Мавзу: неврологик шошилинч ҳолатлар



Download 1,04 Mb.
bet1/4
Sana15.04.2022
Hajmi1,04 Mb.
#553603
  1   2   3   4
Bog'liq
Неврологик шошилинч холатлар

Мавзу: НЕВРОЛОГИК ШОШИЛИНЧ ҲОЛАТЛАР.

  • Педиатрия факультетининг 5- курс талабаларига мулжалланган.
  • Шошилинч педиатрия фанидан.
  • Маърузачи: т.ф.н. доцент
  • Маткаримова АА
  • Эс-ҳушни бузилиши бу - сезув аъзоларини ташқи таъсирга қисман ёки тўла адекват жовоб бера олмаслигидир. Бу ҳолат мия ярим шарларини ва юқорига интилувчи ретикуляр формацияни ўзаро муносабатини бузилиши билан кечадиган жараён натижасидир. Бунда мия ярим шарларини дисфункцияси юзага келиб эс-ҳушни пасайиши, жавоб буйруқларини бажаришни секинлашиши, дезоринтирланган ҳолат, сезув аъзоларни функцияси пасайиши кузатилади. Ретикуляр формацияни дисфункцияси тетикликни йўқолишига олиб келади.
  • Эс-ҳушни бузулишида, биринчи навбатда қайта тиклана оладиган ҳолатларни аниқлаш ва тиклашга ёрдам бериш зарур. Эс-ҳушни бузулиши ҳар қандай таъсирлар натижасида бўлиши мумкин: бу ҳар хил неврологик ва соматик касалликларда учраши сабабли, ташҳислашда тўла қонли анамнез тўплаш, неврологик ва умум физикал текширувларни ўтказиш, комплекс лобаратор текширишлар амага ошириш керак.
  • Ҳуш даражасини бузилиш сабабалари:
  • Бош мияни бирламчи шикастланиши(одатда кўпинча органик бузилишлар).
  • Бош-мия шикатсланиши
    • Бош мия чайқалиши.
    • Бош мия эзилиши.
    • Тешиб ўтилган бош мия яраси ёки травматик мия ичи гемотомаси.
    • Субдурал гематома.
    • Эпидурал гематома.
  • Қон-томир касалликлари
  • Мия ичи қон қуйилиши, сабаби:
  • Аневризмни ёрилиши.
  • Атериовеноз мальформацияси.
  • Бошқа турлари (масалан, геморрагик диатез, амилоидли ангиопатия, қон томирларни ўсмали эрозияси).
  • Ишемик инсульт, сабаби:
  • Бош мия суяги ташқи ва ички томирларини тромбози.
  • Эмболия.
  • Васкулитлар.
  • Безгак.
  • Инфекциялар
  • Менингитлар.
  • Энцефалитлар.
  • Абсцесслар.
  • Ўсмалар
  • Бирламчи бош мия суяги ичи ўсмалари.
  • Метастатик ўсмалар.
  • Эпилептик ҳолат
  • Бош мияни иккиламчи шикастланиши
  • Метаболик энцефалопатия, сабаби:
  • Гипогликемия
  • Диабетик кетоацидоз
  • Гипергликемик гиперосмоляр кетоацидозсиз ҳолати
  • Уремия
  • Жигар етишмовчилиги
  • Гипонатриемия
  • Гипотиреоз
  • Гипер- ёки гипокальциемия.
  • Гипоксик энцефалопатия, сабаби:
  • Оғир юрак етишмовчилиги
  • (ЎСОК) ўпканинг сурункали обструктив касаллиги
  • Гипертоник энцефалопатия.
  • Заҳарланиш
  • Оғир металлар билан
  • Ис гази
  • Дори моддалари (масалан, опиоидлар, барбитуратлар, кокаин билан)
  • Алькоголдан заҳарланиш.
  • Физик таъсирлар натижасида мияни шикастланиши
  • Иссиқ уриш
  • Гипотермия.
  • Ҳуш даражасини бузилишини текшириш
  • Бирламчи ABCD баҳолаш босқичида AVPU шкаласини қўллаб бемор ҳуш даражасини аниқлаш.
  • A – (alert) – фаол тетиклик
  • V – (voice) – овозга жавоб бериш
  • P – (pain) – оғриқга жавоб бериш
  • U – (unconscious) – бемор ҳушсиз
  • Баҳолаш вақтида бемор фаол бўлмаса, уни эътиборини жалб этиш учун қўлини силаш ва суҳбат қуриш керак. Агар бола фаол бўлмаса лекин таъсирлашга жавоб берса уни эс-ҳуши худди сомнолент ҳолати деб баҳоланади. Агар бу таъсирга ҳам жавоб бермаса унда онадан боланинг уйқучанлигини ва уйғотиш қийинлигини сўраш керак бўлади.
  • Иккиламчи ABCD баҳолаш босқичида бемор ҳуш даражаси Глазго шкаласи бўйича баҳоланади.

Download 1,04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish