Зулмат остонасидаги муҳаббат (2-фасл) “янги ой” Стефани Майер


https://telegram.me/e_kutubxona



Download 1,7 Mb.
Pdf ko'rish
bet167/207
Sana22.02.2022
Hajmi1,7 Mb.
#117451
1   ...   163   164   165   166   167   168   169   170   ...   207
Bog'liq
2 5325890387707954084

 https://telegram.me/e_kutubxona


175
Яна олдингидек тошдан иборат, ғорга ўхшаш туннелга тушиб қолгандик.
Лекин тошли даҳлиз тезда тугади ва ўрнини ёруғ ғорга ўхшаш хонага
бўшатди.
Деразадан икки ингичка қуёш нури хонага тушиб турарди. Хона жиҳози
қадимги тахтга ўхшаган бир неча стулдан иборат эди. Хона ўртасида
кичикроқ люк бор эди. Бу люкни ҳам чиқиш учун ишлатишармикан? Хона
бўш эмасди, бир неча киши одатий суҳбат учун чақирилгандек
йиғилишганди. Йиғилганларнинг овози майин гувиллаб турар, ёзги
либосларда кийинган аёллар қуёш нури тушиб турган жойда худди
қуёшда тобланмоқчидек ястаниб ўтиришар, уларнинг танасидан таралган
ёғду қуёш нури билан кесишиб хона деворларида акс этарди. Биз кириб
борганда чиройли чеҳралар бизга ўгирилди. Кўпчилик умрбоқийлар
оддий аҳоли каби кийинишганди. Лекин биринчи бўлиб сўз олган эркак
узун либос кийиб олганди. Унинг кийими кўмирдек қора эди, елкасига
ёйилиб турган қоп-қора сочлари билан капюшонини фарқлаб бўлмасди.
― Жейн, азизам, қайтдингми? — қичқирди у завқланиб. Овози худди
куйдек ёқимли эди. У биз томонга қадам ташлаганида хатти-ҳаракатлари
нозиклиги ва ўта назокат билан гапиришидан оғзим очилиб қолди. У
менга яқинлашганда эса ҳайратим янада ошди. Унинг юзи нотабиий
чиройли чеҳраларга ўхшамасди (у биз томон ҳаракатланганда ёнидаги бир
тўда қўриқчилари ҳам бирга қадам
ташлашди). Уни чиройли деб бўлмасди. Бошқаларникига ўхшамайдиган
юз тузилиши бенуқсон эди. Худди вампирлардан мен фарқ қилганимдек, у
ҳам қавмдошларидан ажралиб турарди. Унинг териси худди пиёз
қатламидек тиниқ ва нозик эди. Қопқора сочлари эса оқ юзини янада
оппоқ қилиб кўрсатарди. Бирдан менда унинг юзига тегиниб юзи Эдвард
ёки Элисникидек юмшоқлигини ҳис қилиш истаги пайдо бўлди.
Қорачиқлари қизил рангдаги кўзларини туман қоплагандек эди. У
атрофдагиларни кўряптими, деган шубҳа уйғонди менда.
У сузгандек Жейнга яқинлашди, унинг оппоқ қоғоздан ясалгандек қўлини
олиб секингина лабини теккизди ва бир қадам ортга чекинди.
Худди шундай, ҳукмдор, ― жилмайди Жейн. Унинг юзи фариштадек
ёришиб кетди. — Ўзингиз истагандек, уни тирик олиб келдим.
― Оҳ, Жейн, ― жавобан жилмайди у ҳам. Менга жуда кўп ёрдаминг
тегади.
У туман қоплаган кўзларини биз томонга тикди ва юзи ёришиб
жилмайди:
― Элис ҳам, Белла ҳам келибди! — деди ингичка қўлларини ишқалаб.
―Қандай бахтли тасодиф! Ажойиб!
Мен ҳамон ўзимга кела олмасдим, чунки у бизнинг исмимизни худдики
биз унинг эски қадрдонию тўсатдан учрашиб қолгандек тилга оларди.
Кейин йўлдошларимизга қараб: Феликс азизим, илтимос, бориб
биродарларимга жамоат жам бўлганини хабар бер. Ишончим комилки,
улар бу воқеага гувоҳ бўлишни исташади.

Download 1,7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   163   164   165   166   167   168   169   170   ...   207




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish