1-расм
Турмуш сифатининг шаклланишига таъсир
кўрсатувчи омиллар
Шунингдек, мустақилликка эришилгач, аҳоли
уй-жойлари ва хонадонларни
газлаштиришга катта эътибор қаратилди. Айниқса, бу борада шаҳар ва қишлоқларнинг
газ билан таъминланиш даражаси ўртасидаги тафовутни кескин қисқартиришга аҳамият
берилди.
Бунинг натижасида 2010 йил 1 январь ҳолатига республикамиздаги
хонадонларнинг газ билан таъминланиш даражаси шаҳар жойларда 85 фоизни, қишлоқ
жойларда эса 78,7 фоизни ташкил этди. Шу кунга қадар
жами газлаштирилган
хонадонлар сони 4270,6 мингтани ташкил этиб, шундан 2419,8 мингта хонадон шаҳарда,
1850,8 мингта хонадон қишлоқда жойлашган.
Турмуш сифатининг шаклланишига таъсир
кўрсатувчи омиллар
Инфляция даражаси ва сиёсий
барқарорлик
Аҳоли даромадлари даражаси ва
бандлик даражаси
Табиий муҳитнинг ҳолати
Аҳолининг саломатлиги ҳолати ва
соғликни сақлаш ва тиклаш
имкониятининг мавжудлиги
Аҳолининг уй-жой билан
таъминланиши
Аҳолининг озиқ-овқат маҳсулотлари
ва маиший хизматлар билан
таъминланиши
Таълим олиш имконияти
Маънавий муҳитнинг ривожланиши
ва ҳаёт фаолияти хавфсизлиги
12
Юртимзда оилаларнинг сифатли ва узоқ муддат фойдаланадиган истеъмол
товарлари билан таъминлаш даражаси сезиларли равишда ошди.
Жумладан, бугунги
кунда ҳар 100 та оилага ўртача 132 та
телевизор, 99 та холодильник, 18 тадан зиёд
кондиционер, 12 та
шахсий компьютер, 27 тадан ортиқ енгил автомобиль тўғри
келмоқда.
Асосий тушунчалар
Даромадлар – иқтисодиёт субъектларининг ўзларига қарашли ресурсларининг миқдори
ва самарали фойдаланганлигига қараб ҳар бир иқтисодий субъектга тегадиган даромад.
Бозор даромадлари
– ҳар бир субъект ўз қўлидаги ишлаб чиқариш омили ёрдамида товар
ва хизматлар яратишга қўшган ҳиссасига қараб оладиган даромад.
Нобозор даромадлари – инсонпарварлик қоидаларига асосланган даромадлар. (Давлат
томонидан қарилик ва ногиронлик ёки боқувчисиз қолганларга
бериладиган пенсия,
нафақалар, бир йўла ёрдам пуллари, стипендиялар ва турли натурал тўловлар).
Ахоли даромадлари – ахолининг маълум вақт давомида пул ва натура шаклида олган
даромадлари .
Номинал даромад – ахоли томонидан пул шаклида
олинган даромадлар суммаси,
миқдори.
Ихтиёрида бўлган даромад – номинал даромаддан солиқлар ва мажбурий тўловлар
чиқариб ташланиб, шахсий истеъмол ва жамғаришга сарфланадиган даромад.
Реал даромад – нархнинг ўзгариши натижасида ахоли ихтиёридаги даромадга зарур
бўлган моддий ва номоддий неъматларни сотиб олишга етадиган қуввати ёки
ахоли
даромадининг харид қуввати- қобилияти.
Ижтимоий сиёсат – давлатларнинг бозор шароитида даромадлар тенгсизлигини
юмшатиш, иқтисодий субъектлар ўртасидаги зиддиятларнинг олдини олишга қаратилган
сиёсати.
Такрорлаш учун саволлар
1.
Даромадлар тушунчаси нима? Бозор ва нобозор даромадларига таъриф беринг.
2.
Ахоли даромадлари ва унинг даражасига таъсир этувчи омилларни санаб кўрсатинг.
3.
Турмуш даражаси тушунчаси, унинг кўрсаткичларини санаб беринг.
4.
Даромадлар тенгсизлигининг асосий сабаблари нима? Уларни тушунтириб беринг.
5.
Ижтимоий сиёсат нима ва унинг асосий йўналишларини санаб беринг.