Дин бу-худога муносабат, шунингдек тасаввур-лар, урф-одат, анъна ва маросимлар мажмуи.
- дин бу - ижтимоий - тарихий ҳодиса,
- дин бу - умуминсоний қадрият,
- дин - ижтимоий онг шаклларидан бири,
- дин бу - маънавий – аҳлоқий куч,
- дин бу - ижтимоий ҳаётнинг ажралмас бир қисми, жамият учун зарур эҳтиёждир,
- дин бу - ишонч, ишонмоқ туйғусидир,
- дин бу - покизаликдир, эътиқоддир,
- дин бу - панду- насиҳатдир деган эди пай-ғамбаримиз Муҳаммад алайҳи васаллам,
- дин бу - маънавий маданиятнинг ҳамда миллий маънавиятнинг бир қисмидир,
- дин бу – иймон, ислом, эҳсон, ибодатдир.
- дин бу - таълимотдир, қандай таълимот?
яъни у коинотдан ташқарида бўлган, ундаги барча нарсаларни яратган, одамларга тўғри йўлни кўрсатадиган ҳақиқий ҳаётга ўргатадиган ва илоҳий борлиққа ишончни ифодалайдиган таълимот, туйғу, қараш, йўналишдир.
Дин сўзининг луғавий маъноси – дин “арабча” сўздан олинган бўлиб “ишонч”, “эътиқод” деган маънони англатади, лотинча “Religion” сўзига мос келади.
Дин - мулк, ҳукм, ҳисоб, жазо, тадбир, бўйсу-ниш, итоат қилмоқ, ибодат қилмоқ, парҳез қилмоқ, эътиқод қилмоқ, одат қилмоқ каби кўплаб маъноларда қўлланилади.
Қуръони Каримда ҳам дин сўзи турли маъноларда 100 мартадан ортиқ ишлатилган.
Имом ал Бухорий ҳадислар тўпламининг III – томида Фотиҳа сурасида дин сўзи “ал ҳисоб” сўзига тенглаштирилган, яъни бунинг маъноси шуки - инсон ҳар бир қилган иши учун ҳисоб (жавоб) беради.
Курони Каримда дин – тозалик, покизалик асосига қурилган дейилган.
Шу боис мустақиллик – йилларида динга янгича ёндошиш, қараш янгича муносабатда бўлиш имконияти пайдо бўлди. Ўрта Осиёда YII асрнинг охири YIII асрнинг бошларида кириб келган ислом дини узоқ тарихий жараёнда маҳаллий халқларнинг асосий диний эътиқодига айланди. Шунинг учун бу халқларнинг миллий, диний ва умуминсоний қадриятларини бир – биридан айро ҳолда тасаввур этиб бўлмайди. Ўзбекистон Республикаси Жаҳон ҳамжамиятига кириб бораётган бугунги кунда турли диний конфессия вакиллари билан мулоқот қилишнинг юксак маданиятига эришиши эҳтиёжга айланган.
Диний маданият
Диний тасоввурлар, қонун–қоидалар, анъана ва маросим-ларнинг жамият ҳаётининг барча соҳаларида акс этишига диний маданият деб айтилади. Хўш диний маданият нималарда намоён бўлади? Диний маданиятнинг асосий элементлари қайсилар: Ўзбекистонда диний маданиятнинг ривожланиши учун ҳамма ҳуқуқий асослар ва имкониятлар яратилган. Диний маданиятнинг асосий элементлари:
1. Ўзбекистон Республикаси Конститутциясининг 31-модда-сида виждон эркинлиги кафолатланган. 1998-йилда “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги Қонуннинг янги таҳрири қабул қилинган. (1991-й).
Do'stlaringiz bilan baham: |