167
Элис ойнани бир оз туширди. Элисга кўзи тушган қоровул шошиб
шапкасини тузатди.
― Афсусдаман, хоним, бугун шаҳарда фақат автобусда юришга рухсат
этилган, — деди у инглиз тилини бузиб талаффуз этаркан. У нохуш
хабарни шундай соҳибжамолга айтишга мажбур бўлгандек ростдан ҳам
афсусда эди.
― Бу хусусий саёҳат, — деди Элис чиройли табассуми билан. У қўлини
қуёш нури тушиб турган ойнадан чиқариб қоровулга нимадир узатди.
Унинг қўлида билагигача бекитиб турган қўлқопни кўриб, анқайиб
қолдим. Қоровул эсанкираб қўлидаги бир даста пулга тикилиб қолди. Пул
дастасидаги қоғозда минг доллар деган ёзувни кўриб ҳушим учди.
― Бу ҳазилми? ― минғирлади у қўлидагига ишонмай қараркан.
― Агар сиз буни ҳазил деб ҳисобласангиз... — деди Элис яна чиройли
табассуми билан кўзни қамаштириб. Қоровул ҳамон ўзига кела олмай
анқайиб турарди, мен эса сабрсизлик билан соатга қарадим.
― Мен бир оз шошиб турувдим, — деди Элис мулойим оҳангда.
Қоровул кўзлари пирпираб пулларни чўнтагига тиқди. Кейин бир қадам
Орқага ташлаб қўлидаги таёқчаси билан бизга йўл кўрсатди.
Йўловчиларнинг ҳеч бири бу жараённи сезмай қолди. Ниҳоят Элис
шаҳарга кирди ва мен енгил тин олдим. Кўча тор йўлакка ўхшарди: Одам
кўплигидан тез ҳайдашнинг иложи йўқ эди.
― Оз қолди, — далда берди Элис.
Мен эса у буйруқ бериши билан ташқарига отилиш учун эшик дастасига
ёпишдим.
У гоҳ газни босиб, гоҳ тормозни босиб зўрға олдинга ингиларди. Оломон
бизга қўлларини мушт қилиб бақиришар, ортимиздан алланималар деб
қичқиришарди. Уларнинг тилини тушунмаганимга хурсанд бўлдим.
Одамларнинг устига тўғридан-тўғри бостириб борганимиз учун улар
машинага урилиб кетишарди. Ниҳоят бошқа йўл топдик. Шаҳарнинг
бинолари баланд бўлиб, кўчаларга қуёш нури тушишига йўл қўймаслик
учун атайлаб қилингандек эди. Бу кўчада одамлар бошқа жойдагидан ҳам
кўпроқ эди. Элис автомобилни тўхтатди.
Мен шошиб эшикни очдим. У менга очиқ майдон томонни кўрсатди.
― Ҳозир биз майдоннинг жанубий томонидамиз, майдонни кесиб югуриб
ўтасан ва ўнгга қайрилиб минора томонга югурасан. Мен айланиб
ўтадиган йўл топаман.
Бирдан унинг нафас олиши тезлашди ва: — Улар ҳамма жойда изғиб
юришибди, — деб шивирлади. Қўрқиб қотиб тургандим, у мени итариб
машинадан туширди: — Уларни унут. Бор-йўғи икки дақиқа вақтинг бор.
Бор, Белла, югур! — қичқирди у орқадан йўл қидириб. Мен Элис сояда
кўздан йўқолишига қараб ўтирмадим, ҳатто машинанинг эшигини ёпишга
хам улгурмадим. Қаршимдаги семиз аёлни итариб, олдинга қараб югуриб
кетдим. Қоронғу йўлакдан югуриб чиқарканман, майдон қуёш нуридан
ёришиб кетганига гувоҳ бўлдим. Одамлар орасидан ўтиш учун қилдек
жой ҳам йўқ эди. Мен одамларни итариб йўл очишга уринганим сайин
Do'stlaringiz bilan baham: