13-маъруза:
ЕР ОСТИ СУВЛАРИНИНГ ФИЗИК ХОССАЛАРИ
Режа:
Ер ости сувларининг таркиби ва агрессивлиги.
Ер ости сувларининг ётиш шароити бўйича классификацияси.
Юзаки, грунт, қатламлараро – артезиан, карст ва дарзликлардаги сувлар ва уларнинг қурилишга таъсири.
Тавсия этиладиган адабиётлар:
1. И. Эргашев. Инженерлик геологияси ва гидрогеологияси. - Тошкент, Ўқитувчи, 1990.
2. И. Эргашев. Инженерлик геологияси асослари амалий машғулотлар. - Тошкент, Ўзбекистон, 1992.
3. М.Ш. Шерматов. Гидрогеология ва инженерлик геологияси асослари. Ўқув қўлланма. –Тошкент, Феникс, 2005.
4. В.П. Ананьев, А.Д. Патапов. Инженерная геология.- М.: Высшая школа, 2008.
Ер ости сувлари уларнинг истеъмол қилиниши характерига кўра қуйидаги турларга бўлинади:
• Хўжалик-ичимлик сувлари;
• Техник сувлар;
• Саноат сувлари;
• Минерал сувлар;
• Термал сувлар.
Хўжалик–ичимлик сувлари – булар чучук ер ости сувлари бўлиб, хўжалик-ичимлик мақсадларида кенг фойдаланилади. Чучук сувлар ичимлик сувларининг энг яхши манбаидир, шунинг учун бу сувларнинг бошқа мақсадларга ишлатилишига одатда йўл қўйилмайди. Чучук сувлар ер юзасидан бир неча ўн метр чуқурликда бўлади.
Техник сувлар – булар саноат ва қишлок хўжалик каби турли соҳаларда ишлатиладиган сувлар бўлиб ҳисобланади. Ер ости техник сувларга талаб у ёки бу ишлаб чиқаришнинг ўзига хос томонларини акс эттиради. Техник сувлар асосан уларнинг қаттиқлиги билан бахоланади.
Саноат сувлари – булар саноатга аҳамиятли бўлган бром, йод ва бошқа таркибли сувлардир. Одатда улар сув алмашиш интенсивлиги жуда суст бўлган районларда ётади. Уларнинг минераллашиш даражаси юқори, таркиби натрий хлорли, ҳарорати кўпинча 60-80 градусни ташкил килади.
Минерал сувлар – булар таркибидаги биологик актив микрокомпонентлар, газлар, радиоактив элементларнинг юқори даражада бўлган сувлар. Минерал сувлар ер юзасидан фонтан сифатида табиий йўл билан чиқади ёки қудуқлар билан очилади.
Термал сувлар - ҳарорати 37 градусдан юқори бўлган сувлардир. Термал сувлар бир неча ўн метрлардан юзлаб метрларга, хатто бир неча километрларгача бўлган чуқурликда ётади. Кўпгина холларда терма сувлар ёриклардан ер юзасига иссик манба сифатида чиқади.
Иссиқ манбаларнинг бир кўриниши гейзерлардир. Гейзерлар - булар юқори температурали сувларни бир неча ўн метрлаб баландга иссиқ буғ ва сув шаклида отади. Термал сувлардан иситиш системаларида ва қишлоқ хўжалигида фойдаланиш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |