Зиёвуддин Раҳим 2 бисмиллаҳир роҳМАНир роҳийм!



Download 1,73 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/236
Sana04.03.2022
Hajmi1,73 Mb.
#481944
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   236
Bog'liq
Ziyovuddin Rahim. Islom aqidasi

Савол-жавоблар 
Савол:
Ислом нима? 
Жавоб:
Аллоҳ таолодан келган ҳақ Дин. 
Савол:
Бандалардан нима талаб қилинади? 
Жавоб:
Қуръонда, ҳадисларда келган нарсаларга тўлиқ бўйсуниш, уларга эътироз билдирмаслик, ўз 
ақлига, фикрига суяниб қолмаслик. Зеро, банда Аллоҳ ва Расулига тўлиқ итоат этмагунича комил мўмин 
бўла олмайди. 
Муҳаммад ибн Шиҳоб Зуҳрий раҳматуллоҳи алайҳ шундай деган: “Аллоҳдан рисолат (топшириқ), 
Расулдан (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) етказиш, биздан эса таслим бўлишдир” (Бухорий ривояти). 
Савол:
Айримлар даъво қилишича, дин турғунликда экан. Динга амал қилган одам тараққиётдан 
орқада қолиб кетаркан. Шу гап ростми? 
Жавоб:
Бу гапнинг ҳеч қандай асоси йўқ. Чунки Ислом дини турғунлик, қолоқлик, дангасалик, 
ҳафсаласизлик дини эмас. Аксинча, Дин бизни доим олдинга интилишга, олға қадам ташлашга ундайди. 
Дин бизни ҳамиша эзгулик сари интилиб яшашга чақиради. 
Биз мусулмон бўлганимиз учун эмас, мусулмон бўлатуриб Ислом динига, шариат аҳкомларига 
тўкис амал қила олмаётганимиз учун тараққиётдан ортда қолиб кетяпмиз. Зеро, мусулмонлар Динни 
маҳкам ушлаган пайтларда ҳар соҳада улкан ютуқларга эришишган. 
Бир сўз билан айтганда, мусулмонлар ривожланишига Дин тўсқинлик қилмайди. Бошқа тарафдан 
қараганда, Ғарбнинг тараққий этишига уларнинг эътиқодсизлиги сабаб эмас. Балки улар тараққиётга 
интилгани, турли соҳаларда кашфиётлар, янгиликлар қилгани учун катта ютуқларни қўлга киритган. 
ИСЛОМ ҚАНДАЙ ДИН? 
Аллоҳ таоло Қуръонда: “Аллоҳ наздида (ҳақиқий) дин Исломдир”, деган
1
. Шундан биламиз, Ислом 
энг тўғри диндир. Аллоҳ дунёдаги ҳамма одамларни Исломга киришга буюрган. 
Исломга кириш учун нима қилиш керак? Бунинг учун Аллоҳга, Унинг Расулига имон келтириш 
лозим. Имон келтириш учун чин дилдан “Лаа илааҳа иллаллоҳ, муҳаммадур росулуллоҳ”, деб айтилади. 
Бу, “Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ. Муҳаммад Унинг элчисидир”, деган маънони билдиради. Ислом динига 
кирган одамни “мусулмон” дейилади. 
Исломни Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам бизга Аллоҳдан олиб келганлар. Аввалги 
пайғамбарларга юборилган дин ҳам Ислом бўлган. Аммо Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам 
туғилган пайтларида Ислом одамларнинг эсидан чиқиб кетган эди. Кўпчилик кишилар Ёлғиз Аллоҳга 
эмас, тошдан, ёғочдан ясалган бутларга сиғинишарди. Шундан кейин Аллоҳ Пайғамбаримиз соллаллоҳу 
алайҳи ва саллам орқали бу дунёга янгидан Ислом динини юборди, Ислом қоидаларини Қуръонда 
тушунтириб берди. Баъзи қоидаларни Пайғамбаримиз ўзларининг ҳадисларида айтиб бердилар. 
Ҳадисларни ҳам Расулуллоҳ қалбларига Аллоҳнинг Ўзи солган. 
Пайғамбаримиз араб миллатидан бўлганлар. Бироқ, Ислом фақат араблар учун келмаган. Исломга 
кирган одам қайси халқдан бўлса ҳам мусулмон саналаверади. Ўзбеклар, қозоқлар, қирғизлар, тожиклар, 
ҳатто ўрислар, инглизлар, испанлар ҳам Исломга кирсалар, мусулмон ҳисобланишади. Аллоҳ: 
“Мўминлар бир-бирлари билан ака-укадирлар”, деган. Мусулмонлар қайси тилда гаплашсалар ҳам бир-
бирлари билан биродар бўлишади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ҳаммангиз Одам 
зурриётидансиз. Одам эса тупроқдан яратилган”, деганлар. Шунинг учун Исломга кирган одамлар 
ўзларини бир-бирларидан устун қўйишмайди, доим иноқликда ҳаёт кечиришади. 
1
“Оли Имрон” сураси, 19-оят. 



Исломда яхши ишлар қилишни “савоб”, ёмон ишлар қилишни “гуноҳ”, дейилади. Савоб иш қилган 
одамни Аллоҳ яхши кўради, унга жуда кўп мукофот беради. Гуноҳ қилган одамни Аллоҳ ёмон кўради, 
агар вақтида тавба қилмаса, жазолайди. 
Аллоҳ ва Расули “Қилманглар!” деган ишлар ҳаром ишлардир. Одам ўлдириш, ўғрилик қилиш, 
қимор ўйнаш, фаҳш иш қилиш, ароқ ичиш, жанжаллашиш, бир-бирини хафа килиш – ҳаром. Чўчқа, ит, 
эшак каби ҳайвонлар гўштини ейиш ҳам ҳаромдир. Ҳаром ишларни қилиш оғир гуноҳдир. 
“Ислом” бўйсуниш деган маънони билдиради. Исломга кирган одам Аллоҳга, Унинг Расулига 
сўзсиз бўйсунади. Мана шу белгидан инсоннинг мўмин-мусулмонлигини билиб олса бўлади. 

Download 1,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   236




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish