Курс иши мавзу: XX асрнинг 30-60 йилларида чет эл психологиясининг ривожланишидаги асосий йўналишлар ва тенденциялар


Психология тарихидаги муҳим психологик тадқиқотлар



Download 54,16 Kb.
bet3/8
Sana25.02.2022
Hajmi54,16 Kb.
#271423
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
курс иши Хикматуллаев З. УП

1.2. Психология тарихидаги муҳим психологик тадқиқотлар.
Вазият назариясини диагностика қилиш вазифаларини тадбиқ қилган Г. Розенфелд (1975) кўрсатадики, вазият атроф-борлиқнинг вақтинчалик ва фазовий тавсифидир ва у субъект билан объектнинг интеграсияси томонидан белгиланади.
Ўқув мотивлари - бу ўқувчиларни ўқув фаолиятининг турли томонларига йўналтиришдир. Масалан, ўқувчининг ўзи ўрганаётган объект билан бажарадиган ишига қаратилган бўлса, уларни билиш мотивлари деб аташ мумкин. Агар ўқув фаолияти ўқув жараёнида турли кишилар билан тўғри мулоқот қилишга йўналтирилган бўлса, ижтимоий мотивлар намоён бўлади. Бошқача қилиб айтганда, баъзан ўқувчиларда билиш жараёни, қолганларида эса бошқалар билан мулоқот ўқиш фаолиятини мотивлаштириб туради.
А. К. Маркова мотивларни 2 та катта гуруҳларга ажратган.
1. Ўқув фаолиятининг мазмуни ва уни бажариш билан боғлиқ билиш мотивлари.
2. Ўқувчининг бошқа кишилар билан ўзаро ижтимоий (сосиал) мотивлари.
Бу мотив турлари психологик адабиётларда кенг ўрганилган.
Психологлар томонидан ўқув мотивациясининг салбий ва ижобий томонлари мавжудлиги таъкидлаб ўтилган. Салбий мотивлар ўқувчи томонидан агар у ўқимаса, кўнгилсизлик, ноқулайликлар ва ноаниқликларни вужудга келиши билан боғлиқ ҳолда англанган ундовчилардир.
Ижобий мотивлар ўқиш билан боғлиқ ижтимоий аҳамиятга эга бурчни бажариш, муваффақият қозониш, билим эгаллашнинг янги усулларини ўзлаштириб олиш, атрофдагилар билан яхши муносабат ўрнатишда ўз аксини топади. Мотивларнинг яна бир хусусияти унинг вужудга келиши тезлиги ва кучида ўз аксини топади. Бу хусусият ўқувчи қанча вақт мобайнида ушбу мотив томонидан ундалган ўқув фаолияти билан шуғуллана олишида намоён бўлади. Ўқитувчининг диққат марказида ўқув мотивларининг намоён бўлиш шакллари туриши керак. Бу асосда ўқитувчи ўқувчи фаолиятининг мотивлари ҳақида дастлабки тасаввурга эга бўлади. Чундан сўнг мотивларнинг ички хусусиятлари салбий модалликка эга бўлган кўнгилсизликдан қочиш каби беқарор мотивларга эътибор беришимиз лозим.
Психологик маълумотларга кўра, ҳар қандай фаолият муайян мотивлар таъсирида вужудга келади ва йетарли шарт-шароитлар яратилгандагина амалга ошади. Чунинг учун ҳам таълим жараёнида ўзлаштириш, билимларни эгаллаш ва ўрганишни амалга оширишни таъминлаш учун ўқувчиларда ўқув мотивлари мавжуд бўлиши шарт. Билиш мотивлари шахснинг (субъектнинг) гнесологик мақсад қўйиш сари, яъни белгиланган мақсадни қарор топтиришга, билим ва кўникмаларни эгаллашга йўналтирилади. Одатда бундай турдош ва жинсдош мотивлар назарий маълумотларнинг кўрсатишича, ташқи ва ички номлар билан аталиб, муайян тоифани юзага келтиради.
Ташқи мотивлар жазолаш, тақдирлаш, хавф-хатар ва талаб қилиш, гуруҳий тазйиқ, эзгу ният, орзу-истак каби қўзғатувчилар таъсирида вужудга келади. Буларнинг барчаси бевосита ўқув мақсадига нисбатан ташқи омиллар, сабаблар бўлиб ҳисобланади. Мазкур ҳолатда билимлар ва малакалар ўта муҳимроқ бошқа ҳукмрон (етакчи) мақсадларни амалга оширишни таъминлаш вазифасини бажаради (ёқимсиз ҳолат ва кечинмалар ёки нохуш, ноқулай вазиятдан қочиш ижтимоий, ёки шахсий муваффақиятга эришиш? муваффақиятга эришув муддаоси мавжудлиги ва ҳоказо). Бу турдаги ёки жинсдаги ташқи мотивлар таъсирида таълим жараёнида билим ва кўникмаларни эгаллашда қийинчиликлар келиб чиқади ва улар асосий мақсадни амалга оширишга тўсқинлик қилади. Масалан, кичик мактаб ёшидаги ўқувчиларнинг асосий мақсади ўқиш эмас, балки кўпроқ ўйин фаолиятига мойилликдир. Мазкур вазиятда ўқитувчининг ўқишга уларни жалб қилиш нияти ўқувчиларнинг ўйин мақсадининг ушалишига ҳалақит бериши мумкин, лекин бунга изоқ, талаб далиллар йетишмайди.
Мотивларнинг навбатдаги тоифасига, яъни ички мотивлар туркумига индивидуал хусусиятли мотивлар кирадики, улар ўқувчи шахсида ўқишга нисбатан индивидуал мақсадни руёбга чиқарувчи қўзғалиш негизида пайдо бўлади. Чунончи билишга нисбатан қизиқишнинг вужудга келиши шахснинг маънавий (маданий) даражасини ошириш учун ундаги интилишларнинг йетилишидир. Бунга ўхшаш мотивларнинг таъсирида ўқув жараёнида низоли, зиддиятли ҳолатлар (вазиятлар) юзага келмайди. Албатта, бундай тоифага тааллуқли мотивлар пайдо бўлишига қарамай, баъзан қийинчиликлар вужудга келиши эҳтимол, чунки билимларни ўзлаштириш учун иродавий зўр беришга тўғри келади. Бундай хоссаларга эга бўлган иродавий зўр беришлар ташқи ҳалақит берувчи қўзғатувчилар (қўзғовчилар) кучи ва имкониятини камайтиришга қаратилган бўлади. Педагогик психология нуқтаи назаридан ушбу жараёнга ёндашилганда, мулоқотли вазиятгина оптимал (оқилона) дейилади.
Ҳозирги даврда ўқиш мотивациясини диагностика қилишнинг бошқа йўллари тавсия қилинаяпти: лаборатория экспериментларини педагогик тажрибалар билан (табиий диагностика услубларини қўллаш), шунингдек реал ўқув жараёни шароитида ўқувчининг ижтимоий хулқини узоқ муддат ўрганиш билан тўлдириш мумкин (А.К.Маркова), бу ўқиш мотивациясини диагностика қилиш натижаларини текшириш сифатида хизмат қилиши мумкин деб таъкидлайди.



Download 54,16 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish