1
АҲОЛИ ДАРОМАДЛАРИ ВА ДАВЛАТНИНГ ИЖТИМОИЙ СИЁСАТИ
РЕЖА
1. Бозор иқтисодиёти ва тақсимлаш муносабатлари.
2. Аҳоли даромадлари, уларнинг турлари ва манбалари. Даромадлар тенгсизлиги,
улар даражасини аниқлаш.
3. Давлатнинг ижтимоий сиёсати.
Адабиётлар:
Асосий манбалар
1. Ўзбекистон Республикаси қонуни. Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида.
1995 й.
2. И.А.Каримов Инсон манфатлари устуворлигини таъминлаш барча ислохот ва
ўзгаришларимизнинг бош мақсадидир. Т.: “Ўзбекистон” 2008йил 17-18 бетлар
3.И.А.Каримов “Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози, Ўзбекистон шароитида уни
бартараф этишнинг йўллари ва чоралари” Тошкент «Ўзбекистон» 2009 йил, 15-16, 26-27,
41-46, 48-52 бетлар.
4.И.А.Каримов «Асосий вазифамиз – Ватанимиз тараққиёти ва халқимиз
фаровонлигини янада юксалтиришдир» Т.: «Ўзбекистон» 2010 йил, 48-49, 62-63, 70-75
бетлар.
6.Ш.Шодмонов, У.В.Ғофуров. Иқтисодиёт назарияси. Т: «Молия» 2005 й. 639-661-
бет.
7. А.Ўлмасов, А.Ваҳобов. Иқтисодиёт назарияси. Т.:«Шарқ» 2006 йил.429-455 бет
Қўшимча адабиётлар.
1 .Д.Тожибоева Иқтисодиёт назарияси. Т. «Шарқ» 2003 й. 232-324, 325-350 бетлар
2. Н.Бекнозов. Иқтисодиёт назарияси. Т.: ТДЮИ 2005 й. 383-394 бетлар.
3. Ю.Қ. Йўлдошев Иқтисодиёт назарияси Т.: “Стандарт полиграф” 2010 й.
Асосий таянч тушунчалар:
Даромадлар, бозор даромадлари, нобозор даромадлар, ахоли даромадлари,
номинал даромад, ихтиёрида бўлган даромад, реал даромад, ижтимоий сиёсат.
Incomes, market incomes, non-market incomes, population incomes, nominal incomes,
incomes which are in one’s control, real incomes, social policy.
1. Бозор иқтисодиёти ва тақсимлаш муносабатлари
Ҳар қандай иқтисодиётнинг бош масаласи инсон ва унинг эҳтиёжларини
қондиришдан иборат. Бу албатта инсоннинг жамиятдаги ўрни, ишлаб чиқарилган моддий
неъматларни тақсимлаш муносабатларига боғлиқ бўлади. Мамлакат иқтисодиётининг
ривожланиш даражаси ишлаб чиқаришнинг ҳолатига кўп жиҳатдан боғлиқ бўлса ҳам,
тақсимот масаласи ҳам ўзига хос муҳим ўрин тутади. Тақсимлаш – бу ҳар бир хўжалик
юритувчи субъектнинг ишлаб чиқарилган маҳсулотдаги улушини аниқлаш жараёнидир.
Тақсимлашнинг икки жиҳатини, яъни иқтисодий жиҳатини ва ижтимоий жиҳатини
фарқлаш лозим. Тақсимлашнинг иқтисодий жиҳати тақсимлашнинг миллий иқтисодиётга
эҳтиёжлар тизими, манфаатлар ва рағбатлар орқали таъсир этишини ифода этса,
2
ижтимоий жиҳати эса унинг аҳоли ижтимоий эҳтиёжларининг қондирилиши ва
ривожлантирилишини акс этади.
Асрлар давомида инсоният тақсимотдаги ижтимоий адолат устида фикр юритиб
келади. “Иқтисодиёт назарияси”да ижтимоий адолат – бу даромадлар тақсимланишидаги
мўтадил тенгсизлик муаммосидир. Уни турли концепциялар ўзига хос равишда талқин
этади. Жумладан, “Эгилитар” концепция тарафдорлари даромадларнинг текис
тақсимланишини адолатли, деб билади. “Роулсиан” концепциясига кўра эса, адолатлилик
жамиятнинг энг кам таъминланган аъзоси фаровонлигини максималлаштиришдир.
“Утилитар” концепция даромадларни тақсимлашда адолатлилик, деб шундай ҳолатни
назарда тутадики, унга кўра ижтимоий фаровонлик биринчи ўринда туради. Бозор
концепциясига кўра адолатли тақсимлаш, бу ишлаб чиқариш омилларига талаб ва таклиф
асосида шаклланадиган тақсимлашдир.
Ўзбекистонда шакллантирилаётган ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиёти
оммавий фаровонликни мўлжал қилиб олади. Унга эришиш учун бозор механизмига хос
воситалар ишлатилади.
Ҳозирги замон иқтисодиёти юксак ривожланган техника-технология, сифатли иш
кучи ва тараққий этган менежментга асослангани учун фаровонликни таъминлайдиган
юқори меҳнат унумдорлигига эришади. Юксак ишлаб чиқаришга асосланган
иқтисодиётда инсонпарварлик принциплари амал қилиши учун замин юзага келади.
Аммо фаровонликни таъминлаш инсонийлик билан бир қаторда жамиятнинг иқтисодий
тизимида ҳам сифат ўзгаришлари бўлишини талаб этади. Ҳозирги кунда бунга мулкнинг
демократлашуви натижасида – кўп хил мулкчилик негизида иш тутиш билан эришилади.
Бу ерда асосий жиҳат – мулксизларнинг мулкдорларга айланишидир. Ҳозирги кунда иш
кучи соҳиблари бошқа мулк эгаларига ҳам айланмоқдалар.
Меҳнат ва мулк функцияларининг оддий одамлар қўлида йиғилиши иқтисодиётни
инсонийлик принпицларига бўйсундиради.
Бозор иқтисодиёти ривожланган жамиятда нуфузли иқтисодий фаолият қонуни
амал қилади. Бу қонунга кўра, иқтисодий фаоллик негизида пул топиб, бой бўлиш эмас,
балки жамиятда нуфузли, обрў-эътиборли бўлиш, ўз нуфузи билан ном чиқариш ва шу
йўсинда ижтимоий ҳаётда ўз ўрнини топа билишга интилиш мақсади ётади. Бу ҳол юз
бериши учун инсон саҳий ва олижаноб бўлиши керак. Нуфузли иқтисодиёт қоидалари
қанчалик кенг амал қилса, шунчалик оммавий фаровонлик юз беради.
Ҳар бир киши истеъмол этадиган буюмларнинг эквиваленти бўлган пул даромади
тақсимот категориясидир. Бозор иқтисодиётига хос тақсимот қонунига кўра моддий
неъматлар ва хизматлар ресурслар берган пирорвард натижасга қараб, уларнинг эгалари
ўртасида тақсимланади. Шу билан бирга, жамиятда тақсимотнинг нобозор қоидалари ҳам
амал қилади.
Бозор иқтисодиётига хос тақсимот қонунига кўра моддий неъматлар ва хизматлар
ресурслар берган пировард натижасига қараб, унинг эгалари ўртасида тақсимланади.
Айтилган тақсимот қонуни бозор иқтисодиёти учун ижтимоий адолат тамойиллари
белгилайди. Улар даромадни чеклашни инкор этадилар. Уларга биноан даромадлар ҳар
бир ишлаб чиқариш омили самарасига қараб, чексиз ўсиб бориши мумкин. Тақсимот
қонунига биноан иш кучи соҳиби иш ҳақи олади, капитал эгаси фойда, ер эгаси рента
олади, менежер иш ҳақи ва фойда олади, аввал ишлаганлар пенсия оладилар.
Тақсимотнинг бозор қоидалари ҳукмрон бўлсада, жамиятда унинг нобозор қоидалари ҳам
амал қилади. Ногиронлар, камбағаллар, бошпанасизларга ёрдам кўрсатиш тақсимотдаги
ижтимоий ҳайр-эҳсон тамойили бўлиб, унинг бозор қонунларига алоқаси йўқ, аксинча, у
инсонийлик жиҳати ҳисобланади.
3
Бозор тақсимотига эквивалентлик, яъни омиллар берган натижага монанд равишда
даромад ажратиш хос. Аммо ноэквивалент тақсимот ҳам бор. Давлат даромаднинг бир
қисмини ўз иҳтиёрига олганга тақсимлаш муносабати юз беради, аммо эквивалентлик
бўлмайди, чунки давлат даромаддаги ўз ҳиссасини иқтисодий ўсишдаги хизматларига
тенг миқдорда эмас, балки умумдавлат талаб-эҳтиёжини қондириш зарурлиги учун
олади.
Ресурс эгаларининг даромади уларнинг ишлатилиш самарадорлигига боғлиқ ва унинг
мезонини
бозор
аниқлайди.
Самарадорлик
мезони
эса
бозор
талабининг
қондирилишидир. Ресурслар ёрдамида талабгир товар қанчалик кўп яратилса, шунчалик
пул кўп топилади, шунга биноан даромадлар ҳам кўпаяди. Ресурслар бозор нуқтаи
назаридан самарали ишлатилмаса, табиийки, даромад камаяди. Хуллас, даромад
бозорнинг ресурслар сифатини нақадар тан олишига боғлиқ.
Иқтисодий воқеликдан келиб чиқиб, турли мактаблар даромадларни тақсимлаш
масаласига турлича ёндашадилар. Масалан, “Либерал” назария вакиллари ишлаб
чиқариш омиллари таълимотига таяниб, ҳар бир омил эгаси ўз улушини олади ва
давлатнинг бу йўналишга аралашуви мақсадга мувофиқ эмас, деб билсалар; “Ижтимоий
давлат” назарияси намоёндалари эса, аксинча, давлат фуқароларининг арзигулик
даромадларини давлат томонидан қайта тақсимланишини зарур, деб ҳисоблайдилар.
“Даромадларни қайта тақсимлашнинг масштабли” назарияси бозор иқтисодиёти
шароитларида давлатнинг хатти-ҳаракати орқали барчанинг юқори турмуш даражасини
таъминлашни ифода этади.
Do'stlaringiz bilan baham: |