Маънавият тарғиботчиси билиши зарур бўлган тушунчалар!
Ғоя (арабча ғоят-сўзининг шакли) — инсон тафаккурида вужудга келадиган, ижтимоий характерга эга бўлган, рухиятга кучли таъсир ўтказиб, жамият ва одамларни харакатга келтирадиган, уларни мақсад муддао сари етаклайдиган улуғвор фикрдир. Луғавий маънода ниҳоя, интихо, охир, поён ҳамда орзу, мақсад, ният, мурод, режа маъноларини англатувчи тушунча.
Миллий ғоя аждодлардан авлодларга ўтиб, асрлар давомида эъзозлаб келинаётган, шу юртда яшаётган хар бир инсон ва бутун халқнинг қалбида чуқур илдиз отиб, унинг маънавий эхтиёжи ва хаёт талабига айланиб кетган, таъбир жойиз бўлса, хар қайси миллатнинг энг эзгу орзу-интилиш ва умид мақсадларини ўзида мужассам этган кенг маъноли тушунчадир.
Мафкура (араб. Фирклар мажмуи) – муайян ижтимоий гуруҳ, қатлам, миллат, жамият, давлат манфаатлари, орзу-истак ва мақсад-муддаолари ифодаланган ғоявий-назарий қарашлар ҳамда уларни амалга ошириш тизими унда манфаатлар ифодаланаётган куч ва қатламларнинг ўтмиши, бугунги куни ва истиқболи ўз ифодасини топади.
Миллий мафкура ижтимоий мафкура шаклларидан бири, муайян миллатнинг этносоциал бирлик сифатида мавжудлиги ва ривожланиши, эркин ва озод тараққиётини асослаш, таъминлашга қаратилган ғоявий назарий қарашлар тизимидир.
Маънавият (араб. Маъно, маънолар мажмуаси) – моддий ҳаёт билан доимо ёнма-ён юрадиган, инсон, халқ ва жамият ҳаётининг ажралмас қисми бўлган ижтимоий ҳодиса; замонавий ижтимоий тафаккур ривожида биринчи бор Президент Ислом Каримов томонидан илмий-фалсафий таърифланиб, назарий жиҳатдан асослаб берилган таъриф. Юртбошимиз берган таърифга кўра, маънавият – инсоннинг руҳан покланиши, қалбан улғайишига чорлайдиган, одамнинг ички дунёси, иродасини бақувват, иймон-эътиқодини бутун қиладиган, виждонини уйғотадиган беқиёс куч, унинг барча қарашларининг мезонидир.
Жамият (арабча сўздан олинган бўлиб умумий) – табиатнинг бир қисми, борлиқнинг алоҳида шаклини ифодалайдиган фалсафий тушунча; одамлар уюшмасининг махсус шакли, кишилар ўртасида амал қиладиган кўплаб муносабатлар мажмуаси, ўзида моддийлик ва маънавийликни, объективлик ва субъективликни, табиийлик ва ижтимоийликни мужассамлаштирадиган тушунча. Жамият ғоят мураккаб ижтимоий тизим бўлиб, у одамлар ўртасида амал қиладиган ахлоқий, диний, сиёсий, иқтисодий, ҳуқуқий, мафкуравий ва ҳоказорлар муносабатларнинг, тарихан таркиб топган оила, жамоа, миллат, дин, давлат, аҳлоқ ва ҳ.к.ларнинг мажмуидир. Жамиятнинг моддий ва маънавий ҳаётини бир-бирига қарама-қарши қўйиш ҳам, улардан бирини муҳим, бошқасини номуҳим деб ҳисоблаш ҳам бирдай ҳато, унинг маънавий, иқтисодий, сиёсийц, ҳуқуқий соҳалари бир-бири билан ўзаро боғлиқдир. Уларни бошқариш ва такомиллаштиришда давлат ташкилотлари ва кишиларнинг ўз-ўзини бошқариш органлари муҳим роль ўйнайди.
Маърифат (араб. – билиш, билим, маълумот, таниш, танишиш) – табиат, жамият ва инсон моҳияти ҳақидаги билимлар, маълумотлар, таълим-тарбия ва маориф тизими мажмуини ифодаловчи тушунча. Тор маънода маърифат билимли, маълумотли, маънавиятли инсонга нисбатан қўлланади.
Ахлоқ (арабча хулқ сўзининг кўплиги; лотинча moralis –хулқ атвор) –маънавий хаёт ходисаси, ижтимоий онг шаклларидан бири, маънавият сохасига оид тушунча.
Ғоявий бўшлиқ муайян шароитда жамият, ундаги тоифа ва қатламларнинг онгида содир бўладиган ғоясизлик, мафкуравий ваакум холатини англатувчи тушунча.
Диний экстремизм – жамият учун анъанавий бўлган диний қадриятлар ва ақидавий аҳкомларни рад этиш ва ўз ғояларини муросасизлик ва зўрлик билан тарғиб қилишдир.
Терроризм – муайян сиёсий мақсадларда, жамиятда беқарорлик келтириб чиқариш ва аҳолининг кенг қатламларида ваҳима ва қўрқув уйғотиш учун зўравонлик ишлатиш ёки зўравонлик ишлатиш билан қўрқитиш.
Миссионерлик - бир динга эътиқод қилувчи халқлар орасида бошқа бир динни тарғиб қилиш.
Прозелитизм - бу тўғридан-тўғри бирон бир динга ишонган фуқарони ўз динидан воз кечишга ва ўзга динни қабул қилишга мажбур қилиш.
Do'stlaringiz bilan baham: |