Мавзу: неврологик шошилинч ҳолатлар


Чакалок ва болаларда кома холатида кўлланиладиган Глазго шкаласи



Download 1,04 Mb.
bet2/4
Sana15.04.2022
Hajmi1,04 Mb.
#553603
1   2   3   4
Bog'liq
Неврологик шошилинч холатлар

Чакалок ва болаларда кома холатида кўлланиладиган Глазго шкаласи

  • Энса мушакларини тортилиши менингит, шикастланиш ёки субарахноидал кон кетишида кузатилиши мумкин. (бўйин умурткаси шикастланишига шубха бўлганда, уни харакатлантириш мумкин эмас.)
  • Кўкрак кафасини, корин сохасини, юрак ва оёк-кўлни умумий коидалар бўйича текшириш. Тўгри ичакни ва кичик чанокни текшириш билан бирга нажасда яшрин кон кетишни анализ килиш керак.
  • Огиздан жигар хидини келиши жигар етишмовчилиги, кетоацидоз, алкогол захарланиши ва уремияда кузатилади.
  • Неврологик текширишлар барча холатларда амалга оширилади, уни маълумотлари касаллик тарихига ёзиб борилади. Хуш даражасини бузилишида патологик жараённи жойлашишини аниклашда куйидагиларга этибор берилади:
  • Гаранглик (Сопор). Беморни огрикли таъсир килиб хам тўла уйготиб бўлмайди. Берилган буйрукларга реакцияси суст ёки умуман жавоб йўк, бемордан берилган буйрукларга кайта жовобни ёки товушларни олишни иложи йўк. Лекин шунга карамай у таъсирларга йўналтирилган химоя харакатларини кила олади.
  • Юзаки кома. Огрик факат оддий ва хоатик харакатларни чакира олади. Беморни уйготиб бўлмайди.
  • Чукур кома. Каттик огрикли таъсирларга хам беморда жавоб реакцияси кузатилмайди. Кузни, моякни, сут безларини ва бошка юкори сезувчан сохаларни огрикли таъсир килиб беморни уйготишга харакат килиш мумкин эмас.
  • Нафас патологик турларига караб, баъзида патологик жараён характери хакида фикир юритиш мумкин.
  • Чейн-Стокс нафас турида гипервентилация жараёни нафас чукурлигини бошида ошиб, кейин пасайиши ва хар хил вактгача чўзиладиган апноэ кузатилади. Чейн-Стокс нафас тури мия ярим шарларини икки томонини чукур структурали шикастланишида, базал ядроларни ёки мия ўзакни юкори сохасини бузилишида кузатилади. Кўпинча Чейн-Стокс нафас тури неврологик касалликларда кузатилмасдан, кўпинча соматик касалликларда кузатилади. (масалан: огир юрак етишмовчиликларида)
  • Марказий нейроген гипервентилация чукур ва ритмик бўлган минутига 25тагача бўлган нафас олиш билан характерланади. Бу нафас бузилишлари турини, маълум бир жойлашган патологик сохаси билан боглаш мумкин эмас. Тўгри ритмик нафас бу кўринишларда огир окибатли белги бўлиб, комани чукурлашидан далолат беради.
  • Нейроген характердаги гипервентилация хакида хулоса чикаришдан олдин уни келтириб чикрувчи бошка сабабларини инкор этиш зарур – мебаболик ацидоз ва респератор алкалоз ёки гипоксемия ( охиргиси кислородни парциал босими paO2 кун давомида икки маротаба ўлчаб агар у 70 мм рт.ст бўлса таъсуф этилади).
  • Апнотик нафасга давомий нафас олишдан кейин нафас чиқаришда тутилиб қолиши билан кечадиган холатга айтилади (инспиратор спазм). У Биота туридаги нафас билан алмашиниши мумкин. Биота нафаси – тез-тез бир хилдаги нафас харакатларини алохида апноэ давомийлиги кечиши билан характерланади. Бу икки турдаги нафас кўпинча варолив кўприги шикастланишида кузатилади.
  • Хоатик ва агонал нафас харакатлари узунчоқ миядаги нафас марказларини шикастланганлигидан дарак беради. Хоатик нафасга хар-хил чуқурлигдаги тартибсиз нафас олиш харакатлари киради. Агонал нафасга бир-бир кузатиладиган талвасали нафасни апноэ фонида келиши билан характерланади. Бу икки турдаги нафас харакатлари агония даврида кузатилиб, нафас олишни тўла тўхтатишга сабаб бўлади.
  • Хуш даражасини бузулишида лаборатор ва инструментал текширишлар
  • Стандарт текширишлар. Қон умум тахлили; пешоб тахлили; электролитларни миқдорини текшириш, мочевина , креатинин, глюкоза, кальций, фосфотларни қонда текшириш, биохимик кўрсаткичлардан жигар функциясини кўрсаткичлари, ферментлар кўрсаткичи, зардобни осмоляр кўрсаткичлари, ЭКГ ва кўкрак қафасини рентгенографиясни ўтказиш зарур.
  • Токсикологик текширишлар кўрсатма бўйича опиоидлар, барбитуратлар, транквлизаторлар ва ухлатувчи дорилар, антидеприсантлар, этанолни кондаги миқдори, пешобдаги ва ошқозон махсулотларида ўтказилади.
  • Махсус текширишлар
  • Бошни рентгенографияси
  • ЭЭГ
  • Люмбал пункция — агар менингит ёки энцифалитга шубха бўлса. Люмбал пункция бош мия суяги ичи босими белгилари кузатилса мумкин эмас. Бош мия ичи босимини ошиши люмбал пункция қилинганда энса-тенториал жараённи юзага келтириш ёки миячани сиқилиб қолишига олиб келади. Компьютер ва Магнит Резонанс Томография (КТ ва МРТ) кўп холларда мия ичи қон куйилишини аниқлаб бериб, люмбал пункция қилинишини олдини олади. КТ ва МРТ мияга қон қуйилиши кам бўлган холларда аниқлаш қийин, бунда люмбал пункцияга қарши қўрсатма йўқ. Кўрсатма бўйича беморларга ангиография қилинади.
  • Люмбал пункцияни самарасини ижобий бўлиши ( менингит ташхисини беради), агар мия суюқлиги кўрган вақтда лойқа бўлса цитологик текширишларда лейкоцитларни миқдорини юқори бўлиши (100 полиморф-ядроли 1 мкл), глюкозани миқдорини кам бўлиши (1,5 ммоль/л), оқсилни миқдорини кўп бўлиши (0,4 г/л дан кўп), микроорганизмларни аниқланиши Грамм бўйёғида бўялганда қўрилганда ёки экилган култураларни ўсиши билан бахоланади

Download 1,04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish