Зомин шахрида курулиши режалаштирилган йиллик ишлаб чикариш куввати 30000 дона бўлган қурулиш ғиштини ярим қуруқ усулида ишлаб чиқариш корхонасини лойиҳалаш


Пневмотранспорт қурилмалари ёрдамида хом-ашёларни транспортлаш



Download 0,91 Mb.
bet11/27
Sana23.02.2022
Hajmi0,91 Mb.
#173851
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   27
Bog'liq
amirov nurmuhammad

Пневмотранспорт қурилмалари ёрдамида хом-ашёларни транспортлаш. Пневматик транспорт қурилмалари тупроқ, қум, қиринди ва майда материалларни сиқилган ёки сийрак босимдаги ҳаво ёрдамида горизонтал ва тик йўналишда ташиш учун ишлатилади. Бу қурилмалар юкларни тушириш, ортиш ва ташиш ишларида қўлланилганда иш унумдорлиги сезиларли ошади ва материалларни ифлосланишдан сақлайди.
Қурилмалар тўлиқ автоматлашган ва материал минимал исрофланган ҳолда қувурлар ичида ҳаракатланади, шунинг учун қурилмаларнинг иш унумдорлиги жуда юқори. Курилишш материалларини ташиш учун ўрта диаметрли қувурлардан фойдаланилади.
Пневматик ташишнинг икки тури бор - сўриш ва пуркаш. Пневматик қурилма қуйидаги камчиликларга эга: электр қуввати ва ҳавони кўп сарфлайди, ўткир қиррали материалларни ташишда қурилманинг қисмлари тез емирилади, ёпишқоқ ва нам материалларни таший олмайди.
Сўрувчи пневмотранспорт қурилмалари. Сўриш усулида материл ташиш қувурига берилади ва у вакум насос ҳосил қилган ҳавонинг сийракланиши хисобига силжийди (2.2 – расм,а).



2.2 - расм. Ҳаво билан транспортировка қилиш қурилмаси схемаси


а- сўрувчи, б -пурковчи. 1-сопло, 2,14 - қувур ўтказгич, 3,15 - тиндириш камераси, 4,12,16 - затвор, 5 - бункер, 6,18 - фильтр, 7 - қувур, 8 - вакум насос, 9-ъаво қабул қилувчи, 10 - компрессор, 11 - компрессор, 13-юклагич, 17 - бункер.
Пурковчи пневмотранспорт қурилмалар. Пурковчи қурилмаларда (2.2 – расм,б) ташилувчи материал юклагич 13 дан жипс затвор 12 орқали сиқилган ҳаво ёрдамида қувур 14 га тушади. Ҳаво қабул қилувчи 9 орқали сўрилган ҳаво коспрессор 10 орқали филpтрланиб ҳаво тўпловчи қурилма 11 га келади. Сиқилган ҳаво билан материални қувурдан ажратиб турувчи камера 15 ва шлюзли затвор 16 орқали бункер 17 га келади. Ажратилган ҳаво тозалагич 18 дан тозаланиб атмосферага чиқарилади. Хайдовчи коспрессорларда сиқилган ҳавонинг босими 0,8 МПа ва ҳавонинг иш унумдорлиги 100 м /мин гача боради.
Пневматик қурилмаларнинг иш унумдорлиги ташиш узунлигига, сарфланган ҳаво ва зичлигига боғлиқ (Т/соат) :


Q=3,6  Vх Рх (2.3)

бу ерда:  - ташиш узунлигига боғлиқ бўлган келтирилган миқдор; Vх - сарф бўлган ҳаво хажми, м/с; Рх - ҳавонинг зичлиги


Ташувчи ҳавонинг тезлигини аниқлаш (м/с)
V= (2.4)
бу ерда: а - материал донасини ҳисобга олувчи миқдор. Бир жинсли материаллар учун а = 17-25 гача.
Қувурнинг ички диаметри қуйидагича аниқланади:
dич= (2.5)
Керакли ҳаво сарфи қуйидагича аниқланади:
Vх= м3/с (2.6)
Бункерлардан тўкилувчан материалларни узатиш учун лентали таъминлагичлардан фойдаланилади (2.3-расм).





Download 0,91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish