Курс иши мавзу: XX асрнинг 30-60 йилларида чет эл психологиясининг ривожланишидаги асосий йўналишлар ва тенденциялар



Download 54,16 Kb.
bet1/8
Sana25.02.2022
Hajmi54,16 Kb.
#271423
  1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
курс иши Хикматуллаев З. УП


ЎЗБЕКИСТОН ҲАЛҚАРО ИСЛОМ АКАДЕМИЯСИ
«Дин психологияси ва педагогикаси кафедраси
“Умумий психология” (Психология тарихи) фанидан
КУРС ИШИ
Мавзу: XX асрнинг 30-60 йилларида чет эл психологиясининг ривожланишидаги асосий йўналишлар ва тенденциялар.


Бажарди: З.Х.Хикматуллаев


Илмий раҳбар: Л.И.Тойирова

ТОШКЕНТ - 2021


МУНДАРИЖА
КИРИШ............................................................................................................. 3-6
I БОБ. ХХ АСРНИНГ 30-60 ЙИЛЛАРИДА ПСИХОЛОГИЯ ФАНИНИНГ РИВОЖЛАНИШ БОСҚИЧЛАРИ .............................................................. 7-14

    1. ХХ асрда вужудга келган психология мактабларидаги ўзига хос қарашлар ........................................................................................................ 7-12

1.2. Психология тарихидаги муҳим психологик тадқиқотлар .......... 12-14
II БОБ. ХХ АСРНИНГ 30-60 ЙИЛЛАРИДА ИЛМИЙ МАКТАБЛАРНИНГ АСОСИЙ ЎРГАНИШ МАВЗУЛАРИ ....................................................... 15-23
2.1. Психоанализ мактаби вакилларининг қарашлари..................... 15-19
2.2. Психологиянинг бошқа фанлар билан ўзаро боғлиқликда ўрганилиши ................................................................................................... 19-23
ХУЛОСА......................................................................................................... 24-26
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР....................................................... 26-27


КИРИШ
Мавзунинг долзарблиги. Психология тарихи бошқа кўплаб фанлар каби қизиқарли ва мазмундор билимлар соҳасидир. Бу инсоният томонидан инсонлар ва ҳайвонларга хос бўлган психик ҳодисалар ҳақидаги билимламинг аста-секин тўпланиб бориш тарихи, шунингдек, инсоннинг ўзи ҳақидаги билимлари йиғилиб ҳамда чуқурлаштириб бориши ҳақидаги фандир. Биз психология тарихи билан танишар эканмиз, инсон ва ҳайвонлар психик ҳаётини ўрганишга бўлган интилиш кишилик ҳаётининг турли хил тарихий босқичларида уларнинг қандай назарий ва амалий эҳтиёжлари билан богМанганлиги. психик ривожланишининг баъзи қонуниятларини қай йўсин кашф этилганлигини билиш имкониятига эга бўламиз. Психология тарихи фан сифатида ҳаётнинг турли босқичларида, фан ва маданиятнинг умумий тараққиёти муносабати билан психологик билимлар соҳаси қандай кенгайиб борганлиги ҳамда дастлаб ягона бўлган психология соҳаси қай тарзда тараққий этиб, бутун бир психология фанлар тизими даражасига кўтарилганлигига доир маълумотлами беради. Шунингдек, психология тарихи психикани янада чуқур ва аниқ билиш имкониятини беради. Психология фани тараққиётга кўмаклашадиган фойдали илмий-текшириш методларини излаш ва яратишда катта ўрин тутади. Психологиянинг ривожланиши унинг бутун тарихи давомида идеализм ва материализм ўртасидаги кураш билан изоҳланади. Бу кураш психология фанининг моҳиятини, инсондаги психик ва физиологик ҳодисаларнинг ўзаро муносабатларини ҳамда психологиянинг предметини турлича талқин қилишда ўз ифодасини топган. Албатта, психология тарихида турлича қарашлар ва йўналишлар бўлишига қарамасдан, бу фаннинг предмети, яъни инсон ва ҳайвонга хос бўлган психика, психик ҳаёт қонуниятлари ўзгармай қолаверади. Биз мазкур киурсишида шулар ҳақида сўз юритамиз.
Ҳозирги кунимизни ўтмиш билан боғлашимиз керак, чунки ўтмишсиз келажакнинг ўзи бўлмайди. Умумий психология фанининг предмети ва методларидан фарқли равишда, психология тарихи психик воқеликни эмас, унинг ривожланиш тарихи ҳақидаги фикрлар. турли даврларда ким томонидан қандай ғоялар илгари сурилганини ўрганади. Психологик фикрлар ўз тарихига эга. Бу фаннинг вазифаси психика ҳақидаги илмий билимларнинг пайдо бўлиши ва ривожланишини таҳлил қилиш ҳамда психологик фикрлар тараққиёти давомида фан предмети бўлган, аввал руҳ, кейин онг, кейин хулқ-атвор сифатида ўрганишдир. Ҳозирги босқичда психология тарихининг, аввалги даврларда киритилмаган, психика ва хулқ-атвор (фаолият) бирлиги тамойили яна қавтадан тикланди. Умуман, психологияда фикрлар тараққиёти ҳеч қачон бир текисда кечмаган. Баъзи даврларда у кескин бурилишлар, эврилишлар билан тавсифланган бўлса, баъзида ортга қайтган ёки бир жойда туриб қолган. Ҳар бир босқич ўз ютуқ ва камчиликларига эга бўлган. Г.Эббингауз айтганидек, “Психология узоқ ўтмишга ва қисқа тарихга эга”. Психологияга оид билимларнинг ривожланишини ҳар хил даврлаштириш мумкин.
ХIХ ва ХХ асрдаги психология - бу асосан эмпирик психологиядир. Психологияда ХVII асрда пайдо бўлган бу йўналиш ХIХ ва ХХ асрннинг бошларида ўз тараққиётининг энг юқори чўққисига эришди. Унинг ютуқларига эришувига сабаб эксперимент методининг татбиқ қилиниши эди. Экспериментнинг предмет доираси жуда кенгайди. Юқорида айтилгандек, психология фанининг махсус вазифалари ва методларига эга бир қанча шахобчалари майдонга келди. Эмпирик психология бир бутун нарса эмас эди. Бу психологиянинг ичида бир қанча йўналиш ва оқимлар мавжуд эди. Психология тарихида булардан анча машҳур ва муҳимлари ассоцианизм, интеллектуализм, волюнтаризм, гешталпсихология ва фрейдизмлар эди.
Психология фани тараққиётида немис психология мактаби муҳим ўринлардан бирини эгаллади. ХХ аср бошларида Германияда Вюрсбург психология мактаби деб номланган янги йўналишга эга бўлган психологик оқим пайдо бўлди. Мазкур йўналишнинг йирик вакиллари сифатида О. Кюлпе (1862-1915), К. Бюллер (1879-1922), А. Мессер (1837-1937), Ах Нарсис (1871-1946) ва бошқаларни санаб ўтиш мумкин. Ушбу мактаб намояндалари о ъзларининг экспериментал тадқиқотлари билан тафаккур муаммосининг ривожига маълум даражада ҳисса қўша олдилар. ХIХ аср охирларида, аниқроғи, 1879-йилда немис олими Вилгелм Вундт Лейбниц университетида дунёда биринчи экспериментал психологик лабораторияга асос солди, унда ўтказилган юзлаб тажрибалар ва экспериментлар психологиянинг ҳам аиоҳида фан сифатида ўзини кўрсатишга ҳақли эканлигини исботлади. Айнан шу инсоннинг психология илми мактабини яратганлигида маъно бор. Чунки В.Вундт тиббиёт фани бўйича ҳам мукаммал билимларга эга бўлди, кейин физиология соҳасида муваффақиятли ишлади. сўнгра фалсафага берилиб кетди. Балки, айнан бир қатор фанларни - ҳам гуманитар, ҳам табиий фанлар асосларини яхши билганлиги объектив сабаб бўлгандирки, олим инсон психологияси, унда рўй берадиган жараёнлар - оддий сезишларда тортиб, мавҳум тафаккургача бўлган жараёнларни, ҳиссий ҳолатлами амалий тарзда экспериментларда ўргана бошлади. Унинг мақсади - энг аввало инсон онгини ташкил этувчи соф элементларни ажратиб олишдан иборат эди. Шунинг учун ҳам психологияда у асос солган йўналиш структурулизм деб номланди. В.Вундтнинг таъсири шу қадар кучли бўлдики, ер куррасининг бошқа бир томонида - Америка Қўшма Штатларида функсионализни деб номланган яна бир йўналиш пайдо бўлди. Э. Титченер асос солган бу йўналиш вакиллари нафақат кўзга кўринмас онг тизими элементлари, балки кўз билан кўриш мумкин бўлган ва фаолияи натижаларига асосланган белгилар асосида ҳам инсон хулқ-атворига баҳо бериш мумкинлигини исботлади. Бошқа бир йирик америкалик психолог В. Жеймснинг тадқиқотлари амалий аҳамиятга молик бўлдики, энди у дадил психологияни онг элементлари эмас, балки онг фаолиятини ўрганувчт фан деб таърифлай бошлади. Онг динамик. ҳаракатдаги, ўзгарувчан яхлит тузилма бўлиб, унинг намоён бўлишидф тананинг шарт-шароитлари, унинг фаоллиги муҳим рол ўйнайди. Шунинг учун ҳам бу икки тузилмалар одамнинг янги шароитларга мослашуви ва умуман ташқи муҳитда ўз ўрнини топишга имкон беради.
Бугун ҳам ўз аҳамиятини йўқотмаган бихевиоризм оқими пайдо бўлиши ҳам бу даврга келиб катта аҳамиятга эга бўлди. Бихевиоризм оқимининг асосчилари америкалик психологлар Ж.Уоцон (1878-1958) ва Э.Торндайклардир (1871-1949). Кейинчалик булар қаторига К.Лешли (1890-1958), А.Вейс (1974-1931) ва бошқалар келиб қўшилдилар. Маълум давргача мазкур оқим психология оламид доминаритлик ролини ўвнади. Ҳозирги даврда бу оқим бир неча мустақил психология мактабларига ажралиб кетган. Ушбу йўналиш вакилларининг асосий ғоялари шундан иборат бўлдики, ула: психологиянинг предмети нафақат онг ёки нафақат фаолият, балки хулқдир деган ғояга асосланади. Хулқ у ёки бу ҳатти-ҳаракатлар, амаллар, реакцияларда ифодаланиб, ташқи таъсир-стимулга боғлиқдир. Шунинг учун ҳам инсон ва унинг психологиясини билиш учун ўша таъсир кўрсатувчи ва таъсирланган хулқ ўрганилиши керак.

Download 54,16 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish