МАВЗУ. ЕР ОСТИ СУВЛАРИНИНГ ПАЙДО БЎЛИШИ, ТУРЛАРИ ВА РЕЖИМИ.
Р Е Ж А:
1.Ер ости сувларининг пайдо бўлиши, гидросфера.
2.Ер ости сувларининг физик хоссаси, кимёвий таркиби, бетон ва цементга нисбатан агрессивлиги.
3. Ер ости сувларининг турлари: юзаки, грунт, қатламлараро артезиан, карст ва дарзликлардаги сувлар.
Ер ости сувлари хақида умумий тушунча.
Ер қобиғининг энг устки қисмидаги сувлар ер ости сувлари деб аталади ва улар ер ости гидросферасини ташкил этади. Уларнинг пайдо бўлишини, жойлашиш шароитини ҳаракат қонунларини, физик хоссасини ва кимёвий таркибини хамда атмосфера ва юзаки сувлари билан боғлиқлигини Гидрогеология фани ўрганади.
Ер ости сувлари, асосан атмосфера ёғинларининг ва юзаки сувларнинг тоғ жинслари зарралари орасидаги ғоваклар, бўшлиқлар, ёриқлар орқали сингишидан пайдо бўлади. Улар пайдо бўлишига қараб қуйидаги гуруҳларга бўлинади:
1. Инфильтрация сувлари.
2. Конденсация сувлари.
3. Седиментация сувлари.
4. Ювинил сувлар.
Халқ хўжалигида ер ости сувлари катта ахамиятга эга. Улар шаҳар ва қишлоқларни, саноат корхоналарини сув билан таъминлашда муҳим манба ҳисобланади. Ер ости сувларидан нодир элементлар-ёд, бром, уран, радий ва хоказолар ажратиб олинади. Шу билан бирга ер ости сувлари қурилишда, қишлоқ хўжалигида (айрим ҳолларда) зарар ҳам келтиради. Айниқса, ер юзасига яқин жойлашган ер ости сувлари катлованларни тўлдиради, ботқоқлик ҳосил қилади, иншоотларнинг ер ости қисмини сув босади, фойдали қазилма конларини ва қурилиш материалларини қазиб олишда, ер остида инженерлик иншоотларини қуришда кўп қийинчиликлар туғдиради.
Ер ости сувларининг физик хоссалари ва кимёвий таркиби.
Ер ости сувларининг физик хоссаларига уларнинг тиниқлиги, ранги, хиди, таъми ва температураси киради. Бу хусусиятлар кимёвий таркибига, географик жойлашишига ва геологик шароитига қараб ўзгариб туради.
Ер ости сувларининг кимёвий таркиби. Ер ости сувлари кимёвий таркиби бўйича ўта мураккаб модда бўлиб, унинг таркибида Менделеев жадвалидаги хамма элементлар учраши мумкин. Лекин NаCl *Nа2 * Со4 * Nа2CО3 - МgСО4 * CаCl2 каби тузлар, кислород, азот каби газлар ва органик бирикмалар учрайди.
Ер ости сувлари таркибида эриган тузларнинг умумий миқдорига қараб
қуйидагиларга бўлинади:
1. Чучук сувлар –1г/л-гача
2. Шўрроқ сувлар –1-10 г/л
3. Шўр сувлар-10-50 г/л
4. Намакоб сувлар –50 г/л кўп
Ер ости сувларининг қаттиқлиги –яъни сув таркибида калстий ва магний тузларининг миқдорига айтилади ва у мг-екв-да ўлчанади. И мг-екв –И литр сувда 20,04 мг Са++ ва 12,16 мг Мg++ -ионлари борлигига айтилади.
1. Юмшоқ сувлар –3 мг-экв-дан кам.
2. Ўртача қаттиқ –3-6 мг-экв.
3. Қаттиқ –6-9 мг-экв.
4. Жуда қаттиқ –9 мг-экв-дан кўп.
Ер ости сувларида эриган тузларнинг қурилиш материалларини емириш хусусияти агрессивлик деб аталади. Бетонга нисбатан ер ости сувларининг агрессивлиги қуйидаги турларга бўлинади:
1. Умумий кислотали агрессивлик – водород ионлари констентрастияси /рН/ миқдори билан баҳоланади. Агар рН миқдори қумдаги сувларда 7 дан, гил тупроқда 5 дан кам бўлса., у агрессив хисобланади.
2. Сулфатли агрессивлик – SО4 -- -- ион миқдори билан аниқланади, агар унинг миқдори 200 мг/л ошса, портландцементга, 400 мг/л бўлса сулфатга чидамли бетонларга агрессив ҳисобланади.
3. Емирувчи агрессивлик – гидрокарбонат иони миқдори 0,4-1,5 мг.екв. дан ошганда содир бўлади.
4. Карбонат кислотали агрессивлик - -СО2 миқдори 3 мг\л ошганда.
5. Магнийли агрессивлик - цементнинг тури ва сортига қараб магний ион миқдори 750 мг/л дан ошганда юзага келади.
Do'stlaringiz bilan baham: |