Зулмат остонасидаги муҳаббат (2-фасл) “янги ой” Стефани Майер


https://telegram.me/e_kutubxona



Download 1,7 Mb.
Pdf ko'rish
bet73/207
Sana22.02.2022
Hajmi1,7 Mb.
#117451
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   207
Bog'liq
2 5325890387707954084

 https://telegram.me/e_kutubxona


78
куни мактабдан кейин уйга югуриб телефоннинг автожавоб мосламасини
текширардим, лекин унда мен кутган хабар бўлмасди...
Ўзим қўнғироқ қилганимдан наф йўқ эди...
Кундан-кунга ёлғизлик ўз домига тортиб борарди. Жейкобсиз, хатарли
ишларсиз ўзимни азоблардан ҳимоя қила олмай қолаётганимни ҳис эта
бошладим.
Тушларим янада ваҳимали бўлиб, сира охири кўринмасди. Тунлари яна
даҳшатдан додлаб уйғона бошладим. Юрагимдаги жароҳатим қайта
очилгандек эди, ҳар кун бу азобни енгиш учун курашардиму, лекин ҳар
тун у яна қайтадан
бош кўтарарди. Ёлғизлик мен учун ўлим билан
баробар эди. Бугун ҳам ўзимнинг овозимдан ўзим чўчиб уйғондим. Дам
олиш кунига эсон-омон етиб олганим, бугун Жейкобга қўнғироқ қилишим
мумкинлиги учун ич-ичимдан қувондим.
Агар гўшакни кўтармаса уйига бостириб бораман. Бир ҳафтани
ёлғизликда ўтказганим етар...
Кўнғироғимга анчадан кейин Билли амаки жавоб қайтарди.
― Билли амаки! - қичкириб юбордим унинг овозини эшитишим билан. —
Ниҳоят телефонингиз ишлабди-я! Жейкоб тузалиб қолдими? Бориб
кўрсам бўладими?
― Афсус, Белла, — гапимни бўлди Билли амаки. — У уйда йўқ.
Мен қотиб қолдим.
― Демак, тузалибди-да, — дея олдим зўрға.
― Ҳа, ― деди у бир оз иккиланиб. Ундан мононуклеоз инфекцияси
топилмади, бошқа бир инфекция экан.
― Унда ҳозир қаерда у?
― Дўстлари билан Порт-Анжелесга кетганди. Менимча, кинога
киришмоқчи, икки сеансга шекилли. Хуллас, у кун бўйи уйда бўлмайди.
― Яхши, ― дедим кўнглим оғриганини сездирмасликка уриниб. —
Тузалиб қолган бўлса, бўлди. Ундан хавотир олгандим... Тузалиб сайрга
чиққанини эшитиб, хурсандман, — яна алланарсалар деб минғирладим.
Жейкоб тузалибди, лекин менга қўнғироқ қилиш эсига тушадиган
даражада эмас! Оғайнилари билан айлангани кетганмиш. Мен эса уйда
уни ҳар лаҳзада соғиниб, хавотирланиб ўтирибман. Ўзимни жуда ёлғиз
ҳис қилдим, бир ҳафта учрашмаганимиз унга ҳам таъсир қилгандир деб
ўйлагандим.
Билли амаки қўнғироқ қилганимни Жейкобга айтишга ваъда бериб
хайрлашди. Гўшакни қўлимда тутганча ўйланиб қолдим. Демак, Жейкоб
фикридан қайтибди. Маслаҳатимга амал қилиб, туйғуларига жавоб бера
олмайдиган қизга вақт сарфламасликка қарор қилган. Юрагимнинг
гупиллаб ургани ўзимга ҳам эшитилгандек бўлди.
― Нима бўлди, тинчликми? — сўради шу пайт зинадан тушиб келаётган
дадам.
― Тинчлик, — дедим ўзимни босиб. — Билли амаки Жейкобнинг тузалиб
қолганини айтди.
― Яхши. Демак, ўзинг борасанми уни кўргани ёки ўзи келарканми?

Download 1,7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   207




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish