Ишлаб чикариш жамоаси бошкаришнинг объекти ва субъекти сифатида



Download 20,07 Kb.
bet1/4
Sana21.02.2022
Hajmi20,07 Kb.
#51429
  1   2   3   4
Bog'liq
Ишлаб чикариш жамоаси бошкаришнинг объекти ва субъекти сифатида


Ишлаб чикариш жамоаси бошкаришнинг объекти ва субъекти сифатида.
1. Ишлаб чикариш жамоаси хакида тушунча.
2. Ишлаб чикариш жамоасининг ташкил топиши.

  1. Бошлангич ишлаб чикариш жамоасининг социал-психологик иклими.



2.1. Ишлаб чикариш жамоаси хакида тушунча.

“Коллектив” сузи инглизча суздан олинган булиб бутунлик, жамоа деган маънони билдиради. Ишлаб чикариш жамоаси деганда эса корхоналардаги рахбарлардан тортиб оддий ишчиларгача тушунилади.


Ишлаб чикариш жамоаси корхона фаолиятини самарали олиб боришга бевосита таъсир этади. Корхона рахбари жамоа бошлиги хисобланиб иш фаолиятини бошкаради, хамда уни кай даражада олиб бораётганини назорат килади.
Жамоа орасида тугри ва тескари алока мавжуд булиб, рахбар ходим жамоа орасида хар бир ходим билан булган алокаси тугри
алока дейилади, яъни уларнинг иш вактидаги, оила шароитидаги холатларидан хабардор булган холатда мулокотда булади.
Жамоа доимо бир-бирлари билан окил, бирдамлик, узаро ёрдам принципларига асосланган холда алокада булади.
Мехнат жамоасининг таркибига максадларнинг бирлиги, уртокларча хамкорлик, узаро ёрдам муносабатлари билан бирлашган жамият уз ихтиёрига бериб куйган ресурслардан жамият барча аъзоларининг фаровонлигини ошириш ва хар томонлама камол топиш манфаатлари йулида биргалашиб фойдаланиш йуллари билан зиммаларига юкланган вазифаларни хал килиш учун узларининг куч гайратларини онгли равишда йуналтирувчи ходимлар киради.
Жамоада ходимлар ишлаб чикариш жараёнини бевосита амалга оширадилар. Ишлаб чикариш жамоаси моддий бойликларни вужудга келтириш билан бевосита машгул булган кишиларни бирлаштиради.
Ишлаб чикариш жамоаларини ривожлантиришни комплекс режалаштириш жамоанинг социал структурасида прогрессив узгаришлар килишга, мехнат шароитини такомиллаштиришга, ходимларнинг маълумоти ва малакасини оширишга, уларнинг социал-маданий ва уй-жой маиший шароитларини яхшилашга, уларга олий даражада хизмат курсатиш, ишчиларни хукукий мухофаза килишга рахбар жавобгар хисобланади
Мехнат жамоаси ижтимоий ишлаб чикариш жараёнида катнашар экан, энг кам сарф харажат килган холда сифатли махсулот ишлаб чикаришга, муайян иш хажмини бажаришга интилмоги зарур.
Ишлаб чикариш самарадорлигини ошириш корхона жамоаларининг мехнат фаолиятини фаоллаштиришга хамда бошлангич ишлаб чикариш бугинлари-участкалар ва цехларни бошкаришни такомиллаштиришга куп жихатдан боглик булиб, усталар бу вазифани хал килишда мухим роль уйнайдилар.
Усталарни ва цех бошликларининг ишни янада яхшилаш ишлаб чикариш самарадорлигини оширишга хамда резервларни аниклашга ёрдам беради.
Усталар ва цех бошликларининг ишини янада яхшилаш, ишни муваффакиятли амалга ошириш учун булинмаларнинг рахбарлари ишлаб чикариш самарадорлиги курсаткичларини хамда уни оширишнинг асосий йулларини чукур тахлил килишлари зарур. Ишлаб чикаришнинг иктисодий самарадорлиги даражасини тугри белгилаш илмий режалаштиришнинг зарур шарт-шароитларини, хужаликни тугри олиб бориш ва иш сифатини тугри бахолашнинг мухим шарти хисобланади.
Ишлаб чикариш самарадорлигини белгилаш учун курсаткичларнинг шундай тизими булиши зарурки, бу тизим бошкарувнинг турли даражаларида ишлаб чикаришнинг натижаларида бахолашга бир хилда ёндошишни таъминлашда хамда ишлаб чикаришнинг самарадорлигига таъсир этувчи омиллар кайсики, улардан хар бири ва хаммасини бирга кушганда кандай таъсир этади, деган саволларга жавоб бериши керак.
Мехнат унумдорлиги курсаткичи ёрдамида канча иктисод килинганлигини улчаш, хозирги ва утган даврда махсулот бирлигига килинган сарфларини таккослаш келгусида канча мехнатни тежаш мумкинлигини аниклаш мумкин. Бирок самарадорликни бирдан-бир курсаткичи мехнат унумдорлиги курсаткичи эмас, балки махсулот бирлигига материал, фонд ва капитал маблаг сарфи хам катта ахамиятга эга. Буларнинг хаммаси бир-бири билан узвий равишда боглик булиб, бир бутун тизимни ташкил этади. Чунки улардан хар бири ишлаб чикариш самарадорлигини оширишни турли томондан акс эттиради. Завод ичидаги булинмаларнинг фаолиятини бахолаш учун шунингдек самарадорлик курсаткичларидан хам фойдаланилади. Булинмалар ишининг натижаларига бевосита таъсир курсатади. Шу сабабли цехлардаги ишлаб чикариш самарадорлиги курсаткичлари умумзавод курсаткичларига мувофик келиши шарт. Хар бир ишлаб чикариш жамоаси рахбарнинг иш вактидан фойдаланишни яхшилаш хакида гамхурлик килиши биринчи даражали ахамиятга эга . Сиёсий-тарбиявий иш олиб бориш ва мехнаткашларнинг маданий-техникавий даражасини ошириш, мехнат интизомини мустахкамлаш зарурдир. Ишлаб чикаришда кадрларни уз жойига куйиб ишлата билиш рахбарнинг тадбиркорлигини курсатади.



Download 20,07 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish