Зиёвуддин Раҳим 2 бисмиллаҳир роҳМАНир роҳийм!


“ (Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам,) Биз Сиздан аввал бирон одамзотга абадий ҳаёт



Download 1,73 Mb.
Pdf ko'rish
bet86/236
Sana04.03.2022
Hajmi1,73 Mb.
#481944
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   236
Bog'liq
Ziyovuddin Rahim. Islom aqidasi


(Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам,)
Биз Сиздан аввал бирон одамзотга абадий ҳаёт 
бермаганмиз. Шундай экан, агар Сиз ўлсангиз улар абадий қоладиларми?! 
(Улар ҳам мангу 
қолмайдилар)

(“Анбиё” сураси, 34-оят).
Одам боласи пешонасига дунёда боқийлик ёзилмаган. Балки ёруғ оламга келган ҳар бир тирик жон 
куни келиб ўлим билан юзлашади. Ҳатто пайғамбарлар, валийлар, сиддиқ зотлар бу дунёни тарк этишган 
экан кофирлар, мушриклар абадий яшаб қолармиди? 
Демак, инсон боласи дунёда абадий қолмайди, вақти-соати етганда охиратга сафар қилади. Биз 
яшаб турган бу дунё ўткинчи, вақтинчалик диёр. Бир кунмас-бир кун бу ердан кетишимиз бор. Шунинг 
учун дунёга қаттиқ ёпишиб олмасдан, бойликка, зеб-зийнатларга ружуъ қўймасдан, ўлимни кўпроқ эслаб 
турилса, одамнинг қалби юмшайди, охират эсланади. Бу ўзини ҳисоб қилишга чақиради, ёмон йўлларга 
кириб кетишдан сақлайди. 
Ўлим нима? Инсон ўлганидан кейин нималар содир бўлади? Инсон ўлди, ювилиб-кафанланиб 
қабрга қўйилди, шу билан тугадими ёки бошқа ишлар ҳам содир бўладими? Қабрда нималар юз беради? 
Инсон вафотидан кейин тупроққа айланиб кетиши билан ҳаммаси ниҳоясига етадими ёки бу дунёдан 
бошқа ҳаёт ҳам борми? каби саволларга динимиз Исломда мукаммал жавоб берилган. Бу ҳақида қуйида 
тўхталиб ўтамиз. 
ҚАБРДАГИ САВОЛ-ЖАВОБ 
Инсон руҳи танасини бутунлай тарк этганида бу фоний дунёдан боқий дунёга кўчган бўлади. Жон 
олиш, бандани савол-жавоб қилиш каби ишлар фаришталарга топширилган. 
Инсон танаси қабрга қўйилганидан кейин (сувга чўкиб ёки бирон нарса еб кетган бўлсаям) 
“Мункар” ва “Накир” исмли икки фаришта ундан “Раббинг ким? Дининг нима? Пайғамбаринг ким?” деб 
сўрайди. Саволга тўғри жавоб берганлар роҳатда бўлади. Жавоб бера олмаганлар азобда қолади. 
Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам 
маййит дафн этилганидан кейин қабр бошида туриб: “Биродарингиз ҳаққига истиғфор айтинг, унга сабот 
тиланг! Чунки у ҳозир сўроқ қилинмоқда”, дедилар” (Абу Довуд ва Баззор ривояти. Ривоят санади 
ҳасан). 
Бундан чиқди: 
1. Маййитга тириклар дуоси фойда беради. Жанозага келганлар маййит дафн этилганидан кейин 
унга сабот тилайдилар, “Эй Аллоҳ! Унинг савол-жавобини осон қил, қабр азобидан, дўзах азобидан 
сақла!” деб дуо қилишади. 
2. Банда қабрда савол-жавоб қилинади. 
3. Маййит кўмилган заҳоти сўроқ қилина бошлайди. Маййит ҳатто кўмиб, ортига қайтиб 
кетаётганлар оёқ кийими овозини эшитади. 
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва 
саллам шундай деганлар: “Агар биронтангиз ёки бир инсон қабрга қўйилса, унинг олдига қора-зангори 
рангдаги икки фаришта келади. Улардан бири “Мункар”, бошқаси “Накир” дейилади” (Термизий 
ривояти. Ҳадис санади ҳасан). 
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади: 
“Банда қабрига қўйилса, соҳиблари (уни дафн қилиб) қайтиб кетишса, (маййит) уларнинг кавушлари 
тақиллаганини эшитиб турганида олдига икки фаришта келиб, уни ўтқазишади. Кейин (Муҳаммад 
соллаллоҳу алайҳи ва салламни назарда тутиб): “Бу одам ҳақида нима дердинг?” дейишади. (Агар у) 


64 
мўмин бўлса: “Гувоҳлик бераман, албатта (Муҳаммад) Аллоҳнинг бандаси ва Расулидир”, дейди. Шунда 
унга: “Дўзахдаги ўрнингга қара. Албатта, Аллоҳ сенга уни жаннатдаги ўринга алмаштириб берди”, 
дейилади. (Банда) икковини ҳам кўради. Кофир ёки мунофиққа: “Бу киши ҳақида нима дердинг?” 
дейилади. “Билмадим. Одамлар айтадиган нарсани айтардим”, дейди. Шунда унга: “Билмадинг, 
эргашмадинг”, дейилади. Кейин темир гурзи билан бир урилганида шундай қичқиради, (унинг овозини) 
инсу жиндан бошқа ҳамма (мавжудотлар) эшитади” (Бухорий, Муслим, Абу Довуд ривояти). 
Бу дунёда имон-эътиқод билан ўтган, шариат ҳукмларига бўйсунган, ҳалол-ҳаромнинг фарқига 
борган мўмин инсон қабрдаги саволларга бурро-бурро жавоб беради. Кофирлар, мунофиқлар эса қабрда 
сўроқ қилинганида жуда танг аҳволда қолади. Тилида мусулмонликни даъво қилиб юрганлар, аслида 
Аллоҳ таолони, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламни танимасдан ўтган кишилар ҳам қийин 
вазиятда қолади. Саволга жавоб бера олмаса, бошига темир гурзи билан урилади. Бу, қабр азобининг бир 
кўринишидир. 
Қабрда саволларга тутилмасдан жавоб бериш учун нима қилиш керак? Имон-эътиқодли, Аллоҳнинг 
айтганини қилган, ибодатда, солиҳ амалларда бардавом бўлган бандани Аллоҳ қабрда қўллайди, 
собитқадам қилади. 
Парвардигоримиз азза ва жалла шундай марҳамат қилган: 
"--------------------------- Арабий матн --------------------------" 

Download 1,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   236




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish