ҚАБР АЗОБИ ВА РОҲАТИ
Аҳли сунна вал жамоа ақидасига кўра, барча кофирлар, шунингдек, гуноҳларига тавба қилмай ўтиб
кетган мусулмонлар қабрда азобланишади. Умрларини тоат-ибодатда, Аллоҳга итоатда ўтказган
мўминлар эса қабрда роҳатда бўлишади. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтишларича, қабр жаннат
боғларидан бир боғ ёки дўзах чоҳларидан бир чоҳдир.
“Ақидатут таҳовия” китоби шарҳида шундай дейилган: “Қабр азоби барзах азобидир. Азобланишга
муносиб ҳар бир маййит азобдан ўз улушини олади. У дафн этилган-этилмаган, йиртқичлар еб кетган,
65
ўтда куйдирилган, дорга осилган ёки сувга чўкиб кетган бўлса ҳам фарқи йўқ, барибир унинг руҳига,
танасига азоб етаверади”.
Аллоҳ таоло айтади:
“--------------------------- Арабий матн --------------------------“
“
(У азоб бир)
оловки, улар эртаю кеч ўшанга кўндаланг қилиниб
(куйдириладилар. Қиёмат)
соати қоим бўладиган кунда эса
(дўзах фаришталарига:)
“Фиръавн хонадонини энг қаттиқ азобга
киритинглар”,
(дейилади)
”
(“Ғофир” сураси, 46-оят).
Ушбу оят барча уламолар томонидан қабр азоби ҳақ эканига далил деб тафсир қилинган. Чунки
унда ҳали қиёмат қоим бўлмасдан туриб Фиръавн ва унга эргашган кофирлар эртаю кеч олов азобига
гирифтор қилинишлари очиқ-ойдин баён этилган. Яна бир неча муборак ҳадислар ҳам ушбу ояти карима
мазмунини – қабрда азоб бўлишини тасдиқлайди
21
.
Қабр азоби ҳақидаги ривоятлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан мутавотир тарзда
бизгача етиб келган. Шунинг учун қабр азоби ёки роҳатига имон келтириш вожибдир.
Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам Бадр
жангида ўлдирилган мушриклар жасади олдига бориб, “Раббингиз ваъда қилган (азоб) ҳақлигини
билдингизми?!” дедилар. Шунда у зотга: “Ўликларга хитоб қиляпсизми?” дейилди. Расулуллоҳ
соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Сизлар улардан яхшироқ эшитувчи эмассиз (яъни, улар ҳам сизлардан кам
эшитишмайди). Бироқ (саволга) жавоб бера олишмайди”, дедилар (Бухорий ривояти).
Асмо бинти Абу Бакр розияллоҳу анҳодан ривоят қилинишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва
саллам бир куни хутба қилдилар, қабр фитнасини, киши қабрда тортадиган азоб-уқубатларни зикр
қилдилар. Буни эшитган мусулмонлар қаттиқ овоз чиқариб йиғлашди (Бухорий ривояти).
Ибн Аббос розияллоҳу анҳу ривоят қилади: “Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам икки қабр
олдидан ўтатуриб, “Мана шу икки (қабрдаги маййит) азобланмоқда. Лекин катта (гуноҳ) учун
азобланаётганлари йўқ. Уларнинг бири сийдикдан эҳтиёт бўлмас, бошқаси ғийбат-чақимчилик қилиб
юрарди”, дедилар. Кейин бир ҳўл навда олиб иккига бўлдилар, ҳар бир қабрга биттадан тиқиб қўйдилар.
Шунда: “Эй Расулуллоҳ, нега бундай қилдингиз”, дейилди. У зот: “Шояд икки (навда) қуригунича
(азобларини) енгиллатса”, деб марҳамат қилдилар” (Бухорий, Муслим, Аҳмад ривояти).
Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам икки қабр олдидан ўтаётиб улардаги маййитлар
азобланаётганини эшитдилар, буни саҳобаларга маълум қилдилар. Кетидан азобга сабаб бўлган нарсани
баён этдилар. Уларнинг бири сийдикдан покланмас, иккинчиси одамлар орасида гап ташиб, ғийбат,
бўҳтон қилиб юрарди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам хурмонинг ҳўл навдасини олиб, иккига
бўлдилар, ҳар бир қабрга биттадан тиқиб қўйдилар. Одамлар бунинг сабабини сўрашганида навдалар
қуригунча қабрдагилар азоби енгиллатилишидан умид қилишларини айтдилар.
Яна Ибн Аббос розияллоҳу анҳу ривоят қилади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
“Албатта, қабр азобининг кўпи сийдик туфайлидир. Шундай экан, ундан эҳтиёт бўлинглар!” деганлар”
(Баззор, Ҳоким, Дароқутний, Табароний ривояти. Ҳадис санади саҳиҳ).
Ибн Умар розияллоҳу анҳу Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади: “Қачон
биронтангиз ўлса, эртаю кеч унга жойи кўрсатиб турилади. Агар жаннат аҳлидан бўлса, жаннат аҳлидан,
дўзах аҳлидан бўлса, дўзах аҳлидандир. Унга: “Аллоҳ қиёмат куни қайта тирилтиргунича мана шу сенинг
жойинг бўлади”, деб айтилади” (Бухорий, Муслим, Термизий ривояти).
Қабрда эртаю кеч шу гапларни эшитиш мўмин бандаларга роҳат бағишлайди. Кофир, мушрик,
мунофиқлар учун қабр азобининг бир кўриниши бўлади.
Усмон розияллоҳу анҳунинг мавлоси Ҳонеъдан ривоят қилинишича, Усмон қачон қабр тепасига
келса, йиғларди, ҳатто соқоли ҳўл бўлиб кетарди. (Бир куни) унга: “Жаннат ва жаҳаннамни эслаяпсизми?
Йиғламанг! Шунга ҳам йиғлайсизми?” дейилди. Усмон ибн Аффон эса: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи
ва саллам: “Қабр охират манзилларининг аввалгисидир. (Банда қабр азобидан) нажот топса, ундан
кейингилари осонроқ (кечади). Агар ундан нажот топмаса, кейингиси шиддатлироқ (бўлади)”, деганлар.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам яна: “Қанча даҳшатли манзараларни кўрган бўлсам, қабр
ҳаммасидан даҳшатлироқдир”, деганлар”, деб айтди” (Термизий, Ибн Можа, Аҳмад ривояти. Ривоят
санади саҳиҳ).
21
Манба: Шайх Алоуддин Мансур, “Қуръони каримнинг ўзбекча изоҳли таржимаси”.
66
Қабр азоби ҳақида ҳадис кимни йиғлатган? Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳуни. Усмон қандай
зот эди? Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг энг яқин саҳобаларидан бўлган. Қолаверса,
Ҳабибимиз унинг жаннатга киришини айтганлар, “Усмон ибн Аффон жаннатийдир”, деб хушхабар
берганлар. Лекин, бу башорат Усмонни хотиржам қилиб қўймади. У зот қабр бошига борса, унда
бўладиган азоб-уқубатларни, қоронғи қабрда ёлғиз қолишни эслаб кўзи намланарди. Қаттиқ
йиғлаганидан соқоли жиққа ҳўл бўлиб кетарди. Энди ўзимизнинг ҳолатимиз ҳақида фикр юритайлик.
Бизга ким жаннат башоратини берган? Ким қабр азобидан нажот топишимизни ваъда қилган?!. Лекин,
биз кўпинча ғафлатда қоламиз, “хотиржамлик” ҳиси вужудимизни қамраб олади, қабрдаги ҳолатни,
охиратни ўйласак-да, ҳис-туйғуларимиз ғунбишга келмайди, сезги аъзоларимиз унча таъсирланмайди...
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қабр азобидан паноҳ сўрардилар, умматларини ҳам шу
ишга тарғиб этганлар.
Қуйида қабр азобидан паноҳ сўраб ўқиладиган дуони келтирамиз:
اَذَع ْنِمَو ِْبَِقلا ِباَذَع ْنِم َكِب ُذوُعَأ نِإ َّمُهَّللا
ِراَّنلا ِب
َو
ِف ْنِم
ْلا ِةَنْ ت
َم
َيْح
ْلاَو ا
َم
َنْ تِف ْنِمَو ِتاَم
ْلا ِة
َم
َّجَّدلا ِحيِس
ِلا
.
Дуо ўқилиши:
“Аллоҳумма инний аувзу бика мин ъазаабил қобр, ва мин ъазаабин наар, ва мин
фитнатил маҳя вал мамаат, ва мин фитнатил масийҳид дажжаал”.
Дуо маъноси:
Do'stlaringiz bilan baham: |