Зиёвуддин Раҳим 2 бисмиллаҳир роҳМАНир роҳийм!


-РУКН. НАМОЗНИ ТЎКИС АДО ЭТИШ



Download 1,73 Mb.
Pdf ko'rish
bet7/236
Sana04.03.2022
Hajmi1,73 Mb.
#481944
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   236
Bog'liq
Ziyovuddin Rahim. Islom aqidasi

2-РУКН. НАМОЗНИ ТЎКИС АДО ЭТИШ 
Намоз шаҳодат калимасидан кейинги ўринда туради. Қуръони карим оятларида, Расулуллоҳ 
соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳадисларида намознинг аҳамияти бот-бот таъкидланган. Жумладан, Аллоҳ 
таоло айтади: 
“-------------------------Арабча матн---------------------------” 
“Барча намозларни, 
(хусусан)
ўрта намозни сақланглар – вақтида адо этинглар, Аллоҳ учун 
бўйсунган ҳолда туринглар!”
(“Бақара” сураси, 238-оят).
Аллоҳ таоло бу оятда мўминларга намозни (айниқса, ўрта намозни) вақтида, ихлос билан адо 
этишни, Аллоҳ учун хокисор, хотиржам ҳолда туришни буюрмоқда. 
Жумҳур уламоларга кўра, ўрта намоздан мурод аср намозидир. 
Ҳақиқатан, ҳадиси шарифларда аср намозига эътиборлироқ бўлиш таъкидланган. Чунки бу намоз 
фазли улуғ, хосияти кўп. Уни узрсиз тарк этиш ҳақида қаттиқ огоҳлантирилган. 
Агар биз – Аллоҳ таолонинг амрига биноан – намозни сақлай олсак, намоз бизни ёмонликлардан, 
гуноҳ-маъсиятлардан сақлайди. Намоз бизга дунёда қўрғон, қабрда нур бўлади. Инсон намоз туфайли 
Аллоҳнинг раҳматига эришади, ҳимоясига киради. 
Имрон ибн Ҳусойн розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Менда бавосир касаллиги бор эди. 
Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан намоз ҳақида сўрагандим, у зот: “Тик туриб намоз ўқи. Агар 
қодир бўлмасанг, ўтириб (ўқи). Борди-ю (унга ҳам) қодир бўлмасанг, ёнбошлаб (ўқи)”, дедилар” 
(Бухорий, Абу Довуд, Термизий, Ибн Можа, Аҳмад ривояти). 
Имрон ибн Ҳусойн розияллоҳу анҳу бавосир касаллигига чалинганди. У Расулуллоҳ соллаллоҳу 
алайҳи ва салламдан бемор намозни қандай ўқиши ҳақида сўраганида Ҳабибимиз батафсил жавоб 
қайтардилар. Унга кўра, киши бетоблиги учун туриб намоз ўқий олмаса, ўтириб ўқиши мумкин. Агар 
ҳолати оғирлигидан ўтиришга ҳам имкон топилмаса, ёнбошлаб ўқийди. 
Намоз тарк этиб бўлмас ибодатдир. Ҳатто касаллик, заифлик ҳам намозни қолдиришга узр бўла 
олмайди. Бемор ҳақида шундай дейилаётган экан, тан-жони соғ, тўрт мучаси омон, тинч-хотиржам одам 
намоз ўқимаслиги ҳақида гапирмасаям бўлади. 
Меҳрибон Аллоҳ таоло бандаларини намозга қатъий суратда буюриш билан бирга айрим 
имтиёзларни берган. Масалан, касал одам намозни ўтириб ўқийди. Агар таҳоратга сув топилмаса ёки сув 
ишлатиш имкони бўлмаса, покиза тупроқ билан таяммум қилади. Исломда танглик йўқ, енгиллик, 
қулайлик бор. Инсон фақат озроқ ҳафсала қилса, Парвардигори берган имкониятлардан унумли 
фойдалана олса бўлгани. 
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаётлари давомида намозга катта аҳамият берганлар, 
ҳатто умрларининг сўнгги дақиқаларида ҳам намозга мустаҳкам бўлишни қайта-қайта тайинлаганлар. 
Умму Салама розияллоҳу анҳодан ривоят қилинишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам 
вафотларидан олдин касал бўлганларида: “Намозни (маҳкам ушланглар), қўл остингиздагилар (риоясини 
қилинглар)”, дедилар, тиллари ҳаракатланмай қолгунича шу сўзларни қайтаравердилар (Ибн Можа, 
Аҳмад, Абу Яъло ривояти. Ривоят санади саҳиҳ). 



Намоз Исломнинг асосий устунларидандир. Қуръони каримни эътибор билан ўқиган инсон намоз 
бошқа ибодатлардан кўра кўпроқ зикр этилганини, уни комил суратда ўқиш такрор-такрор эслатилганини 
билади. 
Намозни қоим қилган инсон бошқа амалларни ҳам тўкис бажаради. Намозга эътиборсиз кимса 
бошқа ишларга ҳам лоқайд қарайди. Ҳаётда кўриб турганимиздек, намози чиройли, тартибли одамнинг 
қолган амаллари ҳам кўнгилдагидек бажарилади. Ибодати чала кишининг дунёвий ишлари ҳам ўлда-
жўлда, бебарака бўлади. 
Намозга эътиборсизлик ортидан шаҳватларга мутелик, дунёга кўнгил қўйиш каби иллатлар эргашиб 
келади. Зеро, намоз инсонни гуноҳ-маъсиятдан қайтаради, унга Аллоҳни, охиратни эслатади. Намозда 
ажиб бир қувват бор. Мўмин киши ундан ҳамиша куч олади. Натижада қалби мустаҳкам, имони бақувват 
бўлади. Инсон ибодатга эътибори, ташналиги билан Аллоҳга севимли бандага айланади. Намозга бепарво 
кимса Аллоҳнинг чексиз раҳматидан, улуғ ажр-савобидан қуруқ қолади. 

Download 1,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   236




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish