Курс лойиҳанинг мазмуни ва ҳажми «Кимёвий технология жараёнлари ва курилмалари» фанидан курс



Download 0,99 Mb.
bet1/6
Sana24.02.2022
Hajmi0,99 Mb.
#185391
  1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Rozmetov Jaxongir


КИРИШ
КУРС ЛОЙИҲАНИНГ МАЗМУНИ ВА ҲАЖМИ
«Кимёвий технология жараёнлари ва курилмалари» фанидан курс
лойиҳа чизма қисми ва тушунтириш хатларидан таркиб топган булади.
Куйида курс лойиҳанинг мазмуни ва қажми, техник ҳужжатларни тузиш
тартиби ва лойиҳани ҳимоя килиш учун талаблар баён этилган.
Курс лойиҳанинг тушунтириш хати ўз ичига ҳамма бошланғич,
ҳисобланган ва чизмачилик (ёрдамчи) маълумотларни камраб олади ва
куйидаги кетма-кетликда тузилиши керак:
1. Титул варағи;
2. Лойиханинг топширик бланкаси;
3. Мундарижа;
4. Кириш;
5. Қурилманинг технологик схемаси ва унинг тавсифи;
6 . Курилма учун конструкцион материални танлаш;
7. Асосий ва ёрдамчи қурилмаларни танлаш;
8. Қурилмаларни технологик хисоблаш;
9. Курилмаларнинг мустаҳкамлик ҳисоби;
10. Ёрдамчи ускуналарни хисоблаш ёки танлаш;
11. Текшириш нукталарини танлаш;
12. Якун (хулосалар ва таклифлар);
13. Кўлланилган адабиётлар рўйхати.
Титул варағи. Ушбу варакнинг намунаси илова-1 да кўрсатилган булиб,
унда лойиханинг номи, курилманинг тури, унумдорлиги албатта берилган
бўлиши керак.
Л ойиханинг топширик бланкаси. Курс лойихага рахбар профессор-
ўқитувчи томонидан ушбу бланк тўлдирилган ва тасдикланган ҳолда хар
бир талабага берилади. Ушбу бланк намунаси илова 39 да келтирилган.
Мундарижа. Унда курс лойиҳага кирган ҳамма материалларнинг
сарлавхалари, уларга оид бетлари билан берилади.
К ириш . Лойиханинг бу бўлимида жараённинг асосий мазмуни ва
моҳиятини қисқача баён этиш, уни амалга ошириш учун мўлжалланган
қурилмаларни бир-бирига таккослаб, афзаллик ва камчиликларини таккос-
лаб ёзиш керак. Ундан ташкари, жараён натижасида олинаётган
маҳсулотнинг халқ хўжапигидаги ўрни ва аҳамияти ёритилиши муҳимдир.
К урилм анинг технологик схемаси. Бу бўлимда қурилманинг прин-
ципиал схемаси, уларнинг баёни тартиб ўрни билан берилиши зарур. Схе-
мада окимларнинг йўналишлари, сарфи, температураси ва бошка пара-
метрлар қўйиладиган (технологик схемани тўғри тасвирлашнинг намунаси
илова 25-29ларда келтирилган).
К урилма у ч у н конст рукцион материални танлаш. Ушбу бўлимда
технологик схемага кирувчи курилмаларнинг тайёрланиши учун зарур
бўлган материални танлашни асослаб (муҳитни ҳисобга олган ҳолдаги материални
емирилиши, унинг механик, иссиклик ва физик хоссалари) берилиши
керак.
Асосий ва ёрдамчи курилмалар танлашнинг асослари. Одатда, бу
бўлимда асосий жараённинг тури, иш унумдорлиги, бошлангач ва охирги
концентрациялари (ёки температуралари) кўрсатилади. Асосий
9
қурилманинг турини, ишлаш режимлари ва шароитларини талабанинг ўзи
мустакил танлаши лозим.
К урилм аларни технологии хисоблаш . Ушбу бўлимни бажаришдан
мақсад қурилманинг асосий ўлчамларини (диаметри, баландлиги, иссиклик
алмашиниш юзаси ва ҳоказоларни) ҳисоблашдир. Бунинг учун, дастлаб
адабиетлардан кайта ишланаётган модданинг физик-кимёвий хоссалари
(зичлик, солиштирма иссиқлик сиғим, иссиклик утказувчанлик коэффици-
енти, қовушоқлик ва ҳоказолар) аниклаб олинади, модций ва иссиқлик ба-
ланслари тузилади. Сўнгра эса, адабиётлардаги маълумотлар тахлили ва
ушбу китобда таклиф этилаётган услублардан бири қурилмани ҳисоблаш
усули танланади. Шунга алоқида эътибор бериш керакки, услубни танлаш-
да қурилманинг гидродинамик иш режимига, унинг техник-иктисодий
кўрсаткичларини ҳисобга олиш максадга мувофикдир. Бу бўлимда қурилма
каршиликлари ҳам аниқланиши керак. Ундан ташкари, ушбу бўлимда
қурилманинг иссиклик копламасининг калинлиги ҳам ҳисобланади.
К урилм аларнинг мустахкамлик ҳисоби. Ушбу бўлимдаги ҳисобларга
қурилманинг мустаҳкамлигини таъминловчи асосий ўлчамларини аниқлаш,
яъни копкок, корпус ва бошка деталлар деворларининг калинликлари, ундан
ташкари, труба тўр пардалари, флпнецлар, штуцерлар ва бошкалар-
нинг ҳисоблари ҳам киради. Лекин, бу бўлимдаги хисоблар амалга ошири-
лаётганда, албатта курилманинг ишлатилиш шароитлари (босим, температура
ва бошкалар) кўзда тутилган ҳолда амалга оширилиши керак. Агарда
зарур бўлса, курилманинг шамол кучига нисбатан бардош бериши ҳам
ҳисобланади.
Ердам чи ускун а ла р н и хисоблаш ё к и танлаш. Технологик схема-
лардан маълумки, унга асосий курилмалардан ташкари турли ёрдамчи ус-
куналар киради, яъни насослар, вентиляторлар, газодувка, компрессорлар,
вакуум-насоолар, конденсат чикарувчи хом-ашё ва тайёр маҳсулот саклов-
чи идишлар ва мосламалар. Юкорида кайд этилган хамма ускунапар
ҳисобланган ёки нормал, ГОСТ, каталоглар ёрдамида аник шароитни
ҳисобга олган ҳолда танланиши зарур.
Т екш ириш нукт аларини танлаш. Лойиҳанинг бу бўлимида технологик
схемадаги курилманинг ишлаш режимларини текшириб туриш учун
(суюклик ёки газнинг сарфи, босими, температураси, концентрацияси, сат-
ҳи ва ҳоказолар) белгиланиши зарур. Технологик схеманинг айрим курил-
маларида уларнинг иш режимларини ростлаш принциплари кўрсатилган.
Я кун (хулоса ва таклифлар). Лойиханинг ҳисоблаш кисми якунида
олинган натижаларни тахлил килиш, уларнинг лойиҳа топширикларига
мослиги, ўрганилган жараённи такомиллаштириш йўллари ва курилма
тўғрисида ўз фикр ва мулохазаларини баён этшшши керак.
К ўлла н и лга н адабиётлар рўйҳати. Курс лойиха бажарилиши даврида
кўлланилган адабиётлар тушунтириш хатида баён этилиши ёки муаллифлар
фамилиясининг биринчи Ҳарфи асосида алифбо буйича келтирилади.
Китоблар бўйича қуйидаги маълумотлар берилиши даркор: фамилия ва
исми, шарифи, китобнинг номи, чоп этган нашриёт, унинг жойлашган
жойи, йили ва бетлар сони. Масалан: Касаткин А.Г., Кимёвий техноло-
гиянинг асосий жараёнлари ва курилмалари.- М.: Химия, 1973. 752 б.
Маколапар тугрисидаги маълумот эса, куйидагича берилиши керак:
Равшанов И.С. Пахта чигитини мавҳум кайнаш қатламида қуритиш //
Озиқ-овкат саноати журнали, 1999.__

Download 0,99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish