Курс иши мавзу: XX асрнинг 30-60 йилларида чет эл психологиясининг ривожланишидаги асосий йўналишлар ва тенденциялар


Курс ишининг мақсад ва вазифалари



Download 54,16 Kb.
bet2/8
Sana25.02.2022
Hajmi54,16 Kb.
#271423
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
курс иши Хикматуллаев З. УП

Курс ишининг мақсад ва вазифалари. Бу курс ишида ХХ асрнигн 30-60 йилларида психология ривожланишининг ўзига хосликларини ўрганамиз.
Ўтган асрнинг 30-60 йиллардаги ўзига хос тенденциялар асосида бугунги психологиянинг қиёфаси шаклланганлигини кўришимиз мумкин. Бу нарсалар бизнинг хозирги шароитимизда ҳам ишлаб чиқаришни ташкил этишда, таълим беришда ва психотерапияда инобатга олинади, улар ўтказган машҳур «С – Р» формуласи бизнинг шароитларда ҳам таъсир кўрсатиш техникасида инобатга олинади, улар ўз долзарблигини йўқотгани йўқ. Бихевиоризм психология мактаби, психология фанининг предмети психикани эмас, балки инсон ва ҳайвонлар хулқини ўрганишдан иборатдир, деган ғояни илгари сурувчи ва ҳимоя қилувчи оқимдир.
Курс ишининг тузилиши. Курс иши Кириш қисми, 2 бобдан иборат асосий қисм, Хулоса ва Фойдаланилган адабиётлар рўйҳатидан иборат.


I БОБ. ХХ АСРНИНГ 30-60 ЙИЛЛАРИДА ПСИХОЛОГИЯ ФАНИНИНГ РИВОЖЛАНИШ БОСҚИЧЛАРИ.

    1. ХХ асрда вужудга келган психология мактабларидаги ўзига хос қарашлар.

Атоқли женевалик психолог Жан Пиаже (1896-1980) мураккаб интеллект муаммосига бағишланган назарияни ишлаб чиқди. У аксарият ҳолларда “тафаккур” тушунчаси ўрнига “интеллект” терминини қўллайди, лекин шунга қарамасдан, унинг тадқиқотларида «тафаккур психологияси» деган сўз бирикмасини учраца бўлади. Ж.Пиаженинг интеллект назарияси иккита муҳим жиҳатга ажратилган бўлиб, интеллект функсиялари ҳамда интеллектнинг даврлари таълимотларини ўз ичига қамраб олади. Волюнтаристик психология, интелиектуализмдан фарқ қилиб, психик ҳаётнинг асоси сифатида шахснинг иродасини, фаоллигини илгари суради. Барча мураккаб психик жараёнлар, хусусан, тафаккур ҳам инсоннинг иродавий фаоллиги деб талқин қилинган. Волюнтаристик психологиянинг вакиллари Г.Линне (1889-1941й), Г.Мюнстерберг (1863-1916) эдилар. Вилгелм Вундт ҳам, гарчанд ироданинг асоси ҳислардир деб ҳисоблаган бўлса ҳам. волюнтарист эди.
Германияда психологиянинг гешталтпсихология йўналиши вужудга келди. Бу йўналишнинг асосий вакилларига Х. Эренфелс (1859-1932), В. Келер (1887-1967). К.Кофка (1886-1941) ва бошқалар кирадилар. Гешталтчилар барча мураккаб психик жараёнлар оддий холатларда, яъни сезгилардан иборат деб хисобланган ассоцианистлар ғоясини қаттиқ танқид қиладилар. Улар ассоцианизмга қарама-қарши бўлган таълимот яратиб, ҳар қандай психик жараён ва холат яхлит образдан. гешталтдан, яъни яхлит структурадан иборат деб тушунтиришга харакат қиладилар. Уларнинг фикрига қараганда ҳар бир психик ҳодисанинг мазмуни унинг таркибига кирувчи қисм ва элементлами биргаликда акс эттиришдан кўлам жиҳатдан кенг, мазмун жиҳатдан ранг-барангдир. Бу психик тузилишнинг яхлитлиги назарияси. аввало идрок фактлари, асосида ишлаб чиқилган эди. Идрок - бу сезгиларнинг йиғиндиси эмас, балки яхлит образдир, деб таъкидланади. Психик маҳсуллар ва тузилмаларнинг яхлитлиги ҳақидаги бу таълимот кейинчалик хотира, тафаккур ва ирода ҳодисаларига ҳам татбиқ қилинган эди. Бу алоҳида-алоҳида йўналиш ва оқимлар, бир қанча умумий хусусиятга эга бўлган ҳолда (айниқса муҳим моментларда) “Емпирик психология” деган умумий ном остида бирлашдилар. Психологиянинг предмети ва методларини бир хилда тушуниш бу барча оқимларнинг бирлашувига сабабчи бўлди. «Емпирик»лар психологияни руҳ ҳақидаги фандир, деб эмас, «руҳий ҳодисалар» ёки «онг ҳодисалари» ёки бўлмаса фақатгина онг ҳакидаги фандир деб таъкидладилар. Бу “руҳсиз” психологиядир (Н.Ланге), “ҳеч қандай метафизикасиз психологиядир” (А. И. Введенский). Эмпирик психологиянинг тарихий хизмати шундан иборатки, унинг вакиллари илмий жиҳатдан ўрганиш предмети сифатида руҳни инкор қилди. Бу ҳолатни психологиянинг метафизик ва идеалистик қарашлардан ҳоли бўлиш йўлидаги катта қадам деб ҳисоблаш мумкин.
Юқорида таъкидланганидек, эмпирик психологиянинг асосий методи кузатиш, тажрибадир. Лекин табиат фанларидан психология соҳасига кўчирилган бу метод ички метод ички тажриба сифатида бошқача тус олади. Эмпирик психологияда объектив кузатиш методидан ҳам, эксперимент методидан ҳам фойдаланилган: психик ҳодисалар ҳар хил махсус асбоблар ёрдами билан махсус лабораторияларда ўрганилди, материалларни текшириш ва якунлашда математик статистика (корреляция) методларидан фойдаланилди.
Эмпирик психологиянинг психология фани тарихидаги иккинчи катта хизмати тажрибадан фовдаланишда, психологик экспериментлар ўтказишнинг метод ва техникасини ишлаб чиқишдан иборат. Психология томонидан экспериментнинг тадбиқ қилиниши туфайли инсон психологияси соҳасида бой материаилар тўпланган. Бу материалларнинг кўпчилик қисми ҳозиргача ҳам аҳамиятини йўқотмаган (масалан, В. Вундт ва Г. Эббингаузнинг экспериментал ишлари). Эмпирик психология аниқлаган м аълумотлар ва ишлаб чиққан экспериментал метод ва усуллар амалиётда ҳам, масалан, тиббиёт ва педагогика соҳаларида фойдали бўлиб чиқди.
Булардан ташқари ХХ аср бошларида яна икки янги йўналиш пайдо бўлади, бу мотивациянинг хулқ назарияси ва олий асаб фаолияти назариясидир.
Инсон хулқи аффектив когнитив детерминасияси муаммосини таҳлил қила туриб, когнитив психологиянинг бошқа вакили Х. Хекхаузен шундай хулосага келади-ки, фаолият детерминасияси когнитив (билиш) ва аффектив жиҳатлари бир-бири билан чамбарчас боғлиқ экан, улардан қайси бири рағбатлантирувчи куч эканлиги ҳақидаги савол ўз маъносини йўқотмади.
Таълим-тарбия жараёнида ўқиш мотивациясининг ўрни бутун дунё олимлари томонидан тан олинган ва ҳар томонлама ўрганилган. Ўқув самарадорлигини оширишда ўқув мотивациясининг ролини чет эл олимлари ўз тадқиқотларида тадқиқ қилдилар. Чу нуқтаи назардан туриб, қўзғатувчилардан ташқарида содир бўладиган хатти-ҳаракатларни тушунтириш бўйича бир талай моделлар ишлаб чиқилган бўлиб, уларни кўриб чиқиш ички мотивациянинг механизмларини таҳлил қилишда қўл келади. Шундай моделлардан бирини Олпорт таклиф қилади. Олпорт ички мотивация билан боғлиқ бўлган учта мотивасион тушунчаларни таҳлил қилади: функционал автономия, йетарли даражадаги ҳаракат ва "Мен"нинг жалб қилинганлиги. У функсионал автономия тамойилини фаолият даставвал бошқа сабаб бўйича пайдо бўлиши мумкин бўлган ҳолда, ўзи учун мақсадга айланиши ҳолатини тушунтириш учун киритади.
Э.Торндайк тажрибаларининг алоҳида томони уларнинг жуда тор ва чекланган характерга эга эканлигидадир: улар реал ўқув жараёни билан жуда оз даражада боғлангандир.
Америкалик муаллифлар кўпроқ ўқув жараёни англаб йетилган мотивлари билан эмас, балки айрим жиҳатлари камроқ фаҳмланадиган кўринишда бўлиб, ўқув жараёнига майл-истак уйғотадиган муаммо ўқишни мотивлаштириш масалалари билан шуғулланадилар. Бундай илмий ишларнинг муаллифлари, масалан, ўқувчининг сонларни ёдлашига, алоҳида хатти-ҳаракатларига қайси психологик жиҳатлар таъсир кўрсатишларини ўрганадилар ва шу йўл орқали мотивлаштиришнинг айрим компонентларини аниқлашга ҳаракат қиладилар. Бу соҳада улар Э. Торндайкнинг издошлари ҳисобланадилар.
Э.Торндайк ўқув жараёнини шундай таърифлайди: «Ўқув жараёни у ёки бу жавоб реаксиясининг маълум ҳолати билан муайян бўшлиқликда, яъни ушбу реакция ҳамда вазият ўртасида маълум алоқа ўрнатилиши билан изоҳланади.
Торндайк киши ўзи ҳоҳлаган реаксиянинг такрорланишига нисбатан рўйхушликнинг ҳамда ўзи ҳоҳлаган реаксияга нисбатан бўлган майлнинг таъсирини ўрганишга ҳаракат қилади ва шундай хулосага келади: «Бир хил шароитда юзага келган жазолаш омиллари рағбатлантириш омилларидан анча бўш ва кучсиздир». Кейинги китобида эса: «Рағбатлантириш умуман ўзига элтувчи барча алоқаларни ёқлаш ва кучайтириш анъанасига эга, жазолаш эса тез-тез (лекин ҳар доим ҳам эмас) алоқаларни муайяндан ноаниққа ўзгартириш хусусиятига эгадир», - деб ёзади.
Брунер ҳам ўқишни мотивлаштириш масаласига Э. Торндайкдан бошқача қарайди. «Ўқув жараёни» номли изланишларида Брунер ўқувчининг реал, йетарли даражада узоқ давом этадиган ўқиш жараёни туфайли туғиладиган амалий ва назарий муаммоларни изоҳлашга ҳаракат қилади. Брунер ўқишни мотивациялаш, ёки ўқиш жараёнига нисбатан ўқувчиларнинг мойиллигини орттирувчи омиллар ҳақида эмас, балки унинг билан бирга, ўқувчининг мотивлари ҳақида ҳам фикр юритади. Гарчи унинг фикрлари умумий характерда бўлса ҳам, улардаги айрим йўналишлари диққатга сазовордир. Бу биринчи галда, ўқиш жараёнида билиш характеридаги мотивларнинг аҳамияти ва янги нарсани билишдан пайдо бўладиган ички қаноат ҳисси, ҳимоя масалаларининг қўйилишидир.
Таълим беришда рағбатлантириш ва жазолашнинг роли ҳақида жуда кўп ёзилган, лекин "янгиликни очиш"да қизиқишнинг, ички кечинмаларнинг аҳамияти ҳақида жуда кам гапирилган. Агар биз педагог сифатида болаларни борган сари каттароқ ўқув мавзуларини эгаллашга ўргатишни истасак, афтидан, ўқув дастурини пухта майдалаб ўрганишда кўпроқ ички “рағбатлантиришни” қўллашимиз лозим. Кейинги пайтларда муҳокама этилаётган предметнинг мураккаб бўлимларини ўрганиш усулларидан бири шундаки, ўқувчиларнинг имкониятлари ҳисобга олинсин, уларнинг ўз қобилиятлари ва кучларини етарли даражада сарфлай олишлари учун шароит яратилсин, токи улар самарали меҳнат фаолиятидан қониқиш ҳосил қилсинлар. Тажрибали педагоглар бундай меҳнат гаштининг кучини яхши биладилар. Бирон-бир муаммони ҳал қилишга чуқур шўнғиб кетган киши нималарни ҳис қилишини ўқувчилар билиши лозим.
Мураккаб ўқув материалини ўзлаштиришда ички мотивнинг мойиллик уйғотувчи куч сифатидаги аҳамияти ҳақида Брунер шундай деб ёзади: “Шубҳасиз, масалан, мавзу ўрганилиши жиҳатидан қанчалик давомли ва материали жиҳатидан кенг бўлса, ўқувчи шунчалик кўп интеллектуал “рағбатлантириш” олиши керакки, ана шунда у кейинги мавзуни йетарли қизиқиш билан ўрганишга киришади. Ўқувчи учун материални у қадар чуқур тушунмаслик, дейлик, навбатдаги синфга кўчиш сингари ташқи жиҳатлар рағбатлантириш бўлиб хизмат қилган ҳолларда, навбатдаги билимларни эгаллаш учун бўлган интилиш бола синфдан-синфга кўчишни тарк этганда, яъни мактабни тугатганда тўхтайди”.
Ўқувчининг таълимини мотивациялаш ва диагностика қилиш ҳақида фикр юритган олимлар Г. Левалд (1985) ва Г. Розенфелдларнинг фикрича, бу иш амалга ошириладиган вазиятни ҳам ҳисобга олиш керак, чунки бу таълим мотивасион диагностикаси учун муҳимдир.
Г. Левалд (1985) таълим диагностикаси вазиятни, йўналишни ҳисобга оладиган ёки табиий шароитга мос бўлиши лозим, -дейди. Масалан, рағбатлантирувчи материал ҳақиқий ҳаётга мос келиши лозим, чунки сунъий шарт-шароит, муҳит шахсий хусусиятларнинг юзага чиқишига салбий таъсир кўрсатади.

Download 54,16 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish