I bob креатив педагогиканинг nazariy va amaliy asoslari



Download 1,15 Mb.
bet1/25
Sana19.03.2022
Hajmi1,15 Mb.
#501455
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   25
Bog'liq
Ўқиш дарсларида ўқувчиларни креатив фикрлашга йўналтирилган методлар (2)


I BOB
КРЕАТИВ ПЕДАГОГИКАНИНГ NAZARIY VA AMALIY ASOSLARI

    1. Креативлик” ва “Креатив педагогика” тушунчаларининг моҳияти, мақсад-вазифалари, объекти ва предмети.



    1. Ta’lim olish jarayonida kreativ fikrlashni tushunish va baholash


II BOB
ЎҚИШ ДАРСЛАРИДА ЎҚУВЧИЛАРНИ КРЕАТИВ ФИКРЛАШГА ЙЎНАЛТИРИШНИНГ МЕТОДОЛОГИК АСОСЛАРИ
2.1. Boshlang‘ich sinf o‘quvchilarini ijodiy muloqot qilishga o‘rgatish usullari
2.2. Muammoli ta’lim orqali o`quvchilar ijodiy faoliyati va kreativ tafakkurini shakllantirish.


XULOSA
FOYDALANILGAN ADABIYOTLAR RO’YXATI
K I R I SH
Bitiruv malakaviy ish mavzusining dolzarbligi. Бугун дунёда юз бераётган тўртинчи саноат тамаддунининг двигатели – ҳаракатга келтирувчи кучи бу креативлик. Атрофга боқсангиз ҳар томонда инсон ижодкорлигининг беқиёс ва ҳайратланарли намуналарига дуч келасиз: электрон хизматлар, виртуал реаллик, тўртбурчакли тарвузлар, тупроқсиз ҳосил олиш…Буларнинг барчаси инсон тасаввури, тафаккури маҳсули. Бугун биз учун одатийлик касб этаётган китоб, мусиқа, бино, самолёт, ҳатто лампалар ҳам қачонлар орзу ва тасаввурда бўлгани, ақл-идрок самараси ўлароқ яратилган. Ғилдиракнинг кашф этилишидан бошланган яратувчанлик намуналари бугун коинотда кезиб юрибди. Инновациялар кундалик турмушимизда кулайликлар яратади, оғиримизни енгил, узоғимизни яқин қилади. Шу тарзда креативлик тараққиётнинг ажралмас бўлагига айланган. Ҳар бир соҳада ижодий фикрловчи мутахассисларга талаб катта. Олим, муҳандис, профессор-ўқитувчи, шоир, ёзувчи, рассом, актёр, меъмор, муҳаррир, дизайнерларгина эмас, ҳатто бажарувчиликка асосланган кичик мутахассисларга ҳам ижодкорлик зарурати сезилади. Дунёга машҳур дастурий маҳсулотлар, мобиль телефонлар ишлаб чиқариш компаниялар мутахассисларидан ҳар куни янги ғоя сўралади. Меҳнат бозорида креатив фикрловчи мутахассисларга талаб ошиб бораётган экан, таълим жараёнида ўқувчиларнинг мазкур қобилиятини шакллантириш, ривожлантириш долзарб вазифадир. Ҳалигача таълим тизимида кўплаб ёндашув ва методлар ижодий фикрлаш эмас, талқин ва таҳлилга, яъни берилган маълумотни тўғри тушуниб, тўғри етказиб бера олишга, нари борса, берилган бир неча ахборотларни умумийлаштириб, хулоса чиқара олишга йўналтирилган. Хўш, таҳсил олувчиларни ихтиро, кашфиётлар амалга ошириш учун қандай қилиб креатив фикрлашга ўргатиш мумкин? Инновация яратиш учун тафаккурда қандай ўзгаришлар кечиши лозим? Тасаввур билимдан муҳим (ми)!? Шахсда креативлик сифатларини ривожлантириш учун дастлаб «креативлик» тушунчасининг мазмунини аниқлаш талаб этилади. Креативлик сўзи инглизча «create”дан олинган бўлиб, яратиш маъносини беради. Креативлик деганда инсоннинг янгилик яратиш, муаммоларни ечишга қаратилган ижодий қобилияти тушунилади. Унинг таг замирида оригиналлик, амалийлик, ноодатийлик ва эркинлик ётади. Шунингдек, креатив фикрлаш муайян масала юзасидан ҳар томонлама фикрлаш, бир нуқтага турли ракурсдан қарай олишни англатади. Креативлик шахсни ривожлантирувчи категория сифатида инсон тафаккури, маънавиятининг ажралмас қисми ҳисобланади, у шахс эга бўлган билимларнинг кўпқиррали эканлигида эмас, балки янги ғояларга интилишда ва ўрнатилган стереотипларни ислоҳ қилиш ва ўзгартиришда, ҳаётий муаммоларни ечиш жараёнида кутилмаган ва ноодатий қарорлар чиқаришда намоён бўлади. Яъни берилган билимларни такрорлаш орқали креативликка эришиб бўлмайди, ижодий фикрлаш жараёнида янги фикр, янги ғоянинг пайдо бўлиши асосий шартдир. Масалан, инглиз тилида сўзларни ёдлаб, грамматик қоидаларни «сув қилиб ичиб» юборган бўлсангиз ҳам, иншо ярата олмасангиз, барчаси самарасиздир. Шунинг учун креатив фикрлаш жараёнида тасаввур муҳим роль ўйнайди.
Mustaqil fikrlash borliq, voqyelikni idrok etish usuli sifatida tafakkur jarayonining mahsuli - oliy natijasidir. U faoliyat bilan bog‘liq bo‘lib, mustaqil ish jarayonida shakllanadi. Narsa va hodisalarning mavjudligi aloqadorlikdan iborat, aloqadorlik buzilsa, mavjudlikda ham o‘zgarish ro‘y berishini anglash, isbotlash, tushuntirish, fikrlash shakllanishining tadrijiy bosqichlaridir. Fikrlash insonga hayot baxsh etadigan kuchdir. Ya'ni inson mustaqil fikr bilan tirik, fikrsiz inson esa yaratish va o‘sishga qodir bo‘lmagan o‘lik jonsiz jussaga aylanadi. Shu bois ham, O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti Shavkat Mirziyoyev 2 - noyabr kuni xalq ta’limi tizimini yanada rivojlantirish borasidagi islohotlar samaradorligini oshirish masalalariga bag‘ishlangan yig‘ilishdagi nutqida: «…bolalar qaysi sinfdan boshlab mustaqil fikr yurita boshlaydi? Umuman, maktablarda bolalar mustaqil fikrlashga o‘rgatiladimi? Aminmanki, o‘rgatilmaydi… Demokratik jamiyatda bolalar, umuman har bir inson erkin fikrlaydigan etib tarbiyalanadi. Agar bolalar erkin fikrlashni o‘rganmasalar, berilgan ta'lim samarasi past bo‘lishi muqarrar. Albatta bilim kerak, ammo bilim o‘z yo‘liga «Mustaqil fikrlash ham katta boylikdir1» degan edi. Endilikda o‘quvchilarga bilim berish bilan bir qatorda, ularda mustaqil fikrlash, kreativ tafakkurni ham shakllantirish zarurligi bugungi dolzarb vazifalardandir.

Download 1,15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   25




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish