Оммавий маданият
Оммавий маданият - оммабоп, ҳаммабоп маданият - ОАВ: матбуот, телевидение, радио, кино, компютер ва бошқалар. ХХ-асрга келиб ОАВ социомаданий жараёнда муҳим ўрин эгаллади. ОАВ нинг “MAAS MEDIA” деган тури пайдо бўлдики, у каналларнинг кўплиги, тезлиги, узоқ ишлаши билан улкан ҳажмдаги ахборот базасига эга бўлмоқда. Яъни маънавий маданият кўпроқ оммавийлик касб этмоқда. Оммавий маданиятнинг қиёфаси:
У одамларни миллати, ёши, жинси, ижтимоий мавқеидан катъий назар оммавий истеъмолчига айлантириб бормоқда.
Унда 100-лаб кишилар банд бўлади. Уларнинг “матбуот қироли”, “буюк шоу томошалари,” кино, телевидение, эстрада юлдузлари мавжуд. Оммавий маданият кишиларни бефарқ томошабинга айлантирди. Оммавий маданиятнинг белгилари қуйидагилар: 1-Омма, халқ, шахс, ўзига ўхшамай қолади.
2-Улар фикрлашдан, ижод қилишдан, ўзини англашдан йироқлашади.
3- Оммавий одам ахлоқдан маҳрум бўлиб бормоқда.
4-Маънавий қадриятлар моддий эҳтиёжларни қондириш воситасига айланмоқда.
5-Миллий қадриятлар ўрнини инсон қиёфасини бирхиллаштириш, стандартлаштириш холати эгаллади.
6 - Омма онгсиз ҳиссиз, тайёр истеъмолчига айланди.
7-Кийиниш, ташқи кўриниш, тафаккур тарзи, турмуш шароити, қизиқишлари умумийлашиб бормоқда.
Шу боис ҳам бу маданият ҳаммабоп, оммабоп маданиятга айланиб оммавийлик касб этмоқда.
Элитар маданият
Элитар маданият – аслзодалар, киборлар, оқсуяклар маданияти. Элита французча – “elite”- энг сара деган манони англатади. Ҳар қандай ижтимоий тузилманинг (яъни жамиятнинг) бошқарув, маданият ва фанни ривожлантириш вазифаларини амалга оширувчи - ОЛИЙ, ИМТИЁЗЛИ қатлами ҳисобланади. Улар жамиятда энг катта лавозимга, хокимиятга, обрў, мақом, бойликка эга бўлган, оммага нисбатан ақлий ва ахлоқий устунликка эга бўлган одамлар: Х. Ортега ва И. Гассетнинг таъкидлашича – сиёсий энг фаол одамлар, Москанинг уқтиришича ижодий кишилар. Тойнбининг айтишича жамиятнинг юқори, имтиёзли қатлами, ҳамда улар учун яратилган яъни шаклланган нафис санъат, мумтоз (классик) мусиқа, фақат киборларгина ўқийдиган адабиёт ва бошқалар. Улар оддий одамлар учун мураккаб ҳисобланади. Аҳолининг энг қуйи қатлами уларни тушунмайди. Масалан Британияда киборлар (элита) яъни оқ суяк зодагонлар юксак давозимларни эгаллайдилар. Шунингдек улар шохона, ҳашаматли уйларда яшайдилар, уларнинг ҳаммаси хусусий мактабларда ва Оксфорд ҳамда Кембриж каби нуфузли дорулфунунларда таҳсил оладилар. Уларнинг барчаси ўртасида дўстона алоқалар мавжуд.
Масалан Ўзбекистонда бундай қатлам йўқ. Собиқ иттифоқда ҳам бундай қатлам мавжуд эмас эди. Британияда юқори синф вакиллари яъни катта ер мулкка эга бўлган кишилар аҳолининг атиги 1% - ташкил этади. Уларнинг мулки авлоддан авлодга мерос бўлиб ўтади.
Америкаликлар эса меҳнат билан пул топиб катта бойликка эга бўлиш мумкин деб ҳисблайдилар. Социологик тадқиқотларнинг кўрсатишича респондентларнинг 43% меҳнат ва маданият билан бундай даражага эришиш мумкин деб ҳисоблайдилар.
Do'stlaringiz bilan baham: |