2. Тезкор ходимларнинг ваколатлари қисқартирилди. Гумон килинувчидан, айбланувчидан ёки судланувчидан тезкор- қидирув фаолиятини амалга оширувчи органларнинг мансабдор шахслари томонидан аризалар, тушунтиришлар ёки кўрсатувлар олиш мазкур жиноят иши ўз юритувида бўлган суриштирувчининг, терговчининг, прокурорнинг ёки судьянинг ёзма рухсатига асосан ва фақат ҳимоячи иштирокида амалга оширилади, бундан белгиланган тартибда ҳимоячидан воз кечилган ҳоллар мустасно» (ЖПК 392-модда);
3. Ҳимоячи иштироки мажбурий ҳолатлар кўпайтирилди (48, 51-модда). Гумонланувчи амалда ушланган ёки жиноят жойида ушлаш билан боғлиқ тезкор-кидирув тадбири амалда якунланган ёхуд унинг гумон килинувчи деб эътироф этилганлиги тўғрисидаги карор унга маълум қилинган пайтдан бошлаб ҳимоячига эга бўлиш ҳуқуқи белгиланди.
4. Қуйидаги ҳолларда ҳимоячи иштироки мажбурий бўлди: -суд томонидан дастлабки эшитув ўтказилаётган ишларда;
-ўта оғир жиноят содир этганликда гумон килинаётган ёки айбланаётган шахсларга оид ишлар бўйича;
-шахсга нисбатан камокка олиш ёки уй камоғи тарзидаги эҳтиёт чорасини кўллаш, шунингдек қамоқда саклаш, уй камоғи муддатини узайтириш масаласи кўриб чиқилаётганда;
-айбига икрорлик тўғрисида келишув тузилган ишлар бўйича»;
5. Тезкор-қидирув тадбирларининг натижаларини далил сифатида баҳолашга янгича талаблар қўйилди (ЖПК 81-модда 3-қисми): «Агар тезкор-кидирув тадбирларининг натижалари фақат қонун талабларига мувофиқ олинган бўлса, ушбу Кодекс нормаларига мувофиқ текширилган ва баҳоланганидан кейин ҳамда ҳукуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларининг ёки тезкор-кидирув тадбирида иштирок этган бошка шахсларнинг ҳаракатларига боглик бўлмаган ҳолда шахсда жиноят содир этиш учун шаклланган касд мавжуд бўлганлигидан далолат берса, ушбу натижалар далил сифатида тан олиниши мумкинлиги белгиланди.
6. Айрим шароитларда процессуал ҳаракатлар тақиқланди (ЖПК 88-моддаси). Қуйидагилар тақиқланди: -шахсни ғайриконуний ҳаракатлар содир этишга ундаш ва бундай ундаш оқибатида содир этилган жиноят учун уни айблаш;
-шахсни жиноят ишига гумон қилинувчи ёки айбланувчи сифатида жалб қилиш учун асослар мавжуд бўлган тақдирда, уни гувоҳ тариқасида сўроқ қилиш, бундан экспертиза ёки тафтиш ўтказиш талаб этиладиган ҳоллар мустасно;
-шахсга унинг процессуал ҳуқуқлари тушунтирилгунига қадар ундан бирон-бир ёзма ёки оғзаки кўрсатувлар олиш;
-ушланган гумон қилинувчининг ёки айбланувчининг яқин қариндошларини процесс иштирокчиси сифатида жалб қилиш учун асослар мавжуд бўлмаган тақдирда, уларни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга чақириш ва сўроқ қилиш;
-мазмунан кўриб чиқиш учун судга юборилган жиноят иши доирасида процесс иштирокчиларини суриштирув ва дастлабки тергов органлари ходимлари томонидан ҳукуқни муҳофаза қилувчи органларга чақириш ва (ёки) сўроқ қилиш, бундан улар билан боғлик бўлган алоҳида иш юритувга ажратилган жиноят иши ёки суднинг ёзма топшириғи мавжуд бўлган ҳоллар мустасно.