5-мавзу. Халқаро ташкилотлар ва шартномалар ҳуқуқи



Download 34,07 Kb.
bet1/6
Sana21.02.2022
Hajmi34,07 Kb.
#61603
  1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Axrorov SH MI 2
15, Lizing, Kurs ishi, Georg Fredrix G-WPS Office, АГРАР СИЁСАТДАН МУСТАҚИЛ ИШ, MB mustaqil ish Qalandarov Abbos, MB mustaqil ish Qalandarov Abbos, 2-sinf, 9-sinf O'ZBEKISTON TARIXI, 4-mavzu topshiriq javobi 236fed09c812eaa98cc31c2c987abd8b, the supresed, 1-ma’ruza uzb (1), Мустақил иш мавзулари АП, Antioksidant yo-WPS Office

5-мавзу. Халқаро ташкилотлар ва шартномалар ҳуқуқи

XIX асрнинг ярмидан бошлаб дунёда биринчи носиёсий халқаро ташкилотлар тузилган (1865 йили Халқаро телеграф иттифоқи, 1874 йили Халқаро почта иттифоқи, 1865 йили Ер ўлчаш халқаро иттифоқи, 1890 йили Божхона тарифларини нашр қилиш халқаро иттифоқи). Биринчи универсал сиёсий халқаро ташкилот — Миллатлар Лигаси — 1919 йилда тузилган. Унинг Статути Париж тинчлик конференциясида қабул қилинган бўлиб, Версаль шартномасининг таркибий қисми бўлган. Миллатлар Лигаси ўз фаолиятини амалда 1940 йилда (расман 1946 йилда) тугатган. 1939 йилда дунёда 48 та ҳукуматлараро халқаро ташкилот бўлган.


Халқаро ташкилотлар таррақиётининг тарихида бурилиш нуқтаси Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг ташкил топиши ҳисобланади. XX асрнинг 2-ярмида халқаро ташкилотларнинг сони жуда тез ўсган ва янгидан-янги халқаро ташкилотлар пайдо бўлган.
Халқаро ташкилотнинг ўзига хос юридик хусусиятлари қуйидагилардан иборат:
1) халқаро ташкилот давлатлар томонидан кўп томонлама шартнома асосида тузилади ва ана шу шартномалар асосида фаолият юритади;
2) халқаро ташкилотнинг ўз мақсади бўлади;
3) халқаро ташкилот ўз ташкилий тузилишига эга бўлади;
4) халқаро ташкилот ўз уставига мувофиқ маълум халқаро ҳуқуқ лаёқатига эга бўлади;
5) халқаро ташкилот халқаро ҳуқуқ нормаларига асосан тузилади ва халқаро ҳуқуқнинг иккиламчи субъекти ҳисобланади. Улар суверенитетга эга эмас;
6) давлатлар халқаро ташкилот фаолиятида тенглик принципи асосида қатнашадилар ва халқаро ташкилот таркибидан ихтиёрий равишда чиқиш ҳуқуқига эта;
7) халқаро ташкилотнинг қарорлари тавсиявий хусусиятга эга;
8) халқаро ташкилот ҳудуд ва аҳолига эга эмас;
9) халқаро ташкилот БМТ Халқаро судида томонлар бўла олмайди ва унинг вакиллити доимо бир томонлама бўлади;
10) халқаро ташкилот ва унинг мансабдор шахслари дипломатик иммунитетга эгадирлар;
11) халқаро ташкилотда унинг аъзоларининг доимий вакиллари бўлади (БМТ ҳузурида ва ш.к.);
12) халқаро ташкилот халқаро шартномалар тузиш ҳуқуқига эга;
13) халқаро ташкилот халқаро-ҳуқуқий жавобгарликнинг субъекти бўла олади.
Давлатлараро ташкилот билан ноҳукумат халқаро ташкилот ўртасида катта фарқ мавжуд. Ноҳукумат халқаро ташкилотни турли мамлакатларнинг жисмоний ва юридик шахслари тузади ва давлат ички ҳуқуқига мувофиқ равишда битта ёки бир нечта давлатларда юридик шахс сифатида рўйхатга олинади. Бундай ташкилотлар халқаро ҳуқуқ субъекти ҳисобланмайди.
Халқаро ташкилот халқаро ҳуқуқнинг иккиламчи субъекти ҳисобланади, яъни у мустақил равишда юзага келмайди ва шу боис унинг халқаро муносабатлардаги мақоми ва ички ҳуқуқий тартиботи тўлиғича ташкил этувчи давлатлар ихтиёрида бўлади. Халқаро ташкилотнинг таъсис ҳужжатлари ҳам шартномалар ҳисобланади. Халқаро ташкилотнинг вазифалари ва ваколатлари унинг уставларида мустаҳкамлаб қўйилади.
Халқаро ташкилотларни бир қанча мезонлар асосида тасниф (классификация) қилиш мумкин.

Download 34,07 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2022
ma'muriyatiga murojaat qiling

    Bosh sahifa