157
— Биз Калленлар сен ўйлагандан ҳам кўра ғаройиброқмиз. Бу... бизнинг
бу дунёда узоқ баҳамжиҳатликда яшашимиз аслида табиий эмас. Худди
шимолда яшайдиган Танянинг оиласидек. Карлайл ўзини тийиш,
ривожланган замонга мослашиб яшашнинг ягона усули деб ҳисоблаган,
ташқи алоқалар муҳаббат асосида қурилгани қулайлик ва яшаш учун
курашдан кўра яхшироқ деб ҳисоблаган. Ҳатто Жеймснинг кичкина
гуруҳи ҳам, аслида катта ҳисобланади.
Ўзинг гувоҳ бўлдинг Лоран қанчалик тез улардан воз кечганига. Аслида
биз ёлғиз ёки жуфт бўлиб саёҳат қиламиз. Менинг билишимча,
Карлайлнинг оиласи энг катта оила ҳисобланади. Волтариларникидан
кейин, албатта...
― Улар ҳам бошида уч кишидан иборат бўлишган... Аро, Киз ва Маркус.
― Мен уларни кўрганман, ― шивирладим қўрқа-писа. ― Карлайлнинг
кабинетида расми бор эди...
Элис бош силтаб маъқуллади. Кейинчалик уларнинг сафига яна икки аёл
келиб қўшилган ва улар беш киши бўлиб шу оилага асос солишган.
Аниғини билмадиму, лекин менимча, уларнинг ёши дўстона осойишта
яшашларига ёрдам беради. Уларнинг ёши уч минг йилдан ошган. Бундан
ташқари Аро билан Маркус мен ва Эдвардга ўхшаб ноёб истеъдод эгаси...
балки уларни салтанатга бўлган муҳаббат бирлаштириб тургандир.
Уларни таърифлашда фақат шоҳона деган сўз тўғри келади.
― Лекин улар бор-йўғи беш киши-ку...
― Оилага асос солганларнинг ўзи беш киши, — гапимни тўғрилади Элис.
― Қўриқчиларини ҳисобга олмаганда.
― Демак, вазият жиддий, — хўрсиндим.
― Жуда жиддий. Охирги маълумотларга қараганда, садоқатли
қўриқчиларининг ўзи тўққизта. Бошқалари ўзгариб туради... Улар ҳам
турли ноёб қобилиятларга эга. Уларнинг ёнида мен оддий кўзбойлоғичга
ўхшаб қоламан. Волтарилар уларни қобилиятига қараб танлаб олишган.
Оғзим очилиб қолди. Волтариларнинг олдида қанчалар ночорлигимизни
ўйлагим келмасди. Хаёлимдан нималар кечганини сезган Элис бош
силкиб қўйди.
― Улар умуман можароларга аралашишмайди. Ҳеч ким ўз ихтиёри билан
уларга дуч келгиси келмайди. Улар ўз шахсий ҳудудларида яшашади ва
зарурат бўлмаса шаҳарни тарк этишмайди.
― Зарурат? — тушунмадим мен.
― Эдвард сенга улар нима билан шуғулланишларини айтмаганми?
― Йўқ, — нохуш хабар эшитишимни сезиб юрагим увишаркан.
Элис яна гап пойловчи қўшнимизга нигоҳ ташлаб олдида, муздек
лабларини қулоғимга яқинлаштирди.
― Уларни бекорга шоҳона яшашади демадим, чунки улар бошқарувчи
синф ҳисобланишади. Яъни минг йиллардан буён улар биз қонун-қоидани
бузмаслигимизни назорат қилишади. Қонунга кўра гуноҳкор жазоланади.
Do'stlaringiz bilan baham: