга тўҳри татбиқ этганимиздагина, бу буюк неъмат- адолат ва эркинликни
сақлаб қолишимиз ва ундан кейинги авлодларимиз улардан баҳра олишлари мумкин.
Бугун Янги Ўзбекистоннинг тараққиёти даврида, асрий маънавий меросимиз,
миллий қадриятларимиз, буюк аждодларимизнинг тарихий тажрибаларидан тўғри
фойдаланиб, уларнинг ибратли ишларидан сабоқ олиш мамлакатимизда фуқаролик
жамияти қурилиши вазифаларини амалга оширишга, халқимизнинг
маънан
юксалишига хизмат қилади.
Халқимиз мустақилликнинг ўз ҳаётида ва тақдирида ҳал қилувчи аҳамият касб
этганини тобора теранроқ англаб етмоқда. Бугун Ўзбекистонда яшаётган ҳар бир ёш
мустақилликнинг берган неъматидан барҳаманд бўлмоқда, деб айта оламиз.
68
Мадалиева З. Ҳуқуқий маданият ва ёшлар.- Т.: “Академия”, 2008. 5- бет.
69
Ш. Мирзиёевнинг 2017 йил 15 июнда “Ижтимоий барқарорликни таъминлаш, муқаддас динимизнинг
софлигини асраш–давр талаби" мавзуидаги анжуманда сўзлаган нутқи.
https://www.standart.uz/cyrl/news/view?id=963
80
Мустақиллик туфайли Ўзбекистон ёшлари ўз тақдирини ўзи ҳал этиш ҳуқуқини қўлга
киритда. Бугун Ўзбекистон бировга қарам эмас, ўз тараққиёт йўлини ўзи белгилаб,
мустақил ички ва ташқи сиёсат олиб бормоқда. Ёшлар кўз ўнгида иқтисодий ҳаёт
ўзгармоқда. Мулкнинг хилма- хиллигига ўтилгани ҳар бир ёшга ўз хоҳишига кўра
иқтисодий фаолият билан шуғулланиш имкониятини берди. Бир томонлама,
режали
иқтисодиёт ўрнида бозор иқтисодиётига асосланган эркин меҳнат фаолияти
шаклланмоқда. Тадбиркорлик, фермерлик, кичик ва ўрта бизнес билан шуғулланиш
учун имкониятлар яратилмоқда.
Жамиятда ёшлар тарбияси муаммолари ҳар доим куннинг биринчи даражали
мавзуларидан бири бўлиб келган. Айни пайтда, дунёда глобаллашув жараёни
тезлашмоқда. Дунё халқлари, давлатлар ўртасида ўзаро алоқалар кучаймоқда.
Ўзбекистон ҳам ундан четда тургани йўқ. Турли халқларга хос бўлган қадриятлар
Ўзбекистон ёшлари ҳаётига ҳам таъсир кўрсатмоқда. Бундай муҳит халқаро
ахборот
тизими, интернет, ОАВ, реклама, турли хил кино кўрсатувлари билан боғлиқ асарлар
ёшлар маънавий ҳаётига таъсир кўрсатиши, турли хил қадриятларнинг кириб келишига
шароит ҳозирлайди. Унинг қайси жиҳатларидан фойдаланиш ёки фойдаланмасликни
ёшлар яхши билишлари лозим. Қадриятларни бир-биридан фарқлаш, миллий
қадриятларни йўқотмаган ҳолда муносабатда бўлишлари муҳимдир.
Ёшлар дунёқарашида миллий-маънавий қадриятларни мустаҳкамлашдан
кўзланган мақсад уларни фақат ўз қадриятларига таяниб яшашга ўргатиш эмас,
балки
шу умумбашарий қадриятларни ҳам ўзлаштириб, мамлакатнинг ўзига ҳос тараққиёти
унга боғлиқлигини ҳисобга олиб яшашга, ишлашга даъват этишдир. Бундан ташқари,
миллий- маънавий қадриятларни чуқур билиш ёшлар томонидан мустақилликни асраб-
авайлаш, ҳимоя қилиш ва мустаҳкамлашга ўзининг ижобий таъсирини кўрсатади. Бу
мамлакатнинг истиқболдаги ривожи билан узвий боғлиқдир.
Do'stlaringiz bilan baham: