5-мавзу. Халқаро ташкилотлар ва шартномалар ҳуқуқи


Аъзоларининг доираси бўйича



Download 34,07 Kb.
bet2/6
Sana21.02.2022
Hajmi34,07 Kb.
#61603
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Axrorov SH MI 2

Аъзоларининг доираси бўйича халқаро ташкилотлар қуйидаги турларга бўлинади:
1) умумий (универсал), яъни барча давлатлар иштирок этиши учун очиқ бўлган халқаро ташкилотлар.
2) чекланган таркибли (минтақавий) — муайян жуғрофий ҳудуддаги давлатлар учунгина очиқ бўлган ташкилотлар, масалан, Африка Бирдамлик Ташкилоти, Араб Давлатлари Лигаси, Европа Иттифоқи. Чекланган таркибли халқаро ташкилотлар бошқа мезонлар асосида ҳам ташкил этилиши мумкин (масалан, Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти – фақат саноати тараққий этган мамлакатларгина иштирок этади; ОПЕК – асосий даромад манбаи нефть экспорти ҳисобланадиган мамлакатлар аъзолигига асосланган).
Ташкилотлар ваколатлар мазмунидан келиб чиқиб қуйидагиларга бўлинади:
1) умумий ваколатга эга ташкилотлар (ваколатлар ҳамкорликнинг муайян бир соҳаси билан чекланмайди; масалан, БМТ, МДҲ).
2) махсус ваколатга эга ташкилотлар (масалан, Халқаро денгиз ташкилоти).
Аксарият халқаро ташкилотлар давлатлараро ташкилот ҳисобланиб, давлатлардан юқори турувчи ҳокимиятга эга эмас. Аъзо давлатлар бундай ташкилотларга ўз ҳокимиятига тегишли ваколатларни бермайди.
Халқаро ташкилотлар аъзолик мазмунига биноан давлатлараро ва ноҳукумат ташкилотларга бўлинади. Давлатлараро ташкилотлар иштирокчилар доирасига кўра универсал (дунёнинг барча давлатлари иштирок этиши учун очиқ; БМТ, унинг ихтисослашган муассасалари) ва минтақавий (Африка Бирдамлиги ташкилоти, Америка давлатлари ташкилоти, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги) ташкилотларга бўлинади.
Умумий ва алоҳида ваколатларга эга давлатлараро ташкилотлар фарқланади. Ваколатхоналарнинг мазмунига кўра, давлатлараро ва давлатдан устун турувчи ташкилотлар бир-биридан ажралиб туради. Халқаро ташкилотга аъзо бўлиб кириш тартибига кўра, очиқ (ҳар қандай давлат аъзо бўлиши мумкин) ва ёпиқ (аъзоликка дастлабки муассислар таклифи асосида қабул қилинадиган) ташкилотлар фарқланади.
Халқаро ташкилот муайян муассис — давлатлар зиммасига юклайдиган ҳамда таъсис ҳужжатида қайд этиладиган ваколатлар доирасида аниқ мақсад ва вазифаларни бажариш учун тузилади.
Халқаро ташкилотлар шартнома (контракт) асосида ходимларни ишга олиш ҳуқуқига эга бўлади. Бундай ходимлар давлатлар вакиллари эмас, балки халқаро даражадаги мансабдор шахслар ҳисобланиб, тамоман халқаро ташкилотга бўйсунади ҳамда унинг номидан ва унинг манфаатлари йўлида иш кўради.
Халқаро ташкилотлар дипломатик алоқаларда иштирок этиш лаёқатига эгадир. Ҳар қандай халқаро ташкилотнинг аксарият қисми аъзо давлатлар бадалларидан ташкил топадиган ва фақатгина ташкилотнинг умумий манфаатлари учун сарфланадиган ўз молиявий маблағларига эга бўлади.
Халқаро ташкилотларнинг халқаро ҳуқуқ субъекти эканлиги ва халқаро-ҳуқуқий муносабатларга киришиш ва халқаро ҳуқуқ бўйича зиммасига масъулият олиш лаёқати тўлиғича бундай ташкилотни тузувчи давлатларга боғлиқ ва бу таъсис ҳужжатларида қайд этилган бўлади. 1986 йилдаги Вена конвенциясида қайд этилганидек, «халқаро ташкилотнинг шартномалар тузиш борасидаги ҳуқуқий лаёқати мазкур ташкилот қоидаларига мувофиқ равищда тартибга солинади».
Халқаро ташкилотлар ўз ваколатлари доирасида дипломатик алоқаларда ҳам иштирок этади. Қатор халқаро ташкилотлар ҳузурида давлатларнинг доимий ваколатхоналари мавжуд. Халқаро ташкилотлар ўз миссияларини давлатларга юбориб туради.
Халқаро ташкилот фаолиятининг асосий функцияларини қуйидаги учта муҳим турга ажратиш мумкин:
1) тартибга солиш;
2) назорат этиш;
3) оператив.
Кўпинча ҳукуматлараро ташкилотлар деб аталишига қарамай, халқаро ташкилотларга фақат суверен давлатлар аъзо бўлиши мумкин. Давлатнинг муайян қисми халқаро ташкилот аъзоси бўла олмайди. Барча аъзолар тенг ҳуқуқлилик асосида ташкилот ишида иштирок этади ва унинг фаолияти учун масъул ҳисобланади.
Халқаро ташкилотга аъзо бўлмаган давлатлар ёки ташкилот органи таркибига кирмаган аъзо давлатларга кузатувчи мақоми берилади. Швейцария БМТ Бош Ассамблеясининг кўпгина сессияларида кузатувчи сифатида иштирок этган. БМТнинг аксарият аъзолари Хавфсизлик Кенгаши мажлисларига ўз кузатувчиларини юборади. БМТда кузатувчилик мақоми қатор миллий озодлик ҳаракатларига ҳам берилган. Кўпинча ихтисослашган муассасалар ва минтақавий ташкилотлар ҳам БМТ органларига ўз кузатувчиларини юборишини кузатиш мумкин. МДҲ органларида кузатувчилик тизими кенг ривожланган.
Аксарият халқаро ташкилотлар уставларида кўзда тутилганидек, ташкилотдан чиқиш натижасида унга аъзолик тўхтатилиши мумкин. Кўпчилик халқаро ташкилотлар уставларида аъзолик сафидан чиқариш имкониятлари кўзда тутилган.
Ўз вазифасини адо этиш учун халқаро ташкилотлар тегишли механизмга эга. Бу халқаро ташкилот органларидир. Бир халқаро ташкилот органларининг таркиби бошқа ташкилотникидан фарқ қилиши мумкин.
Халқаро ташкилотнинг олий органи барча аъзо давлатлар вакилларининг ялпи мажлисидир. У Ассамблея, конференция, конгресс ва шу каби турлича номланиши мумкин. Ушбу органлар асосий масалалар юзасидан қарор қабул қилиш бўйича масъулдир. Улар мунтазам равишда — ҳар йили (БМТ Бош Ассамблеяси), 2 йилда бир (ЮНЕСКО) ва ҳатто 5 йилда бир марта (Халқаро электр алоқаси иттифоқи) йиғилиб туради.
Пленар орган резолюцияларини тайёрлаш учун олий орган сессияси мобайнида ишлайдиган умумий таркибдаги комиссиялар ва қўмиталар тузилади. Кўп томонлама ташкилотлар органларининг катта қисми вакилликка асосланади, яъни улар таркибига давлатлар йўллаган шахслар киритилади. Фақатгина ижро фаолияти билан машғул айрим органларда ёлланма ходимлар ишлайди.
Баъзи халқаро ташкилотлар таркибида судлов органлари ҳам мавжуд. Одатда бу органлар шахсий сифат асосида сайланадиган ва мустақил равишда фаолият юритувчи шахслардан иборат бўлиб, улар на халқаро ташкилот ва на ўз ҳукуматлари олдида ҳисобдор эмас. Аммо истисноли ҳоллар ҳам учрайди. Масалан, МДҲ Иқтисодий суди таркибини том маънода аъзо давлатлар тайинлайди ва улар ўз ҳукуматлари қарорига мувофиқ вазифасидан озод этилиши мумкин. Судлов органларининг фаолияти одатда халқаро ташкилот аъзолари ўртасида шу ташкилот қабул қилган ҳуқуқ нормаларининг бузилиши туфайли юзага келган низоли масалаларни ҳал зтишдан иборат бўлади.
Барча халқаро ташкилотлар хизмат кўрсатиш билан боғлиқ ишларни бажарадиган котибиятга эга. Унга олий орган муайян муддатга сайлаб қўядиган бош маъмурий шахс (Бош котиб ёки Бош директор) раҳбарлик қилади.
Халқаро ташкилотни ўз аъзолари молиявий жиҳатдан таъминлайди. Кўпчилик молия ташкилотлари бюджетини ўз даромадлари ҳисобидан шакллантиради.
Халқаро ташкилотларнинг органлари қабул қиладиган ҳужжатларнинг мазмуни ҳамда уларни қабул қилиш тартиби ҳар бир ташкилотнинг ички ҳуқуқи билан тартибга солинади.
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти. БМТнинг асосий мақсадлари қуйидагилардан иборат:
1. Халқаро тинчлик ва хавфсизликни сақлаш;
2. Тинчликка таҳдидга барҳам бериш ҳамда унинг олдини олиш;
3. Халқаро низоларга ёки тинчлик бузилишига олиб келиши мумкин бўлган вазиятларни тинч воситалар ёрдамида ҳал этиш;
4. Халқлар ўртасида дўстона муносабатларни ривожлантириш;
5. Иқтисодий, ижтимоий, маданий ва гуманитар мазмундаги халқаро муаммоларни ҳал этишда халқаро ҳамкорликни амалга ошириш;
6. Инсон ҳуқуқларини ривожлантириш;
7. Ташкилот олдида турган мақсадларга эришиш йўлида давлатлар саъй-ҳаракатларини бирлаштириш.
Халқаро шартномалар ҳуқуқи — халқаро ҳуқуқнинг алоҳида мустақил соҳаси бўлиб, халқаро шартномаларни тузиш, қўллаш ва бекор қилиш тартибларига оид муносабатларни тартибга солади. Халқаро шартномалар ҳуқуқининг манбалари одат нормалари ва улар қуйидаги универсал конвенцияларда кодификациялаштирилган ҳамда ривожлантирилган:
1) 1969 йилдаги Халқаро шартномалар ҳуқуқи тўғрисидаги Вена конвенцияси;
2) 1986 йилдаги Давлатлар ва халқаро ташкилотлар ёки халқаро ташкилотлар ўртасидаги шартномалар тўғрисидаги Вена конвенцияси.
Халқаро шартнома турлича номланиши мумкин, лекин бу унинг юридик кучига таъсир этмайди. Унинг энг кенг тарқалган номлари қуйидагилар: шартнома, битам, конвенция, протокол, пакт, устав, декларация. У ёки бу номнинг аниқ белгиланган маъно-мазмуни мавжуд эмас. Қандай номланишидан қатъи назар, барча халқаро шартномалар бир хил юридик кучга эга. Халқаро шартномалар ҳуқуқи деганда, халқаро ҳуқуқнинг халқаро шартномалар тузилиши, амал қилиши, ўзгартирилиши ва тўхтатилиши тартибини, амалдаги шартномалар шароитини белгилайдиган нормаларидан иборат тегишли соҳаси тушунилади.
Халқаро ҳуқуқ назариясида халқаро шартнома деганда, икки ёки ундан ортиқ давлатлар ёхуд халқаро ҳуқуқнинг бошқа субъектлари ўртасида уларнинг сиёсий, иқтисодий ёки бошқа муносабатлари борасидаги ўзаро ҳуқуқ ва мажбуриятларининг ўрнатилиши, ўзгартирилиши ёки тўхтатилишини кўзда тутувчи битим тушунилади.
Одатда халқаро шартномалар ёзма шаклда тузилади. Оғзаки шаклдаги халқаро шартномалар («жентелменча битимлар») кам учраса-да, ҳар ҳолда, мавжуд. Халқаро шартномалар томонлари (субъектлари) бўлиб фақат халқаро ҳуқуқ субъектлари чиқиши мумкин. Томонлар деганда, халқаро шартнома иштирокчилари тушунилади. Халқаро шартномада давлат яхлит ҳолда томон ҳисобланади. Федерация субъекти истисно тариқасида, агар бу федерал Конституцияда кўзда тутилган бўлса, шартномаларда иштирок этиши мумкин. Давлат номидан иш кўрувчи органлар номидан келиб чиққан ҳолда, уч хил халқаро шартномани кўрсатиш мумкин:

Download 34,07 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish