I bob креатив педагогиканинг nazariy va amaliy asoslari


) улар томонидан кўп саволлар берилишини рағбатлантириш ва бу одатни қўллаб-қувватлаш



Download 1,15 Mb.
bet6/25
Sana19.03.2022
Hajmi1,15 Mb.
#501455
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   25
Bog'liq
Ўқиш дарсларида ўқувчиларни креатив фикрлашга йўналтирилган методлар (2)

1) улар томонидан кўп саволлар берилишини рағбатлантириш ва бу одатни қўллаб-қувватлаш;
2) болаларнинг мустақиллигини рағбатлантириш ва уларда жавобгарликни кучайтириш;
3) болалар томонидан мустақил фаолиятни ташкил этилиши учун имконият яратиш;
4) болаларнинг қизиқишларига эътибор қаратиш
Одатда креативлик болаларнинг фаолиятида тез-тез кўзга ташлансада, бироқ, бу ҳолат болаларнинг келгусида ижодий ютуқларни қўлга киритишларини кафолатламайди. Фақатгина улар томонидан у ёки бу ижодий кўникма, малакаларни ўзлаштиришлари зарур деган эҳтимолни ифодалайди.
Бошланғич синф ўқувчиларида креатив фикрлаш кўникмасини шакллантиришдан олдин синфда қулай муҳитни яратиш лозим. Креатив муҳитда таълим олаётган ўқувчида аста-секин креатив вазифаларни бажаришга нисбатан қизиқиш ортади, шунингдек, креатив тафаккурга эга ўқитувчини кузатиш натижасида креатив фикрлашга мойил бўлади (Sternberg & Williams, 1996). Креативлик характеридаги ўқув-билиш муҳити ўқувчиларда таълим жараёнида катта аҳамиятга эга бўлган танқидий ва кретив фикрлаш кўникмасининг ривожланишига олиб келади. Креатив тафаккурга эга ўқувчилар:
- бошқа ўқувчининг хаёлига келмаган ғояларни билдиради;
- ўзларини ифода этишнинг ўзига хос услубини танлайди;
- баъзан мавзу алоқаси йўқ ёки ғайриоддий саволлар беради;
- ечими очиқ қолган вазифалардан завқланади;
- ғояларни аниқ далиллар асосида муҳокама қилишни афзал кўради;
- муаммонинг ечимини топишда ноанъанавий ёндашувни танлайди. Шахсга хос креативлик сифатлари қуйидагилар саналади.
Шахсга хос креативлик сифатлари қуйидагилар саналади:

Патти Дрепеау2 томонидан ҳам шахс (жумладан, педагоглар)да креативлик сифатларини муваффақиятли ривожлантиришнинг тўртта йўли кўрсатилган:
1-йўл: креатив фикрлаш кўникмасини шакллантириш. Бунда асосий урғу креатив фикрлаш кўникмаларини шакллантириш асосий эътибор марказида бўлиб, ўқувчилар феъллар ёрдамида креатив характердаги ҳаракатларнинг моҳиятини ифодалашга йўналтирилади. Хусусан, ўқитувчилар креатив фикрлаш кўникмасини самарали шакллантириш мақсадида ўқувчиларга уларни фикрлашга ундовчи саволлар таркибида зарур феълларнинг бўлишига эътибор қаратилади. Бу ҳолат мисоллар билан тушунтирилса, ўқувчилардан “юрак ва қон айланиш тизими ўртасидаги боғлиқликни таърифлаб беринг” мазмунидаги назорат саволи уларда креативликни шакллантирмайди. Зеро, савол таркибидаги “таърифлаб беринг” тушунчаси ўз моҳиятига кўра “мавжуд билимларингизни бирма-бир айтиб ўтинг” дейиш билан тенг. Назорат саволларини беришда ўқувчиларни фикрлашга ундовчи сўз (феъл)лардан фойдаланиш уларнинг креатив фикрлашларини осонлаштиради. Шу сабабли шахсда креатив сифатларни шакллантиришнинг биринчи йўлига кўра педагоглар турли, антиқа, ноанъанавий ҳамда пухта жавобни беришга мажбур қилувчи сўз (феъл)лардан фойаланишлари мақсадга мувофиқдир. М: “боғлиқликни топинг”, “яратинг”, “башорат қилинг”, “фикрни мантиқан баён этинг”, “тасаввур қилинг” каби сўз (феъл)лардан фойдаланиш амалий жиҳатдан самарали саналади. Агарда педагог ўқувчилардан “юрак ва қон айланиш тизими ўртасидаги боғлиқликни таърифлаб бериш”ни талаб қилиш ўрнига, “юрак ва қон айланиш тизими ўртасидаги боғлиқликнинг барча турларини келтириш”ни сўраши лозим. Натижада ўқувчилар ҳам мавжуд билимларни умумлаштириш, ҳам янги фикр ва ғояларни илгари суриш имкониятига эга бўлади. Педагоглар биринчи йўлни қўллаш – ўқувчиларда креативлик кўникмасини шакллантиришда ёш ўқитувчиларнинг “Креативлик харитаси”дан фойдаланишлари мақсадга мувофиқдир.
2-йўл: амалий креатив ҳаракат кўникмаларини ривожлантириш. Педагоглар ўқувчиларда креатив ҳаракат кўникмаларини шакллантириш ва
ривожлантиришда кўрсатмали метод ва усуллардан фойдаланади. Бу ўринда саволлардан фойдаланиш фақат қисқа муддатда ёрдам бериши мумкин, бироқ, ўқувчилара интерфаоллик ва киришимлиликни ривожлантирмайди.
3-йўл: креатив фаолият жараёнларни ташкил этиш. Мазкур йўл ўқувчиларни муаммони ечиш ва инновацион ғояларни илгари суриш жараёнида креатив, ижодий фикрлашга урғу беради. Мазкур жараёнларда креатив метод ва усуллар фаол қўлланилмаса-да, креатив фикрлаш юз беради. М: Дарсликдаги халқ оғзаки ижоди туркумидаги мақоллар таҳлили жараёнида инсон хулқ-атвори билан боғлиқ турли муаммоларни таҳлил қилади. Натижада ушбу жараёнда кўп томонлама фикрлаш, мушоҳада юритиш рўй беради.
4-йўл: креатив маҳсулот (ишланма)лардан фойдаланиш. Бу йўлни тутишда педагог ўқувчиларга ўқиш дарслигидаги ҳикоялар асосида Power Point дастури ёки мультимедия ёрдамида тақдимотни яратиш топшириғини бериши мумкин. Тақдимотни тайёрлаш жараёнида ўқувчиларда креатив фикрлаш кўникмалари фаол ривожланади. Ўқувчилар ўзларининг креатив фикрлаш қобилиятларини қулай муҳитда тўла намоён қилишлари мумкин. Агар ўқувчиларда муваффақиятсизликка учраш қўрқув ҳисси мавжуд бўлса, фикрни нотўғри ифодалашдан ҳадиксирасалар, танқидга учрасалар бундай вазиятда уларда креатив фикрлаш кўникмаларини самарали шакллантириш ёки ривожлантириш мумкин бўлмайди. Ўқувчиларда креативликни одатга айлантириш орқалигина креатив фикрлаш кўникмасини муваффақиятли шакллантириш мумкин. Бу жараёнда улар томонидан мавзу мазмунининг пухта англаниши ва креатив фикрлаш кўникмаларини баҳолашда қўлланиладиган метод ва воситалар (3-мавзу) муҳим аҳамият касб этади. Креатив характерга эга муҳитдагина ўқувчилар ўрганаётган мавзунинг мазмуни, ўқув ахборотлар ўртасидаги ўзаро алоқани тушуниш имкониятига эга бўлади ва бу ҳақида фикрлаш бошлашади. М: Ўқувчилар 4 синф ўқиш китобидаги Xans Kristian Andersenning «Bolalar gurungi” эртагини “Ақлий ҳужум” стратегияси асосида ўрганиш жараёнда, энг аввало, стратегиянинг ўзи нималигини, уни қандай қўллаш зарурлиги ҳақидаги тушунчаларга эга бўлишлари лозим. Муайян омиллар педагогларда креативлик сифатлари, малакаларини ривожлантиришга тўсқинлик қилади. Шу сабабли педагогик жараёнда ўқитувчилар ушбу омилларни баратаф этишга эътибор қаратишлари лозим. Қуйидаги омиллар шахсда креативликни ривожлантиришга тўсқинлик қилади:
1) ўзини таваккалдан олиб қочиш;
2) фикрлаш ва хатти-ҳаракатларда қўполликка йўл қўйиш;
3) шахс фантазияси ва тасаввурининг юқори баҳоланмаслиги;
4) бошқаларга тобе бўлиш;
5) ҳар қандай ҳолатда ҳам фақат ютуқни ўйлаш
Юқорида айтиб ўтилганидек, шахсда креативлик сифатларини ривожлантириш мураккаб жараён саналади. Таълим жараёнини кузатиш, бевосита педагогик жараённи ташкил этиш жараёнида қуйидаги методлар ўқувчиларнинг педагогик тафаккурини ривожлантириш билан бирга педагогларда касбий фаолиятни ташкил этишда намоён бўлувчи ижодий малакаларни мустаҳкамланишига хизмат қилади, шахс креативлигини ривожлантиришга ёрдам беради:

Download 1,15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   25




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish