153
― Дадангга хат ёзиб қолдир, мен эса авиакомпанияга қўнғироқ қиламан.
Дадам эсимга тушиб, инграб юбордим. Мен шу ерда пайтим уни ҳимоя
қилишим мумкинлиги учун эмас, балки дадамни Виктория билан ёлғиз
курашишга ташлаб кетаётганим учун...
― Чарли амакига бирор зиён етишига йўл қўймайман, — хириллоқ овозда
шивирлади Жейкоб. — Бунинг учун агар битимни бузишга тўғри келса
ҳам...
Менинг ваҳимага тушганимни кўриб унинг қовоғи осилди.
― Тезроқ бўл, Белла, — бесабрлик билан гапга аралашди Элис.
Шошиб ўзимни ошхонага урдим, ручка қидириб шкаф эшигини қаттиқ
очгандим, ичидагилар тўкилиб тушди. Жейкоб бир оғиз гапирмай ручкани
олиб менга узатди.
― Раҳмат, — деб тўнғиллаб блокнотни қидиргунимча у мендан олдин
топиб, уни ҳам узатди. Шошиб қинғир-қийшиқ ёзувда ёза бошладим:
"Дада, мен Элис билан биргаман. Эдварднинг бошига бир мушкул иш
тушибди. Қайтиб келганимдан кейин ўлдирсангиз ҳам розиман. Ҳозир
вазият яхшимаслигини биламан, лекин афсуски, бошқача йўл тута
олмайман. Сизни жуда яхши кўраман. Белла".
― Кетма, ― шивирлади Жейкоб ўтиниб. Элис кўздан йўқолиши билан
ғазаби ҳам йўқолганди.
Ҳозир у билан баҳслашиб ўтиришга вақтим йўқ эди.
― Илтимос, илтимос, илтимос, дадамга кўз-қулоқ бўлиб тургин, — дедим
меҳмонхонага қараб югурарканман. У ерда Элис қўлида сумка билан
кутиб турарди.
― Ҳамёнингни унутма, паспортингни ҳам. Илтимос, фақат паспортим
йўқ дема, ҳозир яна битта ҳужжатни сохталаштиришга вақтим йўқ.
Тиззаларим қалтираганча зинадан югуриб хонага кўтарилдим. Шошиб
рюкзакка кийимларим, тиш чўткасини солиб рюкзакнинг оғзини
бекитишга ҳам сабрим етмай пастга югурдим. Худди шу маҳал бу вазият
қачонлардир ҳам такрорланганини эсладим. Бир пайтлар оч вампирлардан
қутилиш учун Форксдан қочган бўлсам, энди уларни топиш учун
қочяпман. Яхши ҳам бу гал дадам билан хайрлашишга тўғри келмаяпти.
Мен чиққунимча Элис билан Жейкоб яна тортишиб қолишганди. Улар
менинг отилиб чиққанимни сезишмади ҳам.
― Демак, сен ўз туйғуларингни назорат қила оласану, лекин ўзингга
ўхшаган зулукларга уни топширмоқчисан, шундайми? ― ўкирди у.
― Сен ҳақсан, ит, ― ундан қолишмади Элис ҳам. ― Волтарилар худди
бизга ўхшаган, шу сабаб ҳам мени кўрсанг қўрққанингдан сочинг тикка
бўляпти. Улар тушларингга ҳам кириб чиқса керак, улардан қўрқишингни
мени билмайди деб ўйлайсанми?
― Шу сабаб ҳам уни кечки овқатга вино сифатида олиб кетяпсанми?
― Шу ерда қолгани яхшими? Виктория изидан тушган паллада-я?
― Биз у малласочни эплаймиз.
― Унда нега ҳали ҳам уни қўлга олмадинглар?
Do'stlaringiz bilan baham: