ТОШКЕНТ ДАВЛАТ
ИҚТИСОДИЁТ УНИВЕРСИТЕТИ
РЕФЕРАТ
Фалсафа
На тему: Борлик , унинг фалсафий тахлили.
Подготовил: Бахтиёров Шохрух Ихтиёр уғли
Группа: МБР-56
Борлик , унинг фалсафий тахлили.
Режа:
1. Борлик тушунчаси .Борликнинг турлари. Борлик ва субстанция муаммоси.
2. Материя тушунчаси,унинг фалсафий тахлили . Харакат ва харакатсизлик тушунчаси.
Матсрия харакатининг асосий шакллари, уларнинг узаро борликлиги.
3. Фазо ва вакт материя мавжудлигининг шакллари. Материя, харакат, фазо, вакт бирлиги.
1. Борлик тушунчаси .Борликнинг турлари. Борлик ва субстанция муаммоси.
Борлик узига объектив ва субъектив реалликни,мавжуд булган ва мавжуд буладиган оламларни,моддийлиик ва манавийликни, утмиш ва келажакни, улим ва хаетни, Рух ва жисмни камраб олувчи умумий тушунчадир.
Борлик тушунчаси ердамида кишилар уз онгида дуненинг мавжудлиги, унинг чексизлиги, абадийлиги,яхлит ва бир бутунлиги хакида умумий тасаввурга эга булади. Кадимги юнон файласуфи Сукрот борликни билим билан қиёслайди ва унингча, бирор нарса, биз уни билмасаккина бор булади, инсоннинг билими канча кенг булса, у шунча кенг борликни камраб олади дейди.
Демокрит борлик атомлар мажмуасидан иборат, дейди. Унинг фикрича, борликнинг мохияти унинг мавжудлигидадир. Мавжуд булмаган нарса йукликдир.
Ислом таълимотида борлик илохий вокеликдир. Яъни у Оллох яратган мавжудликдир.
Фаробий фикрича, илк борлик азалий оллохнинг узидир. Беруний фикрича , илк борлик шундай умумийки у хамма нарсонинг асосида етади.
Европа олимлари Давид Юм ва Беркли борликни сезгиларимиз мажмуаси, деб талкин этади. Немис философи Гегель борликни мавхумлик, мутлок рухнинг номоён булиши, деб таърифлайдилар.
Борлик фалсафий тушунча булиб,узига бутун мажвжудликни ,унинг утмиши, хозир ва келажакни хам камраб олади.
Борликнинг асосий турларини моддий предметлар, жараёнлар борлиги, инсон борлиги, маънавий борлик, ижтимоий борлик ташкил этади.
Моддий предмет борлиги туркумига табиатдаги барча нарсалар,энг майда заррачалардан тортиб то ер, куёш, коинотгача киради. Яна моддий борликка кишилар томонидан яратилган иккинчи табиат, яъни хар хил моддалар,(завод,фабрика,бинолар,машиналар ва хк киради)
2) Инсон борлигига эса муайан бир ижтимоий гурух, табака, синфга мансублик, узига хос маданиятга эга булган, узлигини англай биладиган шахс киради.
3) Маънавий борликка инсон томонидан яратилган қадриятлар мажмуи яъни маданият, тил, илм,фан,ахлок-одоб коидалари киради..
4) Ижтимоий борлик жамият ходисаларининг барча турларини уз ичига камраб олади, Борлик биринчи галда табиий бирикмаларни такрор ишлаб чикариш жараёнида пайдо булиб, вокеликка айланади.Шунга кура борлик категорияси куйидаги хусусиятларга эга.
1 .Борлик умумий ва айримлик
2.Борлик нарса ва ходиса холида табиий ва сунъий куринишларда номоён булади.
3. Борлик такрор ипшаб чикаришнинг хам махсулидир.
4. Борлик инсоният дунёсини узгинаси,демак инсон хам унга киради.
З.Борлик индивидуалликни, объективлик маъносини уз ичига олади.
Борлик тушунчаси субстанция (бутун мавжудотнинг моддий асосини ифодаловчи фалсафий атама) категорияси билан узвий боглик. Субстанция ва материя тушунчаларини айнилаштириб бўлмайди. Субстанция материя ва унинг харакатининг бир куринишини ифодалайди, лекин у материя тушунчасини айнан узи эмас. Материя субсганцияга нисбатан кенг тушунча. Декарт фикрича икки хил субстанция «материя», «рух», Гегель нуктаи назарича мутлок «рух», Спинозада табиат тушинилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |