2021 йил 18 февралдаги № ЎРҚ-675-сонли Қонун билан Ўзбекистон Республикаси ЖК, ЖПКга ўзгартиришлар киритилди.
Ўзгартиришларнинг асосий мазмун-моҳияти нимада?
1. Айбига иқрорлик бўйича келишув институти жорий қилинди.
Айбга икрорлик тўгрисидаги келишув жиноят ишини юритишни ўзига нисбатан кўйилган гумонга, айбловга рози бўлган, жиноятнинг очилишига фаол кўмаклашган ва келтирилган зарарни бартараф этган гумон қилинувчининг ёки айбланувчининг илтимосномасига асосан назорат килувчи прокурор билан ижтимоий хавфи катта бўлмаган, унча огир бўлмаган ва огир жиноятлар бўйича тузиладиган келишувдир.
Айбга икрорлик тўғрисидаги келишув куйидаги шартлар мавжуд бўлган такдирда тузилади:
гумон килинувчи, айбланувчи ўз ҳаракатларининг моҳиятини, шунингдек ўзи берган илтимосноманинг окибатини англаб етган
бўлса;
илтимоснома ихтиёрий равишда ва ишда иштирок этаётган ҳимоячи билан маслахатлашувлар ўтказилганидан кейин берилган бўлса;
гумон қилинувчи, айбланувчи суриштирув ёки тергов органи томонидан кўйилган гумонни ёхуд айбловни, иш бўйича мавжуд бўлган далилларни, шунингдек етказилган зарарнинг хусусияти ва миқдорини инкор этмаса ҳамда уни бартараф этган бўлса.
Айбига икрорлик тўғрисидаги келишув қуйидаги ҳолларда тузилиши мумкин эмас, агар:
ушбу Кодекснинг 61-бобида белгиланган тартибда тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш учун асослар мавжуд бўлса;
шахс томонидан бир нечта жиноят содир этилган бўлиб, улардан лоакал биттаси ушбу моддада белгиланган талабларга тўгри келмаса.
Жиноят кодексига 572-модда қўшилди. Унга кўра, айбга икрорлик тўғрисида келишув тузилган жиноятлар бўйича тайинланадиган жазонинг муддати ёки микдори ушбу Кодекс Махсус қисмининг тегишли моддасида (кисмида) назарда тутилган энг кўп жазонинг ярмидан ошмаслиги керак.
Суриштирувчи, терговчи айбга икрорлик тўғрисида келишув тузиш тўгрисидаги илтимосномани олган пайтдан эътиборан йигирма тўрт соат ичида жиноят иши материалларини келишув тузиш масаласини ҳал килиш учун прокурорга юборади.
Прокурор келишув тузиш ҳақидаги илтимосномани кўриб чиқаётганда (72 соат ичида):
1) жиноят иши материалларини ва тақдим қилинган ёки талаб килиб олинган қўшимча материалларни ўрганади, келишув тузишнинг асосларини текширади, шунингдек гумон қилинувчининг, айбланувчининг келишув предмети бўлган ҳаракатларни амалга ошириш имкониятларини баҳолайди;
2) гумон қилинувчи, айбланувчи айбга иқрорлик тўғрисидаги келишувнинг барча шартлари билан танишган-танишмаганлигини, илтимосномани ихтиёрий равишда ва ўз хоҳиши билан, шунингдек ҳимоячи билан муҳокама килганидан кейин берган-бермаганлигини, унга нисбатан бирон-бир тазйиқ ёки мажбурлов ўтказилган-ўтказилмаганлигини, тузилаётган келишувнинг моҳиятини тушунган- тушунмаганлигини аниқлайди.
Гумон килинувчининг ёки айбланувчининг айбини тасдиклаш учун далиллар тўпланганидан кейин суриштирувчи, терговчи ишни прокурорга такдим этади. Прокурор жиноят иши материалларини беш сутка ичида кўриб чикиб, айблов хулосасини ёки айблов далолатномасини тасдиклаб, ишни айбга икрорлик тўғрисидаги келишув билан бирга судга юборади.
Агар иш бўйича гумон қилинувчи, айбланувчи сифатида иштирок этиш учун бир неча шахе жалб қилинган бўлса ва уларнинг барчаси билан ҳам айбга икрорлик тўгрисида келишув тузилмаган бўлса, ўзи билан келишув тузилмаган гумон қилинувчиларга, айбланувчиларга тааллуқли материаллар ажратилади ва улар бўйича иш юритиш умумий қоидаларга риоя этган ҳолда амалга оширилади, бу ҳакда келишувда кўрсатилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |