13-маъруза: ер ости сувларининг физик хоссалари



Download 1,48 Mb.
bet3/4
Sana10.02.2023
Hajmi1,48 Mb.
#909820
1   2   3   4
Bog'liq
13-маъруза

Артезиан сувлари - қатламлараро сувлар иккита сув ўтказмайдиган қатлам ичида жойлашган бўлиб, бундай сувлар босимли ва босимсиз бўлиши мумкин. Босимли сувлар сув ўтказувчи қатламнинг ҳаммасини тўлдириб туради. Уларнинг тўйиниш соҳаси сувли қатламнинг ер юзасига чиққан жойи ҳисобланади. Босимли сувлар икки турга ажратилиши мумкин: фонтан бўлиб отилиб чиқадиган босимли сувлар ва отилмасдан чиқадиган босимли сувлар.
Қатламнинг қиялашган ҳолатига қараб қатламлараро сувларнинг оқими ҳосил бўлади. Агар сув турли сабаблар билан, масалан, сувли қатламнинг тугаши билан сув тўсар қатлам оралиғидаги бутун сувли қатлам сувга тўла бўлса, унда сувли горизонтда гидростатик босим орта бошлайди ва шу қатламгача етказилган қудуқдаги сув сатҳи кўтарилади. Бундай қатламлараро сувлар артезиан сувлари дейилади.


1-расм. Артезиан сувининг ер юзасига чиқиши. Ёй шаклида босимли сувли горизонтнинг ётиши, а1а ва бб1 - сувли горизонтнинг ер юзасига чиқиши.


Отилиб чиқувчи сув олиш учун ковланадиган қудуқлар артезиан қудуқлари деб аталади. Артезиан сувлари тўйинадиган соҳа бу ерлардан фойдаланиладиган жойда нисбатан тамомила бошқача баландликка бўлиши мумкин. Артезиан ҳавзасининг сув тўлиб турадиган қисми манба деб аталади. Қудуқ ковланганда ҳавза сувининг сатҳи қудуқ оғзидан ҳам юқори кўтариладиган қисми босимли қисм дейилади. Артезиан сувлари тўйинадиган, йиғиладиган, шунингдек, оқиб чиқадиган жойлар артезиан сувлари ҳавзасини ташкил қилади.


Артезиан сувлари бурғқудуқ воситасида очилганда сувнинг сатҳи гидростатик босим таъсири остида маълум баландликка кўтарилади. Агар сувли қатламдаги сув босимининг баландлиги сувли қатлам устидаги тоғ жинслари қатламларининг қалинлигидан катта бўлса, бурғқудуқдан сув ер юзасига ўз-ўзидан отилиб чиқади. Артезиан горизонтини очиш вақтида бурғқудуқда кўтарилган сув сатҳи пьезометрик сатҳ деб аталади. Пеьзометрик сатҳдаги бир хил баландлик нуқталарини бирлаштирувчи чизиқ гидроизопьез дейилади ва шундай номли карта ҳам тузилади. Гидроизопьез картасига, гидроизогипс картаси тузишдагига ўхшаш сувнинг сатҳини билдирувчи бир хил баландликдаги нуқталар туширилиши мумкин. Бунинг учун фақат сувли горизонтнинг нуқталаридаги пьезометрик сатҳнинг абсолют ёки нисбий баландлигини билиш кифоя. Гидроизопьез картаси тузиш артезиан сувларининг таъминланиш ва тарқалиш шароити билан боғлиқ бўлган турли масалаларни ҳал қилишда муҳим аҳамиятга эга.

Download 1,48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish