Зиёвуддин Раҳим 2 бисмиллаҳир роҳМАНир роҳийм!


Савол: Аҳли фатратнинг қиёматдаги ҳисоби қандай бўлади?  Жавоб



Download 1,73 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/236
Sana04.03.2022
Hajmi1,73 Mb.
#481944
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   236
Bog'liq
Ziyovuddin Rahim. Islom aqidasi

Савол:
Аҳли фатратнинг қиёматдаги ҳисоби қандай бўлади? 
Жавоб:
Уларнинг ҳисоби Аллоҳга ҳавола этилади. Бир гуруҳ уламоларга кўра, фатрат аҳли ўзига 
хос тарзда ҳисоб қилинади. “Улар ҳисоб қилинмайди”, деганлар ҳам бор. Асл ҳақиқат Аллоҳгагина 
аёндир. 
ИСЛОМ НИМА? 
“Ислом” сўзи “бўйсуниш”, “тоат”, “ихлос”, “тинчлик”, “сулҳ” маъноларини билдиради. Аллоҳ 
таоло бандалар учун рози бўлган дин Исломдир. Қуръони каримда шундай дейилган: 
"--------------------------- Арабий матн --------------------------" 
“Албатта, Аллоҳ наздидаги дин Исломдир...”
(“Оли Имрон” сураси, 19-оят).
Аллоҳ Исломдан бошқа динни қабул қилмайди. Аллоҳ наздида Исломдан бошқа ҳар қандай йўл 
нотўғридир. 
Ислом тавҳид дини, яъни Ёлғиз Аллоҳга ибодат қилишга чақирувчи диндир. Аллоҳ юборган барча 
пайғамбарлар, жумладан, Одам, Нуҳ, Иброҳим, Мусо, Исо алайҳимуссалом, Пайғамбаримиз соллаллоҳу 
алайҳи ва саллам битта динга – Аллоҳ ягоналигини эътироф этишга, илоҳий китобларга, фаришталарга, 
пайғамбарларга, қиёмат кунига имон келтиришга, фақат Аллоҳга ибодат қилишга даъват этишган. 
Ўзга динлар ичида Аллоҳ таоло нозил қилган, кейинчалик одамлар томонидан ўзгартириб 
юборилганлари ҳам бор. Масалан, насроний ва яҳудийлик дини. Ушбу дин вакиллари Мусо ҳамда Исо 
алайҳимуссалом таълимотини унутиб, динга ўзгартириш киритишган. Шунинг учун Аллоҳ уларни 
Исломга эргашишга буюрган. 
Аллоҳ таоло айтади: 
"--------------------------- Арабий матн --------------------------" 
“Ким Исломдан бошқа динни истаса, ундан ҳаргиз қабул қилинмайди ва у охиратда зиён 
кўрувчилардандир”
(“Оли Имрон” сураси, 85-оят).
Яъни, ким Исломдан бошқа йўлдан юрса, Аллоҳга бўйсунмаса, унинг амаллари зинҳор қабул 
этилмайди. Бундай кимса охиратда зарар кўради: Аллоҳ розилигини топа олмайди, раҳматидан узоқ 
бўлади, жаннат ноз-неъматларидан қуруқ қолади. Нега? Чунки, у Аллоҳ рухсат бермаган йўлдан юрди, 
нотўғри эътиқодда бўлди. Имон, ихлос, шариатга мувофиқлик бўлмаса, киши минг машаққат чекмасин, 
қилган амали бекор кетади, унга ҳеч қандай савоб берилмайди. 
Ислом Аллоҳнинг Ягоналигини тарғиб этувчи диндир. Исломда ибодатга фақат Аллоҳнинг Ўзи 
муносиб деб эътиқод қилинади. Банда танаси, қалби, ақли Аллоҳга тўлиқ бўйсунса, Ёлғиз Аллоҳга ихлос 
билан ибодат қилса, шундагина ҳақиқий мусулмон ҳисобланади. 
Аввалги пайғамбарлар, жумладан Одам, Нуҳ, Иброҳим, Мусо, Исо (уларга Аллоҳнинг саломи 
бўлсин!) Ислом динига чақиришган. Бунда эътиқод бир хил бўлган. Яъни, улар Ёлғиз Аллоҳгагина 
ишонишга, Унга ибодат қилишга даъват этишган. Аммо ҳукмларда, шариат қоидаларида баъзи фарқлар 
бўлган. Шариати муҳаммадиядаги қоидалар эса қиёматгача келадиган барча инсонлар учун умумий, шу 
билан бирга энг мукаммал, энг адолатли ҳукмлардир. 



Ислом динига мансуб инсон “муслим” (мусулмон) дейилади. “Муслим” таслим бўлувчи дегани. 
Яъни, Аллоҳга тўлиқ бўйсунган, У Зот айтганларини қилган, қайтарганларидан тийилган банда мусулмон 
саналади. 

Download 1,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   236




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish